Аёл борки, Ҳаёт чароғОН


Download 23.5 Kb.
Sana11.03.2022
Hajmi23.5 Kb.
#602423
Bog'liq
АЁЛ БОРКИ
Кексаларни эъзозлаш, Iroq va Shom Islom Davlati



«АЁЛ БОРКИ, ҲАЁТ ЧАРОҒОН»

Гўзал ўлкамизга баҳорнинг нафаси кириб келаётган дамларда нафосат ва гўзаллик байрами билан сиз азиз мунис онахонларимизни, фидойи опа-сингилларимизни, дилбар қизларимизни 8-март байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.


Жамиятни ривожлантириш оилани мустаҳкамлашда сиздек жонкуярларни ўрни беқиёсдир.
Шахар ва туманларда барпо этилаётган замонавий жихозлар билан таъминланаётган соғлиқни сақлаш муассасалари, спорт соғломлаштириш мажмуалари, маънавият ва маърифат масканлари эзгу мақсад йўлида хизмат қилмоқда.
Мухтарам Президентимиз қарорига мувофиқ адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият соҳаларида эришган ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан ҳар йили март ойида тақдирланаётган бир гуруҳ қизларни кўриб кўзингиз қувонади.
АЁЛ нафақат ўз оиласи, балки жамиятнинг ҳам устунидир.
Бугун ўзбек аёли барча соҳаларда ўзини намоён этмоқда. Хотин-қизларнинг мехнат қилиш, иқтидорини кўрсатиш учун юртимизда барча шарт-шароитлар мавжуд. Ёш авлодга таълим тарбия бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, инсон саломатлигини муҳофаза қилишда жонбозлик кўрсатаётган сиздек латофатли аёлларимиз тахсинга лойиқдирлар.
Давлат ва жамият бошқаруви, тиббиёт, таълим тарбия, маданият, илм фан, фермерлик, касаначилик, тадбиркорлик вазифаларида лобар аёлларимиз самарали иш олиб боришмоқда. Эзгулик ва гўзаллик тимсоли бўлган аёл шаънини қанча улуғласанг оз.
Азиз онажонлар, опа сингиллар сизларнинг чексиз меҳрингиз, сабр бардошингиз, фидокорона меҳнатларингиз билан юртимизни обод турмушини фаровон этишдаги хизматларингизда сизларни омад тарк этмасин деган умидда сизларга Фарғона вилоят давлат архиви хотин қизлари номидан сихат саломатлик, қалбингизга бахорий кайфият, бахт ва толеъ доимий хамрохингиз бўлишини тилаб қоламиз.
Фарғона вилоят давлат архиви
Етакчи архивчиси Н. М. Рахманова
Download 23.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling