Айниқса, ёшлар ижод аҳлига жуда катта ҳурмат ва ишонч билан қараши сизларга яхши маълум


Download 13.28 Kb.
Sana23.03.2023
Hajmi13.28 Kb.
#1288645
Bog'liq
оғабек


Диктор: Азал-азалдан халқ айниқса, ёшлар ижод аҳлига жуда катта ҳурмат ва ишонч билан қараши сизларга яхши маълум. Президентимизнинг ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича илгари сурилган бешта муҳим ташаббусининг биринчи йўналиши ҳам айнан ана шу мақсадга қаратилган. Урганч давлат университетида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳиби Оғабек Собиров билан ижодий кеча уюштирилди. Ҳозир шу ҳақда.
Бошловчи: Ўсиб келаётган ёш авлод қалбида миллий санаътимизга бўлган муҳаббатни шакиллантириш халқимизнинг гўзал маданиятини асраб-авайлашга хизмат қилади. Шунингдек санъатга ошуфта бўлган қалбдан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик ” ордени соҳиби Оғабек Собиров элимизнинг севимли санъаткорларидан бири ҳисобланади. Учрашув аввалида санъаткорга Урганч давлат университетининг фаолияти ва талабалрнинг ютуқлари, бугунги кунда илм-фан, маданият ва санъат йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар таништириб ўтилди. Албатта, кимдир у хоҳ санъаткор бўлсин, хоҳ бошқа соҳа вакили, кимгадир тақлид қилиб, ёки кимгадир ҳавас қилган ҳолда ўхшатиб ишлашни маъқул кўради. Оғабек Собиров ҳам ўз ҳаёти, ёшлик даври , ижод йўли, устоз ва шогирдлари ҳақида гапириб берди.
Интершум: Огабек Собиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
Видео: Ҳофиз бугунги кун ўзбек эстрада ва миллий санъати ютуқ ва камчиликлари тўғрисидаги ўз фикрларини билдирди.
Интершум: Огабек Собиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
Бошловчи: Санъткор қизиқувчан ёшлар томонидан берилган турли саволларга ҳам жавоб берди. Савол – жавобларга уланган жонли ижродаги қўшиқлар, оҳангга ташна кўнгилларни шодликка тўлдирди.
Интер:
Интер:
Видео: Тадбир давомида ҳофиз ижро этган қўшиққа жўр бўлиб куйлаган талабалар, ҳатто шўх тароналарга рақсга ҳам тушишда. Тадбир сўнггида Оғабек Собиров бу ижодий кечадан хурсандлигини таъкидлаб, талабаларни унга бўлган чексиз ҳурмати учун ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.
Матн: Аҳмаджон Шокиров
Тасвир: Умар Бекчанов
Download 13.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling