Амалий безак санъати


Download 23.64 Kb.
bet1/2
Sana21.01.2023
Hajmi23.64 Kb.
#1105456
  1   2
Bog'liq
Бухоро амирлиги ижтимоий иқтисодий ҳаёти


Амалий безак санъати. XVI-XIX асрлар амалий безак санъатида икки асосий йўналиш-расмий ва халқ санъати мавжуд бўлган. Халқ санъати изчил, бир мунча эркин, ҳаётга яқинроқ бўлган. Халқ санъати кўп турли анъаналарни сақлаб қолган, бироқ XVII аср охиридан эътиборан унинг ривожланишида турғунлик ҳолатлари кузатила бошланди, буюмлар тури, шакли ва безаги соддалашиб борган.
XVI аср охири – XVII асрда амалий безак санъати секин ривожланди, бу мужассамот тузилишидаги бир хилликда, безакнинг мураккаблашуви ва вазминлашувида, гулларнинг майдалашуви ва такомиллашувида, ташқи безакнинг кучайишида ўз ифодасини топди.
XVIII асрдаги мураккаб тарихий шароитларда амалий безак санъати гарчи секин ривожланса-да, ўзининг асосий ҳаётийлик мазмунини ва ип матолар ишлаб чиқариш, ипакчилик, гиламчилик, палос тўқиш, заргарлик, кулолчилик, чарм, тош, ёғоч, металлга бадиий ишлов бериш каби барча турларини сақлаб қолди. XVIII асрнинг охирида амалий безак санъати тараққиётида юксалиш кўзга ташланиб, у XIX асрнинг сўнгги чорагига қадар давом этган. XIX асрнинг биринчи ярмида қатъий шакл мужассамотини тузишга интилиш кузатилади. Бу хусусиятлар, айниқса, бадиий ҳунармандчилик (абрли матолар гули, зардўзлик, кандакорлик)да аниқ кўзга ташланади. Нақш мужассамоти ва мавзу шаклига кўра бир оз қатъий, сипо ва ташқи кўриниши такомиллашган. Хонадонларда яратилган кашталарда XVIII аср санъати хусусиятлари (соддалик ва гўзаллик) узоқроқ сақланган. Бу давр амалий безак санъатининг барча соҳалари шакл, расм ва ўзига хослигини сақлаган.
Миниатюра. Мовароуннаҳрда миниатюра санъати XVI-XVII асрнинг биринчи ярмида равнақ топди. Ўрта Осиё халқлари орасида миниатюра санъати “нақши нигор” номи билан маълум бўлган. Бугунги кунларимизда жаҳон музейлари тўпламларида Ўрта Осиё мусаввирлари томонидан безатилган 60 дан ортиқ нодир қўлёзмалар сақланади. Маҳаллий ва Ҳиротлик усталарнинг ўзаро ижодий ҳамкорлиги туфайли Самарқанд ва Бухорода миниатюра мактаблари гуллаб-яшнади. Беҳзод анъаналари билан боғлиқ биринчи йўналиш қалам тасвирининг ўта нозиклиги, манзара ва меъморий тасвирларга бойлиги, жарангдор, тиниқ рангларнинг уйғунлиги, мураккаб мужассамоти билан диққатга сазовор. Маҳмуд Музаҳҳиб ва Чағри Мухассин (Низомий асарларига ишланган расмлар, 1537 – 38 йиллар), “Ашъор”ни безаган номаълум мусаввир (1529 й.) ва бошқалар машҳур бўлган. Иккинчи йўналиш қаҳрамонлар сонининг чекланганлиги, тасвирий воситанинг лўндалиги, ихчамлиги, кескин рангларга бойлиги билан фарқланади. Жумладан, Шайбонийлар даврида ҳукмдорлар учун шажаравий, тарихий асарлар кўплаб яратилиб, улар миниатюралар билан безатилди. Хусусан, Муҳаммад Шодининг “Фатҳнома” (1502–1507), Маъсуд ибн Усмон Қўҳистонийнинг “Тарихи Абдулхайрхоний” ва бошқалар шулар жумласидандир. Миниатюраларда ҳукмдорлар ва уларнинг турли ҳаётий жараёнлардаги тасвирларидан ташқари, тасаввуф ғоялари, фольклор, меҳнат ва ижод, табиат, ҳайвонот дунёси каби мавзулар акс эттирилди.
XVIII асрда маданий ҳаётнинг кескин пасайиши кузатилади. Аммо шундай бўлса-да, китобат санъатининг ривожланиши мусаввирларнинг фаоллашувига олиб келди. XIX аср бошларида яратилган қўлёзмалардаги суратларда аввалги бадиий нафосат кўринмайди. Ҳиндистон, Қошғар ва Эрон миниатюра мактабларига тақлид ортди. Хусусан, Навоийнинг “Хамса”сига ишланган миниатюралар (1824, Фарғона қўлёзмаси) мавзуи, бадиий талқини ўта жўн, ранглар мажмуи тор, оҳанги сўниқ ва ясамалиги билан ажралиб туради.

Download 23.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling