Journal of Advanced Research and Stability
Volume: 02 Issue: 04 | 2022 ISSN: 2181-2608
www.sciencebox.uz/
150
дастлабки тадқиқот режасида обуначилар сони таҳлили киритилган эди, лекин уларнинг
аксарияти нолга тенг (74%) бўлгани учун рақамлар паст эди (мақоланинг энг кўп
фойдаланувчилари 16 кишига етади) ва таҳлил давомида (2015 йил-июль)
ResearchGateулар ҳақида хабар беришни тўхтатди, чунки улар фойдасиз деб топилиб
чиқариб ташланади.
Қўшимча қилиб яна шуни айтиш мумкинки, юклаб олинган саҳифалардан 68 731 таси
(56%) тўлиқ матнли нашрни ўз ичига олган ва танланган уч ой давомида юкланган.
Уларнинг аксарияти, 39 406 тасида (57%) нашр учун ягона ресурс манзили (URL)
(рақамли объект идентификатори) мавжуд. ResearchGateдаги ягона ресурс манзили (URL)
га эга мақолалар uchun Mendeleyдаги мақолаларнинг ўқувчилар сони ва уларнинг Scopus
баҳолаган иқтибослар сони ягона ресурс манзили (URL) қидирувлари ёрдамида
чиқарилган. Ягона ресурс манзилисиз мақолалар эътиборга олинмаган, чунки
ResearchGateda журнал номларининг нотўғри ва қисқартирилган ҳолатлари тез-тез
учраган ва бу мақолалар Scopus ёки Mendeleyda қидирилса, мос келмаслиги мумкин эди.
Mendeley дан нол натижа қайтарилганда, мақола ҳали ҳам ягона ресурс манзили (URL)
маълумоти бўлмаган версия учун ўқувчиларига эга бўлиши мумкин, лекин унинг
ўқувчилари йўқлиги эҳтимоли катта ва шунинг учун бу мақолалар ўқилмаган деб
ҳисобланган. Бундан фарқли ўлароқ, Scopus мақолаларининг URL манзиллари орасида
ягона ресурс манзили (URL) га мос келмайдиган мақола маълумотлар базасида йўқолган
деб тахмин қилинган ва кераксиз маълумотлар сифатида эътиборга олинмаган. Scopus да
рўйхатдан ўтмаган ҳужжатлар, шунингдек, Scopus томонидан журнал мақоласидан бошқа
нарса сифатида таснифланган мақолалар (масалан, китоблар, конференция мақолалари,
шарҳлар, таҳририятлар) эътиборга олинмаган.
Шунингдек, ResearchGate даги кам сонли нашрларни Scopus да ягона ресурс манзили
(URL) га эга бўлган журнал мақолалари билан таққослаш мумкин (1-жадвал), кичикроқ
улуш эса яқинда юкланган мақолалар учун. Scopus таркибига олинган мақолалар
сезиларли даражада камаймаган, аммо, шу билан бирга, пасайишнинг асосий сабаби
шундаки, муаллифлар ResearchGate га ҳужжатларни кўпроқ юклашда давом этишган.
Бошқача қилиб тушунтирганда, ноширлар муаллифлик ҳуқуқинининг суистеъмол
қилинишига қарши чоралар кўриши мумкин, бу эса муаллифларни журнал
мақолаларининг тўлиқ матнини юклашда эҳтиёткор бўлишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |