Ахборот хати 022 йил октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Халқаро пахта кунига бағишлаб ташкил этиладиган тадбирлар доирасида “Ўзбекистонда пахтачиликнинг бугунги ҳолати


Download 58.5 Kb.
bet1/3
Sana04.10.2022
Hajmi58.5 Kb.
#830542
  1   2   3
Bog'liq
Ахборот хати 2022
1-mavzu topshiriqlari, 2-mavzu topshiriqlari, 1-mavzu topshiriqlari, D. tojiboyeva, A. Yo‘ldoshev maxsus fanlarni o'qitish metodikasi, umumiy va noorganik kimyo (soat), Test uchun Namuna, ҚАТХ 2020-2021 8 сем-лаб, ҚАТХ 2020-2021 8 сем-лаб, Moliyaviy risklar va ularning tasniflanishi topshirdi karimbeko-hozir.org, Ingliz tili, 1-ОН ПФК, 1-ОН ПФК, 35-ҲАФТА АХБОРОТ СОАТИ МАТЕРИАЛИ, Из жизни деловых людей, 2 mavzu

АХБОРОТ ХАТИ
2022 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Халқаро пахта кунига бағишлаб ташкил этиладиган тадбирлар доирасида “Ўзбекистонда пахтачиликнинг бугунги ҳолати, ривожланиши истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.
Анжуманда иштирок этган олимлар ва мутахассислар маърузаларининг мақолалари алоҳида тўплам бўлиб чоп этилади.
Илмий-амалий конференциянинг асосий йўналишлари:
- ғўза генофондини ўрганиш, янги коллекцион намуналар билан бойитиш;
- ғўза генетикаси, молекуляр генетика ва биотехнология;
- ғўзанинг ташқи муҳитнинг экстремал шароитларига бардошли, касалликларга чидамли, серҳосил янги навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
- ғўза уруғчилиги ва уруғшунослиги услубларини янада такомиллаштириш;
- тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни мунтазам ошириб боувчи янги алмашлаб экиш тизимларини жорий этиш;
- ғўза парваришлашни ресурстежамкор агротехнологияларини ишлаб чиқиш ва хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш;
- пахтачиликда минерал ва органик ўғитлар ҳамда ўсишни созловчи моддалардан кенг фойдаланиш;
- ғўза касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш усулларини такомиллаштириш;
- толага қўйиладиган саноат талаблари;
- пахта соҳасини механизациялаштириш;
- хизмат кўрсатиш корхоналари (spin off) ташкил этиш.
Мақолани расмийлаштириш қоидалари
Мақолалар МS WORD дастури Times New Roman ёзувида А4 қоғоз форматида 1,5 интервалда 4 бетгача, 14 шрифтда: юқори ва паст қисми 2,0 см, чапдан 3,0 см, ўнгдан 1,5 см, саҳифаларга рақам қўймасдан тайёрланиши талаб этилади. Чап бурчакда УЎТ интервалсиз, 1 интервал ташлаб катта ҳарфлар билан маъруза матни, 1,5 интервал ташлаб босма ҳарфлар билан муаллифларнинг исми шарифи, яна 1,5 интервалдан сўнг ташкилот, шаҳар номи келтирилади. Пастдан 1,5 интервал ташлаб янги қатордан 1,27 см стандарт абзацдан матн ёзилади.
Мақолада кириш, фойдаланилган адабиётлар шарҳи, тажриба услуби, олинган натижалар, хулоса ва тавсия бандларини ўз ичига олиши керак. Мақолаларга рус ва инглиз тилларида қисқача аннотация бўлиши шарт.
Муаллиф томонидан топширилган мақолалар қайта таҳрир қилинмайди ва оригинал ҳисобланади.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар экспертлар хулосасига биноан конференция тўпламига киритилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди.
Мақоланинг конструкцияси (шакли)
Биринчи қаторнинг ўртасида Илмий ишнинг номи катта ва қалин ҳарфларда қисқартирилмаган ҳолда ёзилади.
Иккинчи қаторнинг ўртасида муаллиф(лар) илмий унвони (қисқартилган ҳолда, масалан: т.ф.д., профессор) Фамилияси И.Ш.
Учинчи қаторнинг ўртасида ташкилот, муассаса номи курсив шаклда кўрсатилади (масалан, Тупроқшунослик ИТИ).
Бир cатр ташлаб мақола матни ёзилади.
Анжуманда пахтачилик соҳасининг назарий ва амалий масалалари кўриб чиқилади.
Бу тўпламда сунъий интеллект усул ва услубларидан фойдаланган ҳолда пахтани парваришлаш жараёнида қарор қабул қилиш тадқиқотларига бағишланган алоҳида бўлим ажратилган.
Анжуманнинг расмий тили – ўзбек, рус ва инглиз тилларидир.
Тақдим этилган мақолалар анжуманнинг мақолалар тўпламида танлов асосида нашр этилади.
Мақолани юбориш тартиби:
Мақолаларни электрон шаклда paxtauz@mail.ru манзилига юборилиши лозим.
Ҳар бир бириктирилган файл битта илмий мақолани ўз ичига олиши керак.
Файлнинг номига муаллиф фамилияси ва, агар муаллиф таклиф этилаётган илмий ишлари сони бирдан ортиқ бўлса, файл номига тартиб рақами қўшилади. Масалан: Sultanov1.doc; Sultanov2.doc.
Мақолалар файллари қаторида шу фамилиялар кўрсатилган (матнли файл номи билан бир хил бўлган) ва Power Point 2010 да тайёрланган (слайдлар сони 5 тадан ошмаган) тақдимнома (презентация) файлини ҳам юбориш керак бўлади.
Охирида муаллиф қуйидаги маълумотларни келтириши керак:
муаллиф (лар) туғилган йили, манзили ва телефон рақами (+998ХХ УУУ УУ УУ), электрон имзоси.
Шунингдек анжуманда иштирок этиш шаклинини ҳам кўрсатиш керак:

  • оғзаки маъруза;

– тақдимномали (презентацияли) маъруза;
– фақат нашр.
Мақолаларни қабул қилиш тартиби.
Мақолаларни қабул қилиш охирги муддати 2022 йил 25 сентябрь. Кўрсатилган муддатдан сўнг келган мақолалар қабул қилинмайди!
Ҳар бир муаллиф кўпи билан 2 (икки) тагача илмий мақолаларни тақдим этиши мумкин.
Таҳририят анжуман аъзолари орасидан анжуманда тақдим этилиши учун энг яхши илмий ишни танлаб олиш ҳуқуқига эга.
Юқорида кўрсатилган қоидаларга амал қилинмаган мақолалар, кўрсатилган муддатдан кеч юборилган мақолалар қабул қилинмайди.
Батафсил маълумот учун:
Аҳтам Далиев – Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул ходими. Тел: +998-93-600-00-09.
Жалолов Хуршидбек – Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ илмий котиби. Тел.:+998-93-590-57-53. Мақола ва тақдимотларни охирги кщрсатилган рақамдаги Telegram орқали тақдим этиш ҳам мумкин.

Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling