1

Sana01.01.1970
Hajmi
#99651

Мавзу:Темирбетон конструкцияларини лойиҳалаш асослари. Темирбетоннинг мохияти. Тошкент-2015

РЕЖА:

  • Темирбетон конструкцияларини ҳисоблаш ва лойиҳалашнинг мақсади ва вазифаси.
  • Темирбетон конструкцияларига қўйиладиган талаблар.
  • 3. Темирбетоннинг моҳияти.

  • Темирбетон конструкцияларнинг афзалликлари, нуқсонлари ва ишлатилиш соҳалари.

1.Темирбетон конструкцияларини хисоблаш ва лойихалашнинг максади ва вазифаси.
Ҳисоблашнинг асосий мақсади, темирбетон конструкциялари юк остида ишлаганда уларни энг тежамли ўлчамларини танлаш ва шу билан бирга хавфсизлик, ишончлилик ва узоққачидамлилик талабларига жавоб беришига эришишдир.
Ҳисоблашнинг асосий вазифасига ташқи юк таъсиридан конструкция элементларида ҳосил бўладиган зўриқишларни аниқлаш, талаб этилган кесим юзалар,арматуралар миқдорини ҳамда конструкция ишчи чизмаларини тайёрлашдаги зарур маълумотларни аниқлаш киради. Конструкцияни ҳисоблаш қурилиш меъёрлари талаблари асосида амалга оширилади.
Чизма1.1 Темирбетонэлементларда асосий арматурани жойлаштириш
а — эгилувчи элемент,б-сиқилувчи элемент- 1 — ишчи арматура; 2 —бетоннинг сиқилиш кисми; 3 — ёриклар; 4— сикилган арматура
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари - ҚМҚ курилиш конструкциялари назариясининг амалий натижаси ҳисобланиб ва у конструкцияларни лойиҳалашда, қуришда ва фойдаланишда эришилган ютуқларни ўзида акс эттиради.
Элементнинг нормал кесим юзасини самарали шакли ва ўлчамларини, бетоннинг оптимал синфини, ишчи арматуранинг синфи, кесим юзасини ва элементни ёрилишга бардошлига ва бикирлигини ҳисобга оладиган кесим ҳисобий кесим юзаси дейилади. Конструкция деб, элемент қисмларини бирлаштириш тушунилади. Конструкциялаш эса, биноларни конструктив хал этиш, уларнинг элементларидан ишчи, монтаж арматурасини жойлашни самарали схемасини белгилаш, опалобка ва арматура конструкция узеллари ва элементлари чизмаларини ишлаб чиқиш. Конструкцияларнинг лойиҳалаш, кесим юзаси хақидаги маълумотлар асосида, меъёр талабларни ҳисобга олган холда бино ва иноотни қуриш ва ишлатиш жараёнида мустаҳкамлиги, ёриқбардошлиги ва бикирлигини таъминлайдиган ҳисобий кучни аниқлашдан иборат бўлиш керак.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling