А Корхона шунча фойда олиш учун ўз махсулотларига неча доллардан нарх белгилаши лозим


Download 29.09 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi29.09 Kb.
#1212621
Bog'liq
3. Topshiriq tarqatma



Туристик фирманинг маркетинг мухити микро ва макро мухитларни ўз ичига олади. Микро мухитга фирманинг фаолиятига бевосита таъсир эьтувчи омиллар киришади. Масалан, туристик фирманинг микромухитига фирманинг ўзи, унинг таъминотчилари, рақобатчилари, истеъмолчилари, орадаги воситачилари хамда кенг жамоатчилик фикри киради. Сизнингча, бу омиллардан кайси бири энг мухим деб саналади? Бу омиллардан бирортасини бошкаларидан устун қўйиш тўғрими?


Дунёда биринчи бўлиб иссиқ пиццаларни уйга етказиб бериш ғояси билан чиққан «Домино» фирмаси эндигина очилган даврда хафтасига бор-йўғи 15 доллар даромад олган холос. Бу фирма ўз қарзларидан 10 йил давомида қутула олмаган. Лекин, кейинчалик, бу фирма юзлаб шохобчаларга эга булган айланма капитали 2 млярд доллардан ошиб кетган йирик компанияга айланган. Бу фирма фаолиятининг бошлангич даврида муваффақиятга учрай олмаганлигининг асосий сабаби нимада эди деб хисоблайсиз? Бу компаниянинг кейинчалик муваффақият қозонишига нималар сабаб бўлишди?




Корхона 6 ой муддат ичида 200000$ фойда кўришни истаётган бўлса ва шу муддат давомида корхона амалга ошираетган доимий харажатлар 300000$ни ташкил этаетган бўлса, шу корхона 1 ой муддат ичида 15000 дона махсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлса, шунингдек, хар бир махсулот бирлигига 10$ ўзгарувчан харажат тўғри келаетган бўлса:
а) Корхона шунча фойда олиш учун ўз махсулотларига неча доллардан нарх белгилаши лозим.
б) Бозордаги нарх 15$дан ошмайдиган бўлса, корхона 6 ой ичида қанча фойда олиши мумкин.
в) Бозорда нарх 18$дан ошмайдиган бўлса, корхона қанча муддат ичида 200000$ фойда олади.


Download 29.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling