Агробанк яна бир ажойиб лойиҳага қўл урибди


Download 13.36 Kb.
Sana09.05.2023
Hajmi13.36 Kb.
#1447530

Агробанк яна бир ажойиб лойиҳага қўл урибди. Банк ташаббуси билан ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида халқаро тоифали экспертлар иштирокида мутахассисларни қайта тайёрлаш, хорижий тажрибаларга асосланган энг сўнгги замонавий билимларни бериш, уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” интенсив ўқув курси йўлга қўйилди.

Ўқув курси тингловчиларига асосан 7 йўналиш – энтомология, фитопотология, гирбология, нематология, вирология, токсикология ва тупроқшунослик бўйича хорижий тажрибалар асосида билимлар берилади. Дарслар халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан олиб борилади. Бундан ташқари, таълим олиш билан боғлиқ барча харажатлар Агробанк томонидан қопланади. Курсни муваффақиятли битирганлар эса иш билан таъминланади.
Download 13.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling