4-мавзу талабаларга

Sana01.01.1970
Hajmi
#99625
Bog'liq
4-мавзу талабаларга


ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ: МОҲИЯТИ, АМАЛГА ОШИРИШ МОДЕЛЛАРИ, ШАКЛЛАРИ

Маърузачи: Ўроқов Учқун Юнусович,
“Молия” кафедраси катта ўқитувчиси
ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МОДЕЛЛАРИ
-МАРКАЗЛАШГАН МОДЕЛ;
-МАРКАЗЛАШМАГАН МОДЕЛ;
АРАЛАШ МОДЕЛ.
Харидни амалга ошириш шакллари
1.
    • Очиқ (иштирокчилар чекланмаган);

2.
    • Чегараланган(иштирокчиларга нисбатан маълум бир талаблар қўйилиши);

3.
    • Ёпиқ( харид предмети ва буюртмачининг маълум бир хусусиятларини инобатга олган ҳолда)

Давлат харидлари жараёни босқичлари:
давлат харидларини режалаштириш;
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
шартномани тузиш ва бажариш;
давлат харидлари мониторинги
1
2
3
4
Харидни амалга ошириш турлари
Тендер
Электрон дўкон
Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион
Танлов
Ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари
ЭЛЕКТРОН ДЎКОН
Электрон дўкон - махсус талаблар татбиқ этилмайдиган истеъмол товарларининг ва бошқа товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга ошириш учун мўлжалланган махсус ахборот порталидаги махсус майдончадир.

Харид предмети

Бюджет буюртмачиси

Корпоратив буюртмачи

товар

25 БҲМ гача

250 БҲМ гача

Бир йилда 2500 БҲМ дан ортиқ бўлмаган

иш, хизмат

25 БҲМ гача

25 БҲМ гача

Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион- давлат харидларининг рақобатли усули бўлиб, уни ташкил этишда нарх иштирокчини танлашнинг ягона мезони бўлади ва бунда мазкур норма товарларни белгиланган сифат стандартларига мувофиқ ҳолда етказиб бериш талабини бекор қилмайди.Товарни эълонда баён этилган шартлар асосида энг паст нарх бўйича етказиб беришни таклиф қилган иштирокчи аукционнинг ғолиби бўлади.

Харид предмети

Бюджет буюртмачиси

Корпоратив буюртмачи

товар

2 500 БҲМ гача

5 000 БҲМ гача

БОШЛАНҒИЧ НАРХНИ ПАСАЙТИРИШ УЧУН ЎТКАЗИЛАДИГАН АУКЦИОН
ТАНЛОВ
Танлов - шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топиладиган харид қилиш тартиб-таомилини амалга оширишнинг тури тушунилади.
Давлат хариди тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва танлов ҳужжатларини жойлаштириш орқали чекланмаган доирадаги шахсларга маълум қилинади.

Харид предмети

Бюджет буюртмачиси

Корпоратив буюртмачи

товар

товар 2 500 дан - 6 000 гача БҲМ орасида

5 000 дан - 25 000 гача БҲМ орасида

иш, хизмат

25 дан - 6 000 гача БҲМ орасида

25 дан - 25 000 гача БҲМ орасида

Тендер - давлат харидини икки босқичда амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили орқали ижрочини аниқлаш усули тушунилади. Бунда шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган тендер иштирокчиси ушбу тартиб-таомил натижалари бўйича ғолиб деб топилади.
Давлат хариди ҳақидаги ахборотни давлат буюртмачиси тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва тендер ҳужжатларини махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали шахсларнинг чекланмаган доирасига маълум қилади.
Шартномани бажаришнинг энг яхши шартлари тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш бўйича эълон қилинган мезонлар асосида харид комиссияси томонидан аниқланади.

Харид предмети

Бюджет буюртмачиси

Корпоратив буюртмачи

товар, иш, хизмат

6 000 БҲМ дан юқори

25 000 БҲМдан юқори

ТЕНДЕР
Ягона етказиб берувчи - табиий монополия субъекти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонларида, қарорларида ва фармойишларида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган субъектлар, шунингдек давлат томонидан харид қилинаётган, бозорда муқобиллари мавжуд бўлмаган ноёб товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчи ягона етказиб берувчидир.

Харид предмети

Бюджет буюртмачиси

Корпоратив буюртмачи

товар, иш, хизмат

Алоҳида меъёр белгиланмаган

ЯГОНА ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ

Эътиборингиз учун рахмат!



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling