Қадриятлар. Режа


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/13
Sana28.10.2022
Hajmi0.53 Mb.
#881868
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4-mavzu
1 mavzu, xalqaro tashkilotlarning asosiy funksiyalari (1), xalqaro tashkilotlarning asosiy funksiyalari (1), xalqaro tashkilotlarning asosiy funksiyalari (1), xalqaro tashkilotlarning asosiy funksiyalari (1), Finlandiya.Ro'zimboy, Finlandiya.Ro'zimboy, Документ, Документ, bozor iqtisoiyoti, Maxmudov Sherzod, 2 5453917263948158316, 1650700466, Baxtiyor.uz-Texnologiya-test-banki (1), Gulmira kurs ishi


4-Мавзу. Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. Никоҳ ва 
оиланинг ахлоқий асослари, унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни. Ахлоқий маданият ва 
қадриятлар. 
 
РЕЖА: 
1. Этика фанининг предмети ва аҳамияти. Ахлоқнинг вужудга келиши. 
2. Ахлоқий тушунчалар.
3. Никоҳ ва оиланинг ахлоқий асослари. 
4. Ахлоқий маданият. Этиканинг замонавий муаммолари. 
Таянч сўзлар: Этика, ахлоқ, хулқ, одоб, этосфера, ихтиѐр эркинлиги, ахлоқий танлов, 
ахлоқий равнақ, Муҳаббат, Нафрат, Эзгулик, Ёвузлик, Яхшилик, Ёмонлик, Адолат, 
Бурч, Виждон, Номус, Идеал, Ҳаѐтнинг маъноси, Бахт, Инсонпарварлик, Эркпарварлик, 
Ватанпарварлик, Миллатпарварлик, Фидойилик, Меҳнатсеварлик, Тинчликпарварлик, 
Жўмардлик, 
Ҳалоллик, 
Ростгўйлик, 
Ҳаѐлилик, 
Инсофлилик, 
Хушфеъллик, 
Камтаринлик, Шуҳратпарастлик, индивидуализм, эгоцентризм, космополитизм, оила, 
никоҳ, моногамия, полигамия, эндогамия, экзогамия, оилавий мулк, фарзанд тарбияси, 
маҳалла, давлат, оилани ижтимоий ҳимоялаш, никоҳнинг диний асослари, никоҳнинг 
ҳуқуқий асослари, ахлоқий маданият, муомала одоби, этикет, касбий одоб,
намунавийлик, ахлоқий муҳит, этосфера, экологик ахлоқ, биоэтика, эвтаназия, 
клонлаштириш, трансплантация, ксенотрансплантация, суицид, парасуицид. 
 
1. Этика фанининг предмети ва аҳамияти. Ахлоқнинг вужудга келиши. 
Этика фанининг предмети ва аҳамияти. Европада юнонча «ethos» сўзидан олинган 
«Этика» номи билан бизга таниш бўлган ахлоқ фалсафаси бир неча минг йиллик тарихга 
эга бўлган қадимий фан. Бу атамани илк бор юнон файласуфи Арасту илмий муомалага 
киритган.
Этика фани ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳиятини, кишининг жамиятдаги ахлоқий 
муносабатларини ўрганади. «Ахлоқ»сўзи арабчадан олинган бўлиб, инсоннинг муомала ва 
руҳий хусусиятлари мажмуини, феълини, табиатини англатадиган «хулқ» сўзининг кўплик 
шаклидир.
ОДОБ–инсон ҳақида ѐқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният 
ҳаѐтида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф–
одатларга асосланган чиройли хатти–ҳаракатларни ўз ичига олади. 
ХУЛҚ – оила, жамоа, маҳалла–кўй миқѐсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният 
ҳаѐтига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ѐқимли инсоний хатти–ҳаракатларнинг мажмуи. 
АХЛОҚ – жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, инсоният тарихи учун 
намуна бўла оладиган ижобий хатти–ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини 
белгиловчи маънавий ҳодиса. 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling