Ҳал қилув қарори ўзбекистон республикаси номидан


Download 23.13 Kb.
Pdf ko'rish
Sana09.09.2022
Hajmi23.13 Kb.
#803366
Bog'liq
Yo\'ldoshev Anvar 020322194056, 4-мавзу, 3-дарс, Artikbaeva Roza, Aknazarova Ayda, 1-Mustaqil ish Dasturlash, Arduinocheatsheetv02c, Udacity Enterprise Syllabus Data Analysis and Visualization with Power BI nd331, 3-maruza. Uzluksiz va munosib kasrlar. Ularning tadbiqlari, 4-чи пед кенгаш 2021, 7.Кузатув кенгаши хужжатлари, 3- ped kengash, 2 5260243015179440749, 2 5193116159561439454, Teatr


ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 
2022 йил июль ойининг 04 куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари 
бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида 
Раислик этувчи судья: Д.Б.Эргашев 
Судья ёрдамчиси Д.Салимбаеванинг котиблигида, 
даъвогар Бекназарова Камола Абдурахмановнанинг жавобгар Бекназаров 
Махмуджон Мухамедовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво 
аризаси бўйича юритилган 2-1106-2203/756-сонли фуқаролик ишини кўриб 
чиқиб, қуйидагиларни 
 
А Н И Қ Л А Д И: 
 
Даъвогар Бекназарова Камола Абдурахмановна жавобгар Бекназаров 
Махмуджон Мухамедовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза 
билан судга мурожаат қилган. 
Суд мажлисида сўралган даъвогар К.Бекназарова даъво аризани 
қувватлаб, жавобгар билан 01.12.2017 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш 
қурганликларини, жавобгар билан ўрталарида фарзандлари йўқлигини, 
жавобгар билан 2018 йил декабрь ойига қадар бирга яшаб келганликларини, 
ўрталаридаги эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврда тугатилганлигини
жавобгар билан ажрашишга сабаб жавобгар билан умуман келиша 
олмаганликларини, характерлари тўғри келмаслигини, эндиликда жавобгар 
билан яшашнинг имкони йўқлигини, уларни турмушларини сақлаб қолишни 
иложи йўқлигини, суд томонидан муҳлат берилган вақтда маҳалла яраштирув 
комиссияси томонидан яраштириш чоралари кўрилганлигини, лекин фойдаси 
бўлмаганлигини баён қилиб, жавобгар билан ўрталаридаги никоҳдан 
ажратишни сўради. 
Жавобгар Бекназаров Махмуджон Мухамедович суд мажлисининг вақти ва 
жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлишига қарамай суд 
мажлисига келмади. 
Ушбу ҳолатда суд, мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролик процессуал кодексининг 220–моддасига асосан жавобгар Бекназаров 
Махмуджон Мухамедовичнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. 
Суд, даъвогарнинг баёнотларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо 
бериб, қуйидаги ҳулосага келади. 
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 01.12.2017 йил Бекобод шаҳар 
ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Тарафларнинг ўзаро турмушларидан фарзандлари йўқ, улар ўзаро 
келишмовчиликлар сабабли 2018 йил декабрь ойидан буён яшамайдилар. 
Суд тарафларни яраштириш учун 3 (уч) ой муҳлат берган ва уларни 
яраштириш чора тадбирларини кўриш учун Тошкент шаҳар, Олмазор туман, 
“Чустий” ва Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар “Тинчлик” маҳалла фуқаролар 
йиғинига хабарнома юборган. Ушбу маҳалла фуқаролари йиғини яраштирув 
ишларини етарли даражада олиб бормаган. 


Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд 
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга 
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни 
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандига кўра, 
турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга 
кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан 
бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ 
муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун 
етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд 
даъвони рад этади. 
Суд иш ҳужжатлари, тарафларнинг тушунтиришларини муҳокама қилиб, 
шунингдек, тарафлар ўртасида вужудга келган келишмовчиликларини 
вақтинчалик келишмовчиликлар деб топиб, уларни никоҳдан ажратишга 
етарлича асос йўқ деб ҳисоблайди. 
Бундай ҳолатда, юқорида қайд этиб ўтилган қонун ҳужжатлари 
талабларига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар туфайли келиша 
олмаётганликларини, оилада юзага келган келишмовчиликлар вақтинчалик 
эканлигини, уларнинг ажралишлари учун жиддий сабаблар йўқлигини, 
даъвогарнинг келтирган асослари никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла 
олмаслигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор деган 
хулосага келади ва даъвогарнинг даъво аризани қаноатлантиришдан рад 
қилишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд
 
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 
Даъвогар Бекназарова Камола Абдурахмановнанинг жавобгар Бекназаров 
Махмуджон Мухамедовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво 
аризасини қаноатлантириш – рад қилинсин. 
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида мазкур суд 
орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига 
апелляция тартибида шикоят (протест) беришга, апелляция инстанцияси 
судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида бевосита 
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов 
ҳайъатига кассация шикояти (протести) келтиришга ҳақли.
Иш апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда кассация тартибида 
шикоят келтирилмайди. 
 
Раислик этувчи, судья: 
(имзо) 
Д.Б.Эргашев 
 
 
 

Download 23.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling