Ахборот тарбияси ёрдамида ўқувчилар ва талабалар орасида олиб бориладиган профилактик ва тузатиш ишлари йўналиши белгилаб олинади
Download 15.87 Kb.
|
Ахборот тарбияси ёрдамида ўқувчилар ва талабалар орасида олиб бориладиган профилактик ва тузатиш ишлари йўналиши белгилаб олинади. Бу борадаги тарбия ўқувчилар ва талабаларда ахлоқсизлик ва ғоясизлик даражасига элтувчи ҳиссий-иродавий ўсишдаги турли оғишлар, интеллектуал тараққиётнинг ўзига хос зиддиятли хусусиятлари, маънавий баркамоликка ҳалал берувчи иллатларнинг олдини олишга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам маърифат ва маънавий-ахлоқий масалаларбилан шуғулланувчи мутахассисларнинг ўқувчилар ва талабалар билан олиб борадиган фаолиятнинг ташкилий тизимини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари ахборот тарбияси ёшларда илмий дунёқараш ва миллий-ахлоқий тасаввурларни шакллантириш, ички меъёр ёрдамида ўз хулқини назорат қила олиши, ўзига нисбатан танқидий нуқтаи назарни тарбиялаш каби вазифаларни бажаришга ёрдам беради.1 Алоҳида таъкидлаш жоизки, гарчи ахборот тарбияси жараёнини муттасил назорат қилиш қийин бўлса ҳам, шунингдек оила, мактаб, маҳалла ва таълим муассасалари тарбиявий профилактика ишларини ташкил этувчи асосий марказлар бўлиб ҳисобланади. Ахборот тарбияси айрим ёшларнинг баъзи катталар, ота-оналар ва тарбиячиларнинг нотўғри хулқига кўр-кўрона эргашишини ҳам олдини олади. Бу борада ёш шахснинг ҳар қандай ташқи муносабатни очиқ, таҳлилсиз қабул қилиши, максимализми, ҳаққониятга нисбатан ишончсизлик ҳиссини туйиши, хафақонлик, ўч олишга интилиши кабилар муқаррар равишда ҳисобга олинади. Бундай ҳолатда ахборот тарбияси ҳар бир ўқувчи ва талабани бузғунчи ғояларга асосланган ижтимоий хавфли хулқдан асраш, уларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш – эзгу ғояларга садоқат руҳини шакллантириш асосида яхши хулқни гуруҳий шаклда ташкил этишга хизмат қилади. Ўқувчи ва талабаларнинг ахборот тарбиясида ҳисобга олиш лозим бўлган ва бузғунчи ғояларга мойилликни шакллантирувчи хусусиятларнингқуйидаги шакллари мавжуд: 1Убайдуллаева Б.М. Ёш авлод тарбиясида оммавий ахборот воситаларининг роли // Жамият тараққиётида ёшларнинг роли: тарихий тажриба ва замонавий жараёнлар. Республика ёш олимлар илмий тўплами. − Тошкент, 2012. − Б.117−121. Download 15.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling