marketing timi

Sana01.01.1970
Hajmi
#99661
Bog'liq
marketing timi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЌИШЛОЌ ВА СУВ
ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ


Маркетинг
фанидан
маърузалар матни



ТОШКЕНТ-2016


Мундарижа



Кириш.

3

1-мавзу. Маркетинг ва уни ривожланишининг асосий боскичлари.

5

2-мавзу. Маркетинг тамойиллари, вазифалари, функциялари ва турлари.

20

3-мавзу. Маркетинг фаолиятини ахборот билан таъминлаш.

30

4-мавзу. Маркетингни таркибий тузилиши ва уни бошкаришни ташкил этиш.

43

5-мавзу. Маркетинг дастури.

52

6-мавзу. Стратегик ва тактик режалаштириш, маркетинг назорати.

64

7-мавзу. Бозор коньюнктурасини тадкик этиш ва башорат килиш.

73

8-мавзу. Мақсадли бозорни танлаш.

82

9-мавзу. Товар ва товар сиесати.

95

10-мавзу. Нарх ва нарх сиесати.

108

11-мавзу. Сотиш сиесати.

116

12-мавзу. Коммуникация сиесати.

130

“Маркетинг” фанидан тест саволлари

145

Атамалар лугати

164

Фойдаланилган адабиетлар руйхати.

175

Иловалар

179

“Маркетинг” фанидан янги педагогик технологияни қўллаш бўйича услубий кўрсатма

179



КИРИШ

Бозор - иқтисодий қонуниятларга биноан фаолият кўрсатадиган ва ривожланадиган мураккаб жараён ҳисобланади. Бозор сотувчига харидорни, харидорга эса сотувчини топишга ёрдам беради. Бозорда товар эквивалент равишда пулга айрабошланади. Бозор олди-сотди муносабатларига кирувчи миллионлаб жисмоний ва юридик шахсларни қамраб олади.


Бозор иқтисодиётига асосланиб ривожланаётган мамлакатларда маркетинг мустаҳкам позицияни эгаллади. Маркетинг бўйича кўп сонли илмий амалий ишланмалар чоп этилган, бутун дунё илғор университетлари маркетинг бўйича минглаб мутахассисларни чиқармоқда. Ҳозирги кунда кўплаб маркетинг хизмати, маркетинг ва консалтинг фирмалари мавжуд. Ривожланган мамлакатларда ҳар йили маркетингга миллиард долларлаб харажатлар қилинади. Узоқни кўзловчи тадбиркорлар ва менеджерлар маркетингнинг бизнесдан ажралмаслигини ва рақобатлар мавжуд бўлган шароитда унинг роли беқиёс эканлигини яхши тушунишади.
Иқтисодиётнинг барқарорлашуви ва ўсиши шароитида тадбиркор бозор талабларига мос ҳаракат қилишга мажбур, истеъмолчилар талабини ҳисобга олиши, рақобат кураши услубларини ўзлаштириши, товарни сотиш ва силжитишда маркетинг инструментларини қўллаш, тижорат фаолиятида маркетинг стратегиясига таяниши керак.
Шу фикрни қайд этиш жоизки, маркетинг фани АҚШда пайдо бўлиб, дунёнинг бошқа давлатларига тарқала бошлади. 90-йилларга келиб маркетинг Япония, Италия, Германия ва бошқа мамлакатларда ривожланиб, бу соҳада чуқур илмий изланишлар олиб борилди. Бу мамлакатларда маркетинг соҳасида анча янгиликлар яратилди. Бизнинг мамлакатимизда эса маркетинг фани 80-йилларнинг бошларидан ўқитила бошлади. Маркетинг марказлари бўлмаганлиги, маркетинг соҳасида маҳаллий тажриба етарли эмаслиги сабабли дастлабки даврларда маркетингни хорижий адабиётлардан ўргана бошладик.
Бугунги кунда Республикамизнинг кўпчилик иқтисодиёт ва бизнес билан боғлиқ кадрлар тайёрлашга масъул олий даргоҳларида маркетинг кафедралари ташкил этилиб, маркетинг йўналиши бўйича ҳам бакалавриатлар ва магистрлар тайёрланиб, маркетинг муаммолари бўйича диссертациялар ҳимоя қилинмоқда. Лекин, ҳамон Ўзбекистон шароитига мос, ўзбекча руҳ билан суғорилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари етишмайди.
Мазкур услубий қўлланмани яратишдан мақсад ҳам 5340600 «Молия», 5340700 «Банк иши», 5340900 «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», 5341300 «Суғурта иши», йўналишларида тахсил олаётган талабаларга маъруза матнлари-ни ва амалий дарсларни чуқурроқ ўзлаштиришларига амалий ёрдам кўрса-тишдан иборатдир. Шунингдек услубий қўлланмада мустақил ишлаш бўйича мавзулар, таянч иборалар ва уларнинг мазмуни, назорат саволлари ҳам келти-рилган. Услубий қўлланмадан маркетингнинг нималигидан хабардор бўлишни истаган кишилар, касб-ҳунар коллежларида ва бошқа билим даргоҳларида маркетингнинг асослари фанидан дарс берувчи ўқитувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling