Ахсикент ёдгорлигининг археологик томондан ўрганилиши тарихи
Download 94.72 Kb.
|
Шимолий Фарғонанинг археологик ўрганилиши тарихи
kombinator, gruppa, qamariddinov-2mustaqil-ish, ФАЛСАФА ФАНИДАН ЯКУНИЙ НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ, Oraliq nazorat G\'ofurov Ilhom 1-6 guruh Sharq falsafasi, G\'ofurov Ilhom 1-6guruh oraliqFan va falsafaning farqlari, 2 - Педагогик кенгаш, MODDALARNING MAGNIT XOSSALARI, O\'zbekiston Respublikasi madhiyasi tarixiga bir nazar, AQsh-Vetnam urushi, 1918 – 1939 jahon urushi oralig\'ida yillarda Tropik va Janubiy Afrika davlatlari reja, Foydalanilgan manbalar va adabiyotlar ro
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахсикент ёдгорлигининг археологик томондан ўрганилиши тарихи” мавзусидаги БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
- ______________________
- Мавзунинг долзарблиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ Тарих йўналиши 10.436-гуруҳ битирувчиси Ҳудойназаров Дониёр Қурбоновичнинг “Ахсикент ёдгорлигининг археологик томондан ўрганилиши тарихи” мавзусидаги БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Илмий раҳбар: т.ф.д. М.Ҳ.Исомиддинов Фарғона - 2014 Битирув малакавий иш кафeдранинг 201___ йил ____ -__________ даги _______ - йиғилишида муҳoкама қилинган ва ҳимoяга тавсия eтилган. Кафeдра мудири ___________________ С.Мирсоатова Тақризчилар: 1. М.Ҳ.Исомиддинов, тарих кфедраси профессори, тарих фанлари доктори _____________________ 2. А.А.Юсупов, ФарПИ Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси ______________________ М У Н Д А Р И Ж А
КИРИШ
Президентимизнинг “...эрамизгача ва ундан кейинги даврларда барпо этилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради”2 – деган фикрлари алоҳида аҳамият касб этади. Юртимизнинг ҳудди шундай ўлкаларидан бири бу Фарғона водийсидир. Ўзбек давлатчилиги тарихида Фарғона водийси тарихининг ўрни ва аҳамияти қанчалар муҳим эканлигини бу ҳудудда энг қадимги одам маконлари топилганлиги, қўшни ҳудудлар билан савдо ва маданий алоқаларнинг ривожланганлиги ҳамда урбанизация жараёнларида кўришимиз мумкин3 Ўрта Осиёдаги тоғлар орасида жойлашган ушбу водий йирик тоғ тизмалари ботиқларидан бири бўлиб, у шимолда Тяньшан, жанубда Ҳисор-Олой ва Туркистон тоғ тизмалари билан ўралган. Асосан, Фарғона водийси Ўзбекистон, қисман Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ҳудудида жойлашган. Водийнинг кенг қисми Туркистон ва Олой тизмаларининг шимолий ён бағирларига бориб тақаладиган учбурчак шаклидаги кўринишда бўлиб, шимоли-ғарбдан Қурама ва Чатқол тизмалари, шимоли-шарқдан эса Фарғона тизмаси билан ўралган. Ғарбда тор йўлак (эни 8-10 км) “Хўжанд дарвозаси” орқали Тошкент-Мирзачўл ботиғи билан туташиб кетган. Фарғона водийсининг узунлиги 300 км, эни 60-120 км, энг кенг жойи эса 170 км ҳисобланиб, майдони 22 минг км2ни ташкил этади. Водийдаги энг катта дарё Сирдарё бўлиб, у водийни 2 та асимметрик қисмга (шимолий ва жанубий қисмларга) бўлиб туради. Биз танлаган мавзу айнан ана шу дарёнинг ўнга қирғоғи бўйлаб, табиий-географик жиҳатдан Фарғона водийсининг шимолий қисми ҳисобланган Ахсикет шаҳар ҳаробасидир. Шуни айтиш лозимки, бугунга қадар шимолий Фарғонанинг қадимги ва илк ўрта асрлар тарихи бўйича бир нечта катта мақола ёки хабарлар мавжуд эди холос. Ушбу изланишларни умумлаштирувчи тадқиқотлар шу кунгача яратилгани йўқ эди. Кейинги пайтлардаги изланишлар натижасида бир неча ёдгорликларда археологик комплекслар очилди ва уларни ўрганишда маълум ютуқларга эришилди. Буларга Мунчоқтепа ва Баландтепа, Ахсикет, Муғтепа (Наманган вилояти), Тудаи Калон (Суғд вилояти, Тожикистон), Оқтепа, Қува, Кўктош (Фарғона вилояти), Андижон, Шўртепа, Қўрғонтепа (Андижон вилояти), Оқбўра (Ўш вилояти, Қирғизистон) каби ёдгорликларидаги илмий янгиликларни киритиш мумкин. Лекин, охирги давр археология йўналишида бир қанча кўп йиллик изланишларни умумлаштирувчи фундаментал тадқиқотлар яратилдики, буни ўз навбатида биз ўрганаётган мавзу доирасида ҳам кўриш мумкин4. Аммо амалга оширилган тадқиқотлар ҳудуднинг айнан Ахсикент шаҳар ҳаробаси бўйича амалга оширилиб, унинг шимолий ёинки, у ёки бу томонларидаги археологик ёдгорликлар тизими тўғрисида умумий хулосаларни бермайди. Шунингдек, фикримизча Ахсикентнинг ҳудуддаги бошқа ёдгорликлардан фарқли равишда пойтахт шаҳар сифатидаги ўрни ва аҳамияти муаллиф томонидан бир оз юқори даражада нуфузи ошириб юборилганга ўхшайди. Юқоридаги келтирилган мулоҳазалардан келиб чиқиб, таъкидлаш лозимки, қадимги Фарғонанинг пойтахт шаҳарлардан бири бўлмиш Ахсикет тарихини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири. Биз танлаган мавзунинг долзарблиги ҳам мана шунда. Download 94.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling