Қадимги шарқ фалсафаси ва унинг миллий йўналишлари


Download 172.5 Kb.
bet1/11
Sana19.05.2022
Hajmi172.5 Kb.
#680962
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қадиги Шарқ фалсафаси ва унинг миллий йўналишлари (Миср, Бобил, Ҳиндистон, Хитой).
ilmiy-tadqiqot-tasnifi, geografiya 1, Рахматиллоев Рустам Улугович 1995, Болтаева Нафиса Иззатовна, 2 5341816972550084024, binomial qonun boyicha taqsimlangan tarmoqlanish jarayoni, 1-MARUZA b435eb4d0b83304d7f43cfb0e6dadba6, 1-amaliy-1, 2 5206178576742745928, 54, 0101, Farida, test 9, 2 5269455784453866527

ҚАДИМГИ ШАРҚ ФАЛСАФАСИ ВА УНИНГ МИЛЛИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ (МИСР, БОБИЛ, ҲИНДИСТОН, ХИТОЙ).
Режа:

Ҳинд фалсафаси
Ҳиндистонда мусулмон фалсафаси
Хитой фалсафаси
Қурия фалсафаси
Япон фалсафаси


Ҳинд фалсафаси

Ҳиндистонда V-VII асрларга келиб феодал тузуми шаклланди. Брахманлик ва буддавийлик ўз ўрнини ҳиндувийлик динига бўшатиб бера бошлайди. Ҳиндувийлик қадимги фалсафий мактабларга сезиларли таъсир ўтказди. IV асрдан Х асрларгача бўлган даврда Ҳиндистон фалсафасида қадимги фалсафий таълимотларга (сутралар) серунум шарҳлар ёзиш давом этди. Адабиётларда бу давр шарҳлар даври деб аталди. Агар эрамизнинг IV асрида файласуф Пурандара Чорвоқа –Локаята мактаби таълимотини шарҳлаган бўлса, V асрда файласуф олим Ватсьяна Нья ва Вайшешика мактаблари шарҳлари устида иш олиб борди. Бу фалсафий таълимот VI асрда Парашастапада, Х асрда эса Узаяна томонидан шарҳланди. Ишвара Кришна Санкхья фалсафий мактабига шарҳлар ёзди. Ушбу шарҳлар ўша даврнинг мафкуравий қоидалари асосларини ҳисобга олган ҳолда битилди.


Бу даврда будаввийликнинг турли оқимлари яна қайтадан пайдо бўла бошлади. Ана шундай оқимлардан бири дзэн-будаввийлик эди. «Дзэн» сўзи санскритча сўз «дхьяна» - карахтлик ҳолати (медитация) дан олинган бўлиб, хитойча «чьан» ва японча «дзэн» га айланган эди. Дзэн – будаввийлик Моҳаянанинг катта мазҳабларидан бири бўлиб, унга биноан будаввийлик моҳиятини қалбни ёритишга олиб келувчи ички туйғу билан англаш ва идрок қилиш мумкин. Дзэн-будаввийликнинг асосчиси (биринчи патриархи) ҳинд роҳиби Бодхикарма эди. У янги таълимотга асос солган бўлиб, унга кўра, илоҳиёт ва мавҳум фалсафага нисбатан афзалликни Будда таълимотини шахсан бевосита тушунишга беради ва қайд этадики, диний сиғинишдан кўра, тафаккур ва шахсий интизом муҳимроқдир. Унинг фикрича, дзэн бу «анъана ва муқаддас матнларни ошиб ўтиб, уйғонган онгга бевосита ўтишдир».
Дзэн - будаавийликнинг асосий қоидаларини дзэннинг олтинчи патриархи Хуэй Нэн (662-713) ишлаб чиқди. Моҳаяна таълимотининг ҳеч қандай нарса айрим ва мустақил ҳолда абадий яшамайди, деган қоидасидан келиб чиқиб, у воқейликни эскича турдаги қарашлардан қутилтириб, ҳар қандай расм-русумларни қалбни ёруғлаштирувчи восита эканлигини рад этди. Анъанавий буддавийлик томонидан тавсия этилган зўр бериб уриниш ўрнига, у истак қўзғатувчи ички сабаб натижасида ҳосил қилинадиган дилни ёритмоқни қарама-қарши қўйди. Юрак ёруғлик ва севинчга воқейликни эскича қабул қилиш усулидан қутилган тақдирдагина эришади.
Дзэн шу нарсадан келиб чиқадики, ҳар бир кишига Будданинг онги бўлган туғма онг хосдир. Ибодатдаги бирлашиш Худо билан эмас, балки Будда онги билан юз берадики, у инсоннинг табиий моҳиятининг ўзи бўлиб одатда худбинлик маркази бўлган қоидавий фикр орқали босиб турилади. Бу моҳиятни фақат бирданига содир бўладиган ички ёруғлик сатори орқали англаш мумкин. Саторининг ҳолати доимий бўлмасдан, ёришган онгнинг учқунига ўхшашдир. Дзэн - буддавийлик бошқа таълимотлардан шуниси билан фарқ қиладики, дил ёришган лаҳзада олинадиган билимнинг қоидавий шаклланиш имконини рад этади. Азоб-уқубат боғланганлик натижасидир, хоҳ у моддий нарсаларга бўлсин ёки хоҳ ғоявий нарсаларга. Боғланганлик воқейликни тизимли ёки қоидавий асосда тушунишга уриниш бўлиб, унинг оқибатида буддавийлик усулига хос бўлган ички туйғули қабул қилишни йўқотиб қўйиш мумкин.
Воқейликни тўғридан-тўғри тушунишга қаратилган ва ақлий назарий қоидаларга таянадиган талқинларга йўл бермайдиган дзэн таълимоти, унинг назарий асосини энг кам миқдорга тушуриб юборади1.
X

Download 172.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling