Айни пайтда мазкур зиёратгоҳда кенг кўламли қайта таъмирлаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
Download 9.08 Kb.
|
Қарши туманидаг-WPS Office
Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида жойлашган Абул-Муъийн ан-Насафий қадимий зиёратгоҳлардан саналади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Абул-Муъийн ан-Насафий мақбарасини обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, буюк олим асарларини халқимизга етказиш бўйича тавсиялар берган эди. Айни пайтда мазкур зиёратгоҳда кенг кўламли қайта таъмирлаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шавкат Мирзиёев бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 11-октябрь куни Қашқадарё вилоятига келди. Давлат раҳбари аввало Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди. Бу улуғ мутафаккир ХИ асрда яшаган. Мотуридия таълимотининг давомчиси, ақида илмининг етук билимдони сифатида динимиз софлигини сақлаган, адашганларни маърифат билан тўғри йўлга бошлаган. Лекин узоқ йиллар унинг мероси ҳам, қадамжоси ҳам эътибордан четда қолиб кетган эди. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аллома мақбараси обод ва улкан зиёратгоҳга айлантирилди. Давлатимиз раҳбари ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу ерда янги масжид, музей, кутубхона ва маъмурий бинолар қурилган. Дарахтлар, гуллар экилиб, сўлим боғ ташкил этилган. Абу Муин Насафий китобларининг номи ва ўгитлари ёзиб қўйилган. Зиёратгоҳда ХИ асрга оид ёдгорлик ва қудуқ, ХИИИ асрда қурилган эски масжид ҳам сақланиб қолган. Президентимиз янги масжид ва музейни кириб кўрди. Музейда Абу Муин Насафийнинг ҳаёти ва асарлари мультимедиа воситалари орқали акс эттирилган. Бу ерда қадимги Самарқанд қоғозига битилган Қуръони каримнинг асл нусхаси, матога тўқиб ёзилган муқаддас оятлар ҳам сақланмоқда. Шавкат Мирзиёев аллома асарлари бугунги кунда ҳам долзарблигини, уларнинг мағзини халқимизга, ёшларга етказиш кераклигини таъкидлади. Шу мақсадда Қарши давлат университети қошида Абу Муин Насафий номида илмий марказ ташкил этиш таклифини билдирди. Ташриф чоғида 2 та мухим кўрсатма бериб ўтдилар Аллома қўним топган жойни илмий масканга айлантириш Аллома китобларини ўзбек тилига таржима қилиб имом ва нойибларига, мадраса толибларига ўқитиб ўргатишни айтиб ўтдилар. Download 9.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling