Қадимги ушшоқ Нигори дилнавозим, доғи ҳижрон айладинг кетдинг, Фироқинг ўтиға бағримни сўзон айладинг кетдинг. Қадингни жилвапиро қилдинг эрса хури жаннатдек, Ҳамани қумридек ҳасратда нолон айладинг кетдинг


Download 13.08 Kb.
Sana23.11.2023
Hajmi13.08 Kb.
#1796188
Bog'liq
Қадимги ушшоқ


Қадимги ушшоқ
Нигори дилнавозим, доғи ҳижрон айладинг кетдинг,
Фироқинг ўтиға бағримни сўзон айладинг кетдинг.
Қадингни жилвапиро қилдинг эрса хури жаннатдек,
Ҳамани қумридек ҳасратда нолон айладинг кетдинг.
Асири ишқ бўлғонлар ҳаммамиз йиғлашиб қолдик,
Мунингдек ҳасрату ғам ичра нолон айладинғ кетдинг.
Сафар қилдинг шаҳаншоҳим шукуҳу салтанат бирла
Қулинг Фурқатни бу ғурбатда нолон айладинг кетдинг.

Излангиз
Излаганлар, бизни саҳрои балодан излангиз, {х2}
Водийи ҳижрон ила дашти балодан излангиз.
Вомиқу, Фарҳод, Мажнундеклар ул водий аро
Бўлсалар пайдо, мени ҳам ул ародан излангиз.
Нуқта янглиғким, вафо {х2} узра қилур котиб рақам,
Ишқ ўтининг доғини аҳли вафодан излангиз.
Нуқта янглиғким, вафо узра қилур котиб рақам,
Ишқ ўтининг доғини аҳли вафодан излангиз.
Оғзи шавқидин Навоий етти, они излар ел,
Ё Aдам даштида ё мулки фанодан излангиз.
Ё Aдам даштида ё мулки фанодан излангиз. {х2}
Download 13.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling