1 маъруза Халқ оғзаки ижоди сўз санъати сифатида Халқ оғзаки ижодининг

Sana01.01.1970
Hajmi
#99950
Bog'liq
1 маъруза Халқ оғзаки ижоди сўз санъати сифатида Халқ оғзаки ижодининг


С.Матчонов
Маъруза машғулоти учун
Мустақиллик даврида “Ўзбек халқ оғзаки ижоди”ни ўрганишнинг етакчи масалалари. Халқ оғзаки ижоди сўз санъати сифатида. Халқ оғзаки ижодининг ўзига хос хусусиятлари
Режа:
1. Халқ оғзаки ижоди сўз санъати сифатида.
2. Халқ оғзаки ижодининг ўзига хос хусусиятлари.
3. Фольклорда тур ва жанрлар.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Насимхон Раҳмонов. Ўзбек адабиёти тарихи (Энг қадимги даврлардан XV асрнинг биринчи ярмигача). Т.: “Sano standart” нашриёти, 2017. – 556 б.
2. Т.Мирзаев ва бошқалар. Ўзбек фольклори (Дарслик). Т.: “Tafakkur bo‘stoni”, 2020. – 240 б.
3. Охунжон Сафаров. Ўзбек халқ оғзаки ижоди. “Musiqa” нашриёти, 2010. – 368 б.
4. Ўзбек фольклоршунослиги. Антология. Т.: “O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi” Давлат илмий нашриёти, 2017. – 592 б.
5. Босим Тўйчибоев. Қозоқбой Қашқирли. Зоминнинг тил қомуси. Т.: “Akademnashr”, 2012. – 396 б .
6. Ўзбек халқ эртаклари. 1-том. Т.: “O‘qituvchi” nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2007.
7. Ўзбек халқ эртаклари. 2-том. Т.: “O‘qituvchi” nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2007.
8. Ўзбек халқ эртаклари. 3-том. Т.: “O‘qituvchi” nashriyot-matbaa ijodiy uyi, 2007.

Мустақиллик даврида сўз санъатининг бошланиши ҳисобланган халқ оғзаки ижодини ўрганиш жиддий тус олди. Натижада фольклор атамасининг келиб чиқиш тарихи ва ўзига хос хусусиятлари юзасидан тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур атама 1846 йилда инглиз олими Уилямс Томс таклиф қилган. У халқ донолиги деган маънони билдиради. Фольклор деганда халқ томонидан яратилган барчса санъат намуналари тушунилади.


Дастлабки вақтларда “эл адабиёти”, “халқ адабиёти”, “оғзаки адабиёт”, оғзаки ижод” деб юритилган ўзбек халқ поэтик ижоди Ҳоди Зариф томонидан қўлланилган “фольклор”, “Ўзбек фольклори” сифатида кенг оммалашди.
Фольклор синкретик хусусиятга эга бўлиб, барча санъат турларишга хос элементларни ўзида мужассамлаштиради. Бадиий асар сўз, куй, ижро ва рақс билан уйғунлаштирилади. Фольклорда халқ тақдири, тарихи бадиий акс этади. Фольклорда халқ дунёқараши, ибтидоий мифологик тушунчалардан иборат диний эътиқодга бўлган муносабати акс этади. Фольклор ёзма адабиёт турлари ва санъатнинг бошқа турларидан бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради.
Бу хусусиятлар биринчи галда, унинг коллектив ижод эканлигида кўринади. Фольклор асарларининг муаллифи халқ ҳисобланади. Унинг аниқ ижодкори номаълум бўлиб, аноним сифатида авлоддан авлодга ўтиб боради. Оғзаки ижод этилади, оғзаки ижро этилади. Ижро жараёнида вариантларга, даврлар ўтиб версияларга эга бўлади. Фольклорга хос хусусиятлар сифатида жамоавийлик, анонимлик, оғзакилик, анъанавийлик, вариантлилик, версиявийликни кўрсатиш мумкин.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling