Ахолини фавкулотта вазиятларда харакат килишга маънавий-рухий тайёрлаш. Ахоли орасида таркалган миш-мишлар ёки Оммавий ахборот воситаларидаги айрим маълумотларнинг ахоли маънавий-рухий холатига салбий таъсири ва уларга карши кураш усуллари


Download 30.04 Kb.
Sana13.01.2023
Hajmi30.04 Kb.
#1091650
Bog'liq
Ахолини фавкулотта вазиятларда харакат килишга маънавий.docx zazro
Резюме, Pricelist fosforli, Hujjat (4), ha, catering52362, Раббимов Б RQL.1docx, Раббимов Б RQL.2docx, Раббимов Б RQL.30docx, 3-mavzu, 3-laboratoriya-2, KUYISH, SOVUQ URISHI, ELEKTR TOKIDAN SHIKASTLANISH, 14-маъруза, 7-8, Dori vositalari ishlab chiqarish, Dori vositalari ishlab chiqarish

Ахолини фавкулотта вазиятларда харакат килишга маънавий-рухий тайёрлаш. Ахоли орасида таркалган миш-мишлар ёки Оммавий ахборот воситаларидаги айрим маълумотларнинг ахоли маънавий-рухий холатига салбий таъсири ва уларга карши кураш усуллари.
Маънавият деганда инсонларнинг ички хис - туйгъулари ва калб - кури идрокига суянган холатда хосил киладиган хатти - харакатларини хамда бошка инсонларга нисбатан билдирадиган муносабатларида аён буладиган характерига айтилади.
Умумлашган холатда, яъни жамият микёсида Маънавий омилни шакллантиради - бу дегани мамлакатнинг маънавий бойлиги булиб, у ахолининг аклий салохияти ифодаланиб, оъз навбатида ижтимоий, иктисодий ва мудофаа максадлар куламининг руёбга чикарувчи омил вазифасини утайди.
Маълумки, табиий офатлар ва бошка турдаги фавкулодда вазиятлар, корхоналардаги халокатлар ва бошка фавкулодда вазиятлар халк хужалигига катта талофатлар етказиши ва инсонларни маълум даражада тахликага солиши мумкин. Айнан мана шундай вазиятларда фукаро мухофазаси ташкилотининг талафотларни камайтириш, фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва окибатларини бартараф этишдаги иштироки катта ахамиятга эга. Шунинг учун хам барча фукаролар фукаро мухофазасини умумхалк иши деб караши, фукаро мухофазаси вазифаларини бажариш хар бир фукаронинг ватанпарварлик бурчи деб тушунмоги керак. Узбекистон Республикаси фукаро мухофаза(ФМ)си куч ва жихозларини ахолини биринчи навбатда тинчлик даврида юзага келиши мумкин булган фавкулодда вазиятлардан мухофазалашга тайёрлайди.
Сир эмас, бизнинг республикамиз ер шарининг сейсмик жихатдан хавфли худудларга тегишли булган минтакаларга жойлашган, яъни ер силкиниш кучи Рихтер шкаласига биноан 9 баллга етиши мумкин, бундан ташкари тогъолди худудларда тез - тез кучкиларнинг содир этилиши, водийларда эса сув тошкинлари, ишлаб чикариш корхоналарида авариялар учраб туради. Бу турдаги вазиятларга дуч келадиган инсонларда, барча куч ва имкониятларини хаддан ташкари кучланганлик вазиятида ишга солишини талаб этади, бу эса уз навбатида турли куринишдаги рухий зурикишларнинг юзага келишига сабабчи булади. Бундай вазиятларда ишончсизлик,куркув, ташвиш, чарчаш, бекарорлик каби хислатлар юзага келиб, инсонларнинг маълум белгиланган ишларни руёбга чикаришга тусик булади.
Фукаро мухофазасининг шахсий таркиби ва ахолини маънавий ва рухий жихатдан тайёрлаш.
Ракета - ядро куроли ва бошка турдаги ялпи - киргин куроллари инсонларгаа нафакат жисмоний жихатдагина эмас, балки маънавий-рухий томонлама хам таъсир курсатади. Бундай куролларнинг таъсири туфайли тайёргарлик курмаган кишилар дилхаста булиб колишади, юрагига куркув солади, рухиятига салбий таъсир курсатади, маънавий холатига путур этказади.Тахминий душман томонидан оммавий киргин куроли ишлатилган такдирда Узбекистонда истикомат килувчи барча халклардан сабр - матонатли булишни, оъзини тугъри тута билишни, ортикча хис - хаяжонларга берилмасликни ва мардоналик билан барча тусикларни енга оладиган даражада харакат килишлари талаб этилади. Чунки хаётий тажрибалар шуни курсатадики, айнан маънавий - сиёсий ва рухий жихатдан яхши таёргарликка эга булган Фукароларгина бу каби фавкулодда вазиятларда даддиллик ва катъиятлик билан иш юритишади. Куролли курашнинг, хусусан ядровий ва бошка турдаги оммавий киргин куроллари ишлатилган такдирда, урушнинг такдири ва олиб бориш усуллари тубдан узгариши маънавий факторнинг ахамиятини нихоятда ортиб кетади. Ахолининг барча тоифалари, айникса Фукаро мухофазасининг харбийлаштитрилмаган ташкилотларининг шахсий таркиби ва унинг маънавий - сиёсий ва рухий жихатдан курилган таёргарлиги хозирги кунда хар качонгидан хам мухим ва жуда зарур булиб бораяпти. Маънавият деганда инсонларнинг ички хис - туйгъулари ва калб - кури идрокига суянган холатда хосил киладиган хатти - харакатларини хамда узга инсонларга нисбатан билдирадиган муносабатларида аён буладиган характерига айтилади. Умумлашган холатда, яъни жаимят микёсида Маънавий омилни шакллантиради - бу дегани мамлакатнинг маънавий бойлигъи булиб, у ахолининг аклий салохияти ифодаланиб, оъз навбатида ижтимоий, иктисодий ва мудофаа максадлар куламининг руёбга чикарувчи омил вазифасини утайди. Маълумки, табиий офатлар ва бошка турдаги
фавкулодда вазиятлар, корхоналардаги халокатлар ва бошка фавкулодда вазиятлар халк хужалигига катта талофатлар етказиши ва инсонларни маълум даражада тахликага солиши мумкин. Айнан мана шундай вазиятларда фукаро мухофазаси ташкилотининг талафотларни камайтириш, фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш ва окибатларини бартараф этишдаги иштироки катта ахамиятга эга. Шунинг учун хам барча фукаролар фукаро мухофазасини умумхалк иши деб караши, фукаро мухофазаси вазифаларини бажариш хар бир фукаронинг ватанпарварлик бурчи деб тушунмогъи керак. Узбекистон Республикаси фукаро мухофаза(ФМ)си куч ва жихозларини ахолини биринчи навбатда тинчлик даврида юзага келиши мумкин булган фавкулодда вазиятлардан мухофазалашга тайёрлайди. Сир эмас, бизнинг республикамиз ер шарининг сейсмик жихатдан хавфли худудларга тегишли булган минтакаларга жойлашган, яъни ер силкиниш кучи Рихтер шкаласига биноан 9 баллга етиши мумкин, бундан ташкари тогъолди худудларда тез - тез кучкиларнинг содир этилиши, водийларда эса сув тошкинлари, ишлаб чикариш корхоналарида авариялар учраб туради. Бу турдаги вазиятларга дуч келадиган инсонларда, барча куч ва имкониятларини хаддан ташкари кучланганлик вазиятида ишга солишини талаб этади, бу эса оъз навбатида турли куринишдаги рухий зурикишларнинг юзага келишига сабабчи булади. Бундай вазиятларда ишончсизлик,куркув, ташвиш, чарчаш, бекарорлик каби хислатлар юзага кедиб, инсонларнинг маълум белгиланган ишларни руёбга чикаришга тусик булади.
РУХИЙ ТАЙЙРГАРЛИК деганда, ахоли орасида ва хусусан харбийлаштирилмаган булинмаларнинг шахсий таркибида энг зарур булган хислатларни, жумладан замонавий уруш вактида вужудга келадиган энг кескин ва энг хавфли шароитда юриш - туриш, ахлокий принсипларига тула мос холда дадил харакат килиш кобилиятини кучайтирадиган рухий хислатлар хосил килиш, одамлар рухини уруш давридаги огъир мусибатларга, хар кандай манънавий ва жисмоний зурикишларга бардош берадиган килиб ривожлантириш ва такомилаштириш энг огъир пайтларда хам узини юкотмаслик сабот-матонотли булиб мардлик, жасурлик, активлик ва ташаббус курсатиш тушунилади . Фавкулодда вазиятларда инсонларда юзага келиши мумкин булган "куркув" тушунчасини назорат килинадиган ва назорат килинмайдиган турларга ажратиш кабул килинган.
Назорат килинадиган вариантида инсон хавф-хатар тугърисида маълум тушунчаларга эга булади ва бу вазиятларни четлаб утишга харакат килади. Назорат килиб булмайдигани мутахассисларнинг фикрига биноан ирсоннинг вахимага тушиши ва бошкариш жараёнининг юклигъи билан характерланар экан. Куп маротаба хавф - хатарларга рупара келган машхур саёхатчи Э. Бишоннинг таъкидлашича назорат килинмайдиган куркув - "жисмоний жихатдан ута чиниккан спортсименни хам ута тахликали вазиятга тушириши мумкин". Худди шунингдек бу вазиятнинг тескариси, яъни "жисмоний жихатдан ута заиф булишига карамай маънавий чиникканлиги хисобига кахромонга айланиши мумкин". Ахолининг алохида гурухларининг фавкулодда вазиятлар шароитидаги тугъри хатти - харакатларининг асосини шу гурух таркибидаги алохида ажралиб турадиган шахснинг хатти- харакатига богълик булишлиги аникланган. Шу билан биргаликда маълум жамоа томонидан у ёки бу турдаги фавкулодда вазиятларни бартараф килиш масаласининг ечими маълум гурухнинг хатти - харакатига богълик буларкан. Маънавий-сиёсий ва рухий тайёргарлик-узаро богълик ва бир-бирини такоза этадиган якка-ягона узликсиз жараёндир. Унинг объектив фаолиятида маънавий-сиёсий ва психологик сифатлар зухур буладиган инсондир; унинг максади инсонинг акл-идроки хамда психикасига таъсир курсатиш, Ватанинг юксак даражада онгли ва жасур химоячиларини тарбиялашдир.Бу ягона жараёнда ахолининг маънавий - сиёсий жихатдан тайёргарлиги хал килувчи омил булиб хисобланади. Маънавий - сиёсий ва рухий жихатдан тайёрлашнинг энг мухим юналишларидан бири - бу оммавий киргин куролидан мухофазаланиш мумкинлигига, айникса хар бир Фукаронинг шу жумладан жамоанинг хар кандай куринишдаги хавфли вазиятлардан хам мумкин кадар кам талафот билан чикиб кетиш мумкинлигига ишонч хосил килиш кераклиги катта ахамиятга эга булади. Ядровий куролнинг жуда катта зарар келтирувчи омиллари ва унинг окибатларидан огох булиш кераклиги хамда мухофазаланиш иншоотлари ва воситаларидан унумли ва окилона фойдаланилган такдирда ахоли орасидаги юзага келиши мумкин буладиган талафотлар анчага камайтирилади. Ахоли орасида етарли даражада таргъибот-ташвикот ишлари олиб борилган такдирда, яъни ядровий куролнинг зарар келтирувчи омилларига тугъри бахо бериш, писанд килмаслик каби хаёллардан йирок булиш, мабодо хавфли вазият тахмин килинса, ахолининг барча кисми хеч кандай вахимага тушмасдан, хар бир фукаро уз вазифасига тугъри ёндашган холда керакли хатти-харакатларни узида мужассамлаштирган булиши зарур. Замонавий урушнинг салбий окибатлари, айникса ядровий, химиявий ва бактериологик куролларнинг зарар келтирувчи омиллари хаддан ташкари хатарли эканлигини унутмаслик, шу билан биргаликда бундай куролларнинг хавфли томонларини бурттирмасдан етарли даражада асослаб бериш керак. Маънавий - сиёсий ва рухий жихатдан тайёрлашнинг яна бир мухим юналишларидан бири оъзбек халкининг бой анъаналаридан бири булмиш- хар кандай душманга какшатгич зарба бера олишлиги ва Ватанимиз сархадларидан хайдаб чикаришга курби ва кудрати етишлигига ишончи комиллиги, уларни, яъни Фукароларимизни куркув ва вахимага тушмаслик каби рухларда тарбиялашга ёрдам беради. Мабода Фукарони вахима босса ёки куркув холатига тушса, у холатда ундай шахслар вазиятга караб иш тутолмайди, узини-узи мухофазалаши тугърисида мулохаза юртиш жуда кийин. Албатта, ахоли орасида узини-узи мухофазалаш каби хусусиятларни хосил килишда амалий машкларнинг роли бекиёс катта хисобланади, Бунинг учун амалий машгъулотларни оммавий киргин куролларнинг шикастланиш учокларига ухшаш шароитларда олиб бориш хамда вахимага тушиш эхтимоли бор.
Фукароларга жамоа томонидан ижобий томонлама куллаб-кувватлаш каби харакатлар инсонга даддиллик багъишлайди, унинг рухий изтиробларга тушиш холатлари юколади. Ахолини амалий машгъулотларга жалб килиш, уни маънавий-психологик жихатдан тайёрлаш вазифасининг муваффакиятли хал этилишига тегишли укув-моддий базаси булган такдирдагина эришиш мумкин. Бундай базанинг асосини куп вазиятларда укув-машгъулот шахарчалари, иш олиб бориладиган табиий участкалар ва турли объектларга карашли булган уйингохлар ташкил этади. Бу турдаги объектларда укув-машгъулот базаларидагидек уруш вактидагидек хар хил ухшаш шароитлар яратилади: ёнгъин учоклари, тутун босган зоналар, емирилган иморатлар ва босиб колган участкаларни барпо этиш, сохта портлашлар, турли чакнашлар ва бошка турдаги турли ходисаларни вужудга келтириш мумкин.Ахолини маънавий- сиёсий ва пихологик жихатдан тайёрлаш ишининг таркибий кисмларидан Яна бири Фукаро билимларини пропаганда килишва ахолии онгига етказиш вазифаларини оъз ичига камраб олади.Шунингдек хозирги кунда бу куринишдаги ташфикот ишлари кенг кулоч ёйиб бормокда ва бунинг учун барча мавжуд восита хамда усуллардан фойдаланилмокда.Шуни таъкидлаш жоизки, ахолини маънавий-сиёсий ва психологик жихатдан юксак даражада тайёрлаш жараёни ва унинг ахамияти Фукаро мухофазасининг ахолини турли куринишдаги фавкулодда вазиятлардан мухофазалаш вазифасининг мувоффакиятли хал этилишига ёрдам беради,шу жумладан унинг ишончлилигини ва самарадорлик даражасининг оширилишига туртки берган булади.
XX асрнинг иккинчи ярми тезкор, кенг кўламдаги ахборот тизими ва телекоммуникация технологияларининг ривожланиш даври сифатида, улар ҳаётнинг деярли барча жабҳаларига ва инсон фаолиятига кириб бориши, шунингдек, ахборот маконининг глобаллашуви, бутун жаҳон ривожига таъсир кўрсатган ва кўрсатаётган омил сифатида эътироф этилади. Эътиборли жиҳати, мамлакат ичидаги ва ташқи дунёдаги фаол ахборот алмашувига одамлар эҳтиёжининг жуда ортиб боришидир. Ахборот соҳасининг бундай тезлик билан ривожланиши, унинг потенциали ва имкониятларининг ўсиши, унинг жамоатчилик ва давлат ҳаётидаги турли хил йўналишларда кенг тарзда ишлатилиши, янги ­­­­– XXI асрдаги одамзот тараққиётини аниқлаб берувчи муҳим омилларнинг бири бўла олади.Ахборий фаолиятнинг суб`ектлари сифатида давлат тузилмалари, оммавий ахборот воситалари, турли катта (корпоратсия, ассотсиатсия, бирлашма, контсерн...) ва кичик (корхона, идора, ваколатхона...) ташкилотлар хизмат килиши мумкин. Замонавий боскичда, я`ни, интернет пайдо бо`лганидан кейин, шундай суб`ект сифатида алохида шахслар хам фаолият ко`рсатиши мумкин, масалан, виртуал маконда о`з сайтини очиш ё`ли билан.Тахдид об`ектларини таснифлашда икки ёндашув мавжуд. Биринчи ва кенг таркалган нуктаи назар бо`йича бундайоб`ектлар учта: давлат, жамият ва шахс. Иккинчи карашнинг тарафдорлари фикрича, тахдид об`ектлари сотсиологик таснифлашга мос тушса, то`г`рирок бо`лади. Я`ни, бундай об`ектларга жамият, ижтимоий синф, катта ва кичик ижтимоий гурухлар хамда шахсларни киритиш максадга мувофик, деб хисобланади.Та`сир ко`рсатиш ё`ллари та`сир этувчи томонидан об`ектга мос равишда танланади, барча об`ектлар учун бир хил усул то`г`ри келмайди. Давлатга та`сир бир ё`л билан амалга оширилса, шахсга та`сир этиш учун бошкача усул танланади.
Зарарнинг ко`лами ва микдори хам турлича бо`лиши мумкин, жуда катта даражадан унча ахамиятли бо`лмаган хажмгача. Бу эса о`з навбатида та`сир этувчининг максади, моддий, илмий, психологик ва техник имкониятларига бог`лик.Шахс, жамият ва давлат манфаатлари, жамоатчилик фикри ва мамлакат ма`навий юксалишига ахборот тахдиди.
Ахборот тахдиди шундай бир универсал характерга эгаки, унинг барча бошка сохаларга жиддий салбий та`сир килиш имконияти бор: шахс дунёкарашига, жамият баркарорлигига, давлат тинчлигига, жамоатчилик фикрини чалг`итишга ва охири окибатда хар бир мамлакатнинг ма`навий, сиёсий, иктисодий, маданий юксалишига хам. Чунки ахборотнинг жамият, ташкилот, оила, шахс онгига кириб келиши унча хам ко`зга ташланмайди. Ижобий ва салбий ахборотни фарклаш, яхши ма`лумотни о`злаштириш ва зарарлисини рад этиш учун инсон онги ривожланган, унинг о`зи эса мустахкам иродали бу`лиши зарур. Хар бир мамлакат ахолисининг асосий кисми эса бундай имкониятга эга эмас. Шунинг учун ахборий-психологик баркарорликка биринчи о`ринда ахборот таркатувчилар эга бо`лиши шарт: давлат тузилмалари хизматчилари, журналистлар, педагоглар, жамоат ташкилотлари ходимлари ва бошкалар.
Бу хакда Узбекистон Президенти Ислом Каримов шундай деган: "Ма`рифатпарварлик биз учун хам уз ахамиятини ё`котгани ё`к, ё`котмайди хам. Акл-заковатли, юксак ма`навиятли кишиларни тарбиялай олсаккина, олдимизга ку`йган максадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараккиёт карор топади. Агар шу муаммони эчмасак, барча тоат-ибодатларимиз бир пул: тараккиёт хам, келажак хам, фаровон хаёт хам булмайди" (Каримов И.А. Миллий истиклол мафкураси - халк э`тикоди ва буюк келажакка ишончдир. Т.: "О`зб Ахборот - психологик та`сир воситаси сифатида. Инсон учун ахборот - энг та`сирчан воситадир, чунки унинг онги
бор.
Мантикий исбот, колаверса, ахборот этказишнинг энг оддий усуллари шу кадар катта кучга эгаки, унга хеч ким хеч нарсани карши ку`ёлмайди. Шунинг учун тарг`иботи хаддан кучли мамлакатнинг ахолиси фанатикларга у`хшайди, масалан, Гитлер давридаги немис бюргерлари. Инсоннинг табиати шундай яратилганки, у ахборотни кабул килмасдан, уни тушунишга харакат килмасдан яшолмайди. Хар бир одам ма`лумотни куради, эшитади, укийди ва, энг мухими, доимо, узлуксиз равишда, кечаю-кундуз унга этиб борадиган ахборотнинг та`сирида яшайди. Шахс ахборот-психологик хавфсизлигига тахдиднинг манбалари ва умумий тавсифи: ташки ва ички тахдид, унинг тузилиши хамда мохияти. Юкорида айтганимиздек, шахс томонидан ахборотни кабул килишнинг хал этувчи мезони - бу инсоннинг онги борлигидир. Мазкур онгдан фойдаланиб, мантикий исбот ёрдамида одамга хохлаган, энг нома`кул г`ояни хам "ту`г`рилигини" исботлаш мумкин, бу кийин эмас. Бунинг учун далилларни усталик танлаб, исбот жараёнини яхши тузиш кифоя. Демак, ахборот-психологик хавфсизликка тахдиднинг биринчи манбаси - бу инсоннинг у`зидир.
Ундан ташкари бошка манбалар хам бор. Улар, энг аввало, ташки ва ички манбаларга бо`линади. Ташкилари каторига бошка мамлакатлар О`збекистон ахборот худудида хукмронлилик килишга ё`налтирилган харакатлардан
хосил бу`лади ва турли нохолис сиёсий, харбий, иктисодий, жамоавий тузилмалар вакилларининг У`збекистон фукароларига нисбатан салбий та`сир ко`рсатишидан иборат. Бундай харакатлар, жумладан, хорижий ОАВ, турли нодавлат, жамоавий ташкилотлар, жамг`армалар, гурухлар ва х.к. томонидан амалга оширилади.
Ички тахдидлар сирасига ахолини ахборот билан та`минлашнинг хукукий ва иктисодий асослари этарли эмаслиги, фукаролик жамиятининг институтлари ривожланмаётганлиги ва фукароларнинг давлат ва нодавлат ташкилотларига мурожаатлари жавобсиз колиб кетиши, ахборот бозори кандай ривожланиши давлат томонидан назорат килинмаслиги, фукаролар давлат тузилмалари фаолияти хакида этарли ахборот ололмаслиги хамда юкори ташкилотлар томонидан кабул килинган карорлар уларга тушунтириб берилмаслиги ва бошк. киради.Узбекистон", 2000. 23-24 б.).
Ахборотда худудий муносабатлар: ахборот олиш худудини та`минлаш; шахсий хаёт ва оила сири, сирли ёзишмалар дахлсизлигини та`минлаш. Энг аввало айтиш керакки, ахборий хуружни худуд жихатдан олтита асосий турга ажратиш мумкин: 1) умумсайёравий (бир кутбли, я`ни "однополярный" дунёни ташкил этишга харакат килувчи давлатлар томонидан амалга оширилади); 2) кит`авий (Осиё ёки бошка кит`ага нисбатан); 3) регионли (у`заро чегарадош, масалан, Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан); 4) давлат (У`збекистон)га нисбатан; 5) минтакавий (масалан, Фарг`она водийси); 6) махаллий (вилоят, шахар, туманга нисбатан).
Ахборот-психологик хавфсизликни шахсга та`сир этувчи восита ва усуллари. Ахборотни кабул килиш, кайта ишлаш, таркатиш механизмлари, жамиятдаги трансформатсия ва кайталаниши. Ахборот-психологик хавфсизликнинг шахсга та`сир этувчи восита ва усуллари аслида ку`п, лекин ан`анавий равишда улар учта асосий турга бо`линади: давлат этказадиган, ОАВ ва норасмий мулокотдаги ахборот. Норасмий ахборот деб, шахс махаллада, иш жойида, о`ртокларидан, траспорт воситаларида, гапларда эшитган ма`лумотларга айтилади. Ахборот билан ишлаш бир нечта асосий буг`инларни ташкил этади, уларнинг иш механизми эса куйидагидан иборат: 1) ма`лумотни кабул килиш, англаб олиш ва эслаб куйиш; 2) ахборотни англаш ва эслаб куйиш жараёнида материални кабул килувчи томонидан унинг билими ва психологиясидан келиб чиккан холда кайта ишлаш ва янгиланган ахборотни шахс хотирасида саклаш; 3) ахборотни таркатиш. Хар бир боскичнинг у`з коидалари бор ва уларга риоя килмаган одам ушбу фаолиятда инкирозга учрашиши аник. Ахборотни кабул килиш энг оддий нарса, лекин бу эрда хам, агар эшитиш, ку`риш ёки у`киб олиш учун этарли шароит бу`лмаса, кенг омма ма`лумотни тушунмайди ва эслаб ололмайди. Ахборотни англашга келсак, аудитория вакиллари турли ижтимоий катламларга тегишли бо`лиши туфайли улар барча ахборотни эслаб кололмайди, шунинг учун хорижий шоввоз журналистлар о`з хабарларини иложи борича содда, киска ва аник тарзда узатишга харакат килади, материалнинг асосий г`оясини эса бир неча марта такрорлайди. Улар хар бир фукаро эшитган янгилигини узи яшайдиган шароитга киёслаб тушунишини жуда яхши билади ва узатиладиган ма`лумотларни айнан ушбу талабга мослаштириб таркатади. Шунинг учун ахборот хавфсизлиги сохасидаги мутахассислар юкорида келтирилган конуниятларни э`тиборга олиб ишлашлари зарур.
Ахборотни таркатиш механизми эса катта тизим оркали амалга оширилади, булар матбуот, радио, телевидение ва интернет.
Трансформатсияга келганда айтиш керакки, хар бир шахс ва ижтимоий катлам кабул килган ахборотини узининг ёши, хаётий тажрибаси, миллати, билими, касби, жамиятдаги мавкеи нуктаи назарларидан кабул килиб, ушбу ку`рсаткичларга караб мослаштиради, ёки, бошкача килиб айтганда, кабул килинган ма`лумот ма`лум бир трансформатсияга учрайди. Одамнинг тажрибаси ва билими канча куп булса, унга четдан туриб та`сир килиш имкониятлари шунча кам булади.
Шахс ахборот-психологик хавфсизлигига тахдиднинг шаклланиш омиллари, унинг та`сир доираси кенгайиши. Замонавий боскичда шахснинг ахборий-психологик хавфсизлигига тахдидларнинг ко`лами анча кенг. Буларнинг ичида асосийлар деб куйидагиларни келтириш мумкин. Биринчи у`ринда шахс кадр-кимматини поймол килмаслик, фикр ва су`з эркинлиги, адабий, бадиий ва илмий ижод эркинлиги. Иккинчидан шахсий хаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирни химояси.
Учинчидан оммавий ахборот воситалари эркинлиги, хар бир киши уларда конун доирасида у`з фикрини айта олиши.
Мутахассисларнинг кузатувларига мувофик, ОАВда фукаролар о`з фикрларини эркин айтишлари давлат учун хавфли эмас, одамлар эса уларнинг су`зини бошкалар хам этишитишини хохлайди ва шунга интилади. Туртинчидан - ма`навий кадриятларга, халкнинг урф-одатларига, жамиятнинг маданий меросига кимнингдир томонидан хужум килиниши.
ОАВ ахборот-психологик урушни олиб бориш воситаси сифатида. Афсуски, айрим ОАВ бугунги кунда шундай воситага айланганлар. Ушбу урушда ОАВнинг урни ва ролини аниклаш учун энг аввало ахборий-психологик урушни ма`носини англаб олишимиз зарур. "Ахборот уруши" сузларининг асосчиси физик-олим Томас Рон хисобланади, 1976 йилда у ахборотни харбий кучларнинг энг заиф буг`ини деб та`рифлаб, ушбу масалага барча давлат микёсидаги мас`ул кишиларни э`тиборини каратди. Шундан бери мазкур сузларнинг ахамияти кундан кунга кучайиб келмокда.
Бевосита ахборот уруши та`рифига келганда биз бир китобдан иктибос келтирмокчимиз: "Ахборот уруши деб, ижтимоий, сиёсий, этник ва бошка тизимларнинг моддий ютукка эга бо`лиш максадида бир бирига очик ва яширин максадли ахборий та`сирларга айтилади. Шу билан бир каторда ахборот урушини деб янада ракиб устидан ахборий хукмронликка эришиш ва шунинг эвазига унга моддий, мафкуравий ёки бошкача зарар этказиш учун давлатнинг харбий кучлари, хукумати хамда хусусий ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган табдирлар ва оператсиялар мажмуасига айтилади" ( Манойло А.В., Петренко А.И., Фролов Д.Б. Государственная информатсионная политика в условиях информатсионно-психологической войны. 2-нашр. М.: Горячая линия - Телеком. 2006, 203 б.).
Турли ОАВ (телевидение, радио, даврий матбуот)нинг о`зига хос психологик та`сири. Хар бир ОАВ аудиторияга узига хос та`сир этиш кучига эга. Интернетгача уларнинг ичида энг самаралиси телевидение эди, чунки у томошабинга уч юл билан ахборот этказади: тасвир, овоз ва мантик. Шунинг учун телевидение оммавий равишда таркалганидан кейин беш-ун йил ичида беш юз йиллик тарихга эга бо`лган матбуотдан узиб кетди. Радиога хам катта кучга эга, чунки у икки канал оркали та`сир ко`рсатади, овоз ва мантик. Унинг афзаллиги - жонли овоз ёрдамида аудитория билан мулокот килиш, бундай усул ахборот манбаи билан тингловчи о`ртасидаги масофани ё`котади. Инсон овози, уни юракдан чикиши, ундаги хаяжон ва самимийлик радионинг имкониятини кескин оширади.
Матбуотнинг укувчи билан мулокот ё`ли эса асосан мантикий исботдан иборат, бундай та`сирга ма`лум микдорда тасвир хам ку`шилади: газетадаги расмлар, ранг, сарлавхалар куринишлари.
Психологик та`сир технологияси. Юкори технология ва оммавий коммуникатсия. Психологик та`сир инсон ахборотни кабул килиш ё`ллари билан бог`лик: ко`риш, эшитиш, та`мини билиш, хидини сезиш, ко`л билан тегиш, фикрлаш ва х.к.
Ахборот хавфсизлиги масаласига келганда психологик та`сир ко`прок ОАВ ёрдамида амалга оширилади, шунинг учун улар мутахассислар томонидан тинмасдан мукаммаллаштирилмокда. Натижада ривожланган мамлакатлар матбуот,радио ва телевидениенинг барча имкониятларини узида мужассамлаштирган интернетдек юкори технологияга эга бу`лдилар.
Интернет оммавий коммуникатсия та`сирини энг баланд пог`онага ко`тарди. Сайтга жойлаштирилган ма`лумот бирдан бутун дунё бу`йича таркалиб кетади. Унинг адади (тиражи) эса чексиз. ОАВнинг роли интернетгача хам кучли булган, энди эса уларнинг та`сири тасаввур килиб булмайдиган даражага этди. ОАВдан ташкари интернет реклама, ма`лумотлар этказиш, электрон почта хизматларини хам бажаради. Энг кулайи шундаки, интернетдаги ма`лумот жуда ку`п, у арзон ва ута тезкор.
Хориж матбуоти, телевидение, радио ва Интернетнинг асосий кадриятлари. Хориж ОАВнинг ахолига та`сир ко`рсатиш юли, шакл ва услублари. Табиийки, бундай ахборот манбалари, энг аввало, иктисодий жихатлардан бакувват давлатлар томонидан уларга хос ва мос булган кадриятларни, жумладан, г`арбий куринишдаги "демократия стандартлари"ни таркатади. Бу хакда биз кисман юкорида айтиб утдик. Бунинг сабаби нимада, деб узимизга савол берсак, жавоб куйидагича булиши мумкин. Гап шундаки, хар бир халк ёки миллат тарихий ривожланиб ва шаклланиб келган ва ушбу куп асрлик жараённинг узи кайси бир яшаш усули туг`ри ёки ноту`г`ри эканлигини исботлаб берган. Агар устига устак у ёки бу халкка мана бундай яшанглар, бу ту`г`ри булади деб, уни шунга мажбурласа, албатта, бундай зуравонлик, жумладан, "демократик фундаментализм" купчилик томонидан кабул килинмайди. Агар хорижий ОАВ ёки ташкилотлар
Узбекистон худудида умуминсоний кадриятларни таркатишга ёрдамлашса, улар узбекистонликлар томонидан яхши кабул килинади. Бунга мисол сифатида мамлакатимизда ко`п йилдан бери фаолият ко`рсатадиган Конрад Аденауер ёки Фридрих Эберт жамг`армаларини айтиш мумкин.Жамоа рухияти ва унинг узига хос хусусиятлари. Ахборот манипулятсияси, унинг максад ва вазифалари, коида, усул ва шакллари. Жамоатчилик фикрига та`сир этувчи ахборотнинг ижтимоий феномени. Оммавий аудиторияга психологик та`сирнинг усул ва шакллари. Алохида бир одамнинг рухияти жамоа рухиятига тенг эмас, албатта. Энг кизиг`и шундаки, жамоа рухиятида онгсизлик даражаси баландрок. "Ум хорошо, два лучше (бир акл яхши, икки акл янада яхши)" деган рус маколи ОАВ хабарларини оммавий кабул килинишига туг`ри келмайди. Оммавий таассуротда ОАВ томонидан айтилган гапларга бирдан ишониш, вахимага тушиш, салбий информатсияга ко`прок берилиш кайфиятлари анча кучли. Буни Карл Юнг "жамоавий онгсизлик" ("коллективное бессознател`ное") деб та`рифлаган ва бугунги кунда ушбу психологик категорияни топиб, уни исботлаб берилгани Юнгнинг буюк кашфиети деб хисобланади.Ахборот манипулятсиясига келганда, айтиш керакки. ушбу муаммо буйича анчагина китоблар чоп этилган ва улар билан танишиш фойдадан холи бо`лмайди. Биз эса манипулятсиянинг айрим кам тилга олинадиган турларини айтиш билан чегараланамиз. Булар: абстракт, тушунарсиз фикрлаш; манба томонидан ахборотни факат унинг фойдасига бо`лган кисмини этказиш; реал фактларни хомаки, нореал хулосалар билан якунлаш; у`з вактида жавоб бермасдан долзарб муаммони "совутиш" ва х.к.

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МИРЗО УЛУГБЕК НОМИДАГИ
УЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ФАЛСАФА ФАКУЛТЕТИ ПСИХОЛОГИЯ ЮНАЛИШИ


МУСТАКИЛ ИШ
МАВЗУ: Ахолини фавкулотта вазиятларда харакат килишга маънавий-рухий тайёрлаш. Ахоли орасида таркалган миш-мишлар ёки Оммавий ахборот воситаларидаги айрим маълумотларнинг ахоли маънавий-рухий холатига салбий таъсири ва уларга карши кураш усуллари.

БАЖАРДИ: МИРЗАХАЛИЛОВА .З


ТЕКШИРДИ:ОХУНОВ .Р

ТОШКЕНТ-2014
Download 30.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling