gidrotehnika inshootlari uz 2

Sana01.01.1970
Hajmi
#99498
Bog'liq
gidrotehnika inshootlari uz 2



Бакиев М., Мажидов И., НосировБ., 
Хўжақулов Р., Раҳматов М. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ГИДРОТЕХНИКА 
ИНШООТЛАРИ 
(2-бўлим)

 
 
Гидротехника иншоотлари ҳақида умумий 
маълумотлар, уларнинг заминлари ва 
ишлаш шароитлари


2.1. Гидротехника иншоотларининг таснифи, гидроузеллар ва 
гидротизимлар, уларнинг ишлаш шароитлари ва лойиҳалашнинг умумий 
масалалари 
 
2.1.1. Гидротехника иншоотлари тўғрисида тушунча ва уларнинг 
таснифи 
Махсус иншоотлар, жиҳозлар ва қурилмалар ёрдамида сув ресурсларидан 
халқ хўжалиги эҳтиёжларида фойдаланиш ва сувнинг зарарли таъсирларига
қарши курашишни ўрганиш билан шуғулланувчи фан ва техниканинг 
тармоғига гидротехника деб аталади. Бевосита сув хўжалиги тадбирларини 
амалга оширадиган муҳандислик иншоотлари гидротехникавий ёки 
гидротехника иншоотлари деб аталади. 
Гидротехника иншоотлари ёрдамида ҳар хил сув хўжалиги тадбирлари 
амалга оширилади, сув сатҳи ва сув сарфи ростланади, уни манбадан маълум 
сифатда ва исталган вақтда керакли миқдорда олиб зарур жойлар (экин 
майдонлари, гидроэлектрстанциялар ва ҳ.к.)га етказиб берилади, муз ва 
чўкиндилар ва ҳ.к. ўтказиб юборилади. 
Гидротехника иншоотлари одатда асосий белгилари: ишончлилик 
категорияси (фойдаланиш шароитлари ва капиталлиги); мақсадли вазифаси; 
ўзига хос белгилари, масалан, конструкцияси; жойлашган ўрни ва ҳ.к. га кўра 
таснифланади. 
Фойдаланиш шароитлари бўйича гидротехника иншоотлари амалдаги 
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) га кўра: доимий ва вақтинчалик 
иншоотлар; доимий гидротехника иншоотлари эса асосий ва иккинчи 
даражали иншоотларга бўлинади. Доимий асосий гидротехника иншоотларини 
таъмирлашда ёки уларда авария содир бўлганда бутун тизим ўз ишини 
тўхтатади ёки гидроэлектростанциялар нормал ишлашини бузилишига, 
суғориш тармоқларида сувнинг тўхташи ёки камайиши, кема қатнови 
тўхтатилиши ёки камайиши ва ҳ.к. га сабаб бўлади. Иккинчи даражали 
иншоотлар таъмирланганда ёки авария содир бўлганда, улар ўз ишини 
тўхтатиши натижасида катта талофатлар содир бўлмайди.
Асосий гидротехника иншоотларига: тўғонлар, дамбалар, сув олувчи 
иншоотлар, кема ўтказувчи иншоотлар, сув ташловчи иншоотлар, деривация, 
бош ва суғориш каналлари, туннеллар, сув ўтказувчи қувурлар, коллекторлар, 
турли хил ҳавзалар, тенглаштирувчи резервуарлар, бошқарувчи (тўғриловчи) 
иншоотлар, гидроэлектростанция бинолари, насос станциялари, кема 
кўтаргичлар, механизациялашган юк боғловчи жойлар, иссиқлик ва атом 
электростанцияларининг гидротехника иншоотлари ва балиқ ўтказувчи 
иншоотлар киради. 
Иккинчи даражали иншоотларга: қирғоқни мустаҳкамлаш иншоотлари
таъмирлаш затворлари, хизмат кўприклари, вақтинчалик кема боғловчи 
жойлар, сув тўсгичлар ва бошқалар киради. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling