Abdurazokov Avazxo’ja bia 84i I variant Миллий валютадаги банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари
Download 0.74 Mb.
|
Bank ishi. Abdurazokov Avazxo\'ja
Abdurazokov Avazxo’ja BIA 84I I variant Миллий валютадаги банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари 2020 йилда миллий валютадаги банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари Жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитларини даромадлилик даражаси 2020 йилнинг I ярим йиллигида 20 фоиз атрофида шаклланган бўлса, II ярим йилликда сезиларли пасайиш кузатилиб, декабрь ойида 16,9 фоизни ташкил этди. Юридик шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича фоиз ставкалар эса июнь ойидаги 17,1 фоиздан декабрь ойида 14,2 фоизгача пасайди. Мазкур депозитлар бўйича номинал фоиз ставкаларнинг пасайиши билан бирга иқтисодиётда инфляция даражасининг ҳам пасайиши кузатилганлиги сабабли депозитлар бўйича реал фоиз ставкалар июль ойини ҳисобга олмаганда йил давомида деярли ўзгаришсиз сақланиб қолди. Бунда жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича реал фоиз ставкалари 5 фоиз атрофида ва юридик шахсларнинг депозитлари бўйича 2,5 фоиз атрофида шаклланиб келмоқда. 2020 йилда Марказий банк асосий ставкасининг 2 маротаба 1 фоиз банддан (йиллик 16 фоиздан 14 фоизгача) пасайтирилиши ҳамда мақбул фоиз ставкалари механизмининг киритилиши шароитида кредитлар бўйича фоиз ставкаларнинг барқарор пасайиб бориши кузатилди. Хусусан, миллий валютадаги қисқа муддатли кредитлар бўйича фоиз ставкалар йил бошидаги 25,7 фоиздан декабрь ойида 19,9 фоизгача пасайган бўлса, узоқ муддатли кредитлар бўйича январь ойидаги 25,8 фоиздан декабрь ойида 19,6 фоизгача пасайди. Бунда номинал фоиз ставкаларнинг пасайиши билан биргаликда инфляция даражасининг ҳам мувозанатлашиб бориши IV чорак давомида ҳам кредитлар бўйича 6-8 фоизлик ижобий реал фоиз ставкаларнинг шаклланишига хизмат қилди. Мазкур ҳолат тижорат банклари учун даромадлилик даражасини ва иқтисодиётда нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини таъминлади. 2021 йилда миллий валютадаги банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари 2020 йилда пандемия билан боғлиқ вазиятнинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш, иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш ва нархлар барқарорлигига эришиш вазифалари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 16 фоиздан 14 фоизгача пасайтирилган ҳамда пул-кредит шароитлари бироз юмшатилиб нисбатан қатъий фазага ўтказилган эди. 2021 йилда ушбу шароитлар ўзгаришсиз сақлаб қолинди ва пул бозоридаги депозитлар бўйича реал фоиз ставкалари банк тизимидаги умумий ликвидлик ҳолатини ўзгаришига қараб, ўртача 2-3 фоиз даражасида шаклланиб келди. Фақатгина, ҳисобот йилининг май-июль ойларида умумий ликвидлик ҳажмининг кескин ортиши ҳисобига мазкур фоиз ставкаларининг сезиларли пасайиши кузатилди. Лекин бу вақтинчалик аҳамият касб этиб, пул-кредит сиёсати инструментларига киритилган тегишли ўзгартиришлар ҳисобига фоиз ставкалари август ойидан бошлаб нисбатан қатъий шароитларда кўзда тутилган даражага қайтди. Жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича номинал фоиз ставкалари уларнинг инфляцион кутилмалари билан индексация қилинган ҳолда ҳисобланган реал фоиз ставкалари ҳам 2-3 фоизлик ижобий даражада шаклланмоқда. 2020 йилнинг II ярмида вақтинчалик фойдаланилган мақбул фоиз сиёсати сабабли миллий валютадаги депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши кузатилган бўлса, ҳисобот йили бошидан ушбу механизмнинг бекор қилиниши ва банк тизимида депозит жалб қилиш бўйича рақобатнинг кучайиб бориши ҳисобига реал фоиз ставкаларининг ижобий даражаси яна тикланди. Жисмоний шахслар муддатли депозитларининг инфляция даражаси билан индексация қилинган фоиз ставкалари ҳисобот йили бошидаги 5-6 фоизлик ижобий реал кўрсаткичдан йил давомида 9,3 фоизлик даражагача ўсди. Муддатли депозитлар бўйича реал фоиз ставкаларининг шаклланиши аҳоли жамғариш фаоллигининг ортиши орқали пандемиядан кейинги даврда ялпи талаб ва таклифнинг мувозанатлашишига ҳамда молиявий ресурсларнинг банклар орқали самарали қайта тақсимланишига хизмат қилади. 2022 йилда миллий валютадаги банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари 2022 йил II чоракда умумий пул массаси 19,4 фоизга ортиб, 158,5 трлн сўмни ташкил этди. Муомаладаги нақд пуллар ҳажми 45,4 фоизга кўпайган бўлса, унинг жами пул массасидаги улуши 25,6 фоизга етди (4.3.1-расм). Муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг кўпайиши сўм алмашув курсининг чорак давомида мустаҳкамланиши фонида аҳоли томонидан банкларга хорижий валюта сотуви ҳажмининг сезиларли даражада ортиши ва мавсумий омиллар билан изоҳланади. Ўз навбатида, миллий валютадаги жами депозитлар ҳажми 20,8 фоизга (12,6 трлн сўм) кўпайган бўлса, хорижий валютадаги депозитлар 1,1 фоизга (0,5 трлн сўм эквиваленти) ўсган. Миллий валютадаги депозитларнинг ўсиши пул-кредит шароитларининг қатъийлаштирилиши ва алмашув курсининг мустаҳкамланиши билан боғлиқ ҳисобланади. Пул массаси ва унинг компонентлари ўзгариши (трлн. сўм)
Аҳоли депозитларининг ўзгариши (трлн. cўм) Жисмоний шахсларнинг жами депозитларидаги ўсиш динамикаси, асосан, миллий валютадаги депозитларнинг ортиши ҳисобига юзага келди. Хусусан, II чоракда аҳолининг банклардаги жами депозитлари 16,8 фоизга ўсиб, 44,2 трлн сўмга етди, шундан, миллий валютадаги депозитлар 26,3 фоизга (6,2 трлн сўмга) ўсди. Миллий валютадаги депозитлар бўйича шаклланган жорий реал фоиз ставкалари ва валюта алмашув курсининг кутилаётган барқарор динамикаси шароитида келгуси чоракларда ҳам аҳолининг миллий валютадаги депозитларининг юқори ўсиш динамикаси сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича ўртача тортилган номинал фоиз ставкалари июнь ойида 21 фоизгача кўтарилган бўлса, юридик шахсларнинг депозитлари бўйича 17,7 фоизни ташкил этди. Миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича реал фоиз ставкалари (инфляция даражасини инобатга олиб ҳисоблаганда) июнь ойида жисмоний шахслар депозитлари бўйича 7,8 фоиз ва юридик шахсларники бўйича 4,9 фоиз даражасида шаклланди. Аҳолининг миллий муддатли валютадаги депозитлари бўйича реал фоиз ставкаларининг уларнинг инфляцион кутилмаларига нисбатан 4-5 фоиз бандга юқори бўлиши жамғариш фаоллигини оширувчи ва ялпи истеъмолни мувозанатлаштирувчи асосий омиллардан ҳисобланади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling