Ахборот хати “Статистика” фанидан Халқаро масофавий олимпиада


Download 17.15 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi17.15 Kb.
#1031113
Bog'liq
Ахборот хати Олимпиада


Ахборот хати
Статистика” фанидан
Халқаро масофавий олимпиада

Тошкент Давлат Транспорт университетининг “Хисоб ва бизнес” кафедраси хамда Беларус транспорт техника университетининг «Бизнес бошқарув» кафедраси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси, Беларус Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасида Олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичининг юқори курс талабалари (2-3-4 курслар) ва магистр босқичи талабалари ўртасида статистика фанидан олимпиада ўтказилмоқда. Олимпиадада иқтисодиёт таълим йўналишлари бўйича теҳсил олаётган бакалавриат ва магистртура босқичи талабалари шунингдек, олимпиада фанига қизиққан ҳар барча талаба ва магистрлар қатнашиши мумкин. Олимпиадада иштирок этиш ихтиёрий ва бепул.


Олимпиада тиллари: ўзбек, рус.
Олимпиадада иштирок этиш индивидуал (ҳар бир талаба ўзи номидан қатнашади).
Ўтказиш шакли масофавий.
Олимпиада иккита тур бўйича 12.12.2022 йилдан 17.12.2022 йилгача бўлган муддатларда ўтказилади.
- 1-тур ­тест топшириқлари бажариш. Ҳар бир иштирокчи онлайн тартибда ­­­­: https://forms.gle/MLNqn9fvMcY72Z1GA (Олимпиада «Статистика»). хаволаси бўйича тест топшириқларини топширади. Тест синовларида иштирок этиш учун барча иштирокчилар ташкилий қўмитадан логин ва паролларни олади(иштирокчининг аризасида кўрсатилган элеcтрон почта орқали);
- 2-тур вазиятли масалаларни ечиш. Ушбу топшириқларни ечишга ажратилган вақт 1,5 соат. Иштирокчилар ташкилий қўмитадан элеcтрон почта орқали вазиятли масалаларни оладилар. Вазиятли масалаларга жавобларни иштирокчилар олимпиада ташкилий қўмитасининг электрон почтасига юборадилар:lunalika@mail.ru.(сканерқилинган).
Хатда “Олимпиада Университет номи, иштирокчининг ФИО”. Олимпиада натижаларига кўра ғолиблар 1,2,3 даражали дипломлар билан тақдирланади. Якка тартибдаги беллашувда тўпланган баллар йиғиндисигага қараб илмий раҳбарларга ташаккурнома берилади.
Ҳакамлар ҳайъати олимпиада иштирокчиларини тақдирлаш учун қўшимча наминацияларни бериш ҳуқуқига эга. Олимпиадада иштирок этиш учун Олий таълим муассасалари олимпиада ташкилий қўмитасига 5.12.2022 йилгача ушбу маълумот хатининг иловасида кўрсатилган элеcтрон шаклда ариза топширишади. : lunalika@mail.ru.
Хатда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим: указанной в Приложении настоящего информационного письма, на электронную почту: lunalika@mail.ru. В теме письма указывать «Заявка_Наименование вуза». 5.12.2022 йилдан барча иштирокчиларга электрон почта орқали 1-турда (тест) иштирок этиш учун ташкилий қўмита томонидан логин парол юборилади.
Саволлар бўйича Олимпиада ташкилий қўмитасига мурожаат қилинг: Шевченко Станислава Валерьевна, тел. +8 (017) 293-91-97, e-mail: bntu@bntu.by;
Султанова Софья Махмудовна, тел. +998 998308476; e-mail: sofsul@mail.ru
Бабаханова Нилуфар Усманджановна, тел. +998 909036447; e-mail: lunalika@mail.ru.

Сизнинг иштирокингиздан мамнун бўламиз!
Download 17.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling