Амалий машғулотлар мазмуни


Download 296.14 Kb.
bet1/4
Sana17.04.2022
Hajmi296.14 Kb.
#641010
  1   2   3   4
Bog'liq
Университет 3.0-----2
CamScanner 30-09-2021 16.23-Темирбеков, Педагогнинг илмий-инновацион Scopus, ScienceDirect, Web of, Спец 100, 971-19 Kompyuter tarmoqlari

АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1- МАВЗУ: Олий таълим муассасаларида «Университет 3.0» концепциясини жорий этиш муаммолари ва истиқболлари. (2 соат)
1. Олий таълим муассасаларида инфратузилма ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш.
2. Таълим тизимини такомиллаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш.
1.1. АМАЛИЙ ТОПШИРИҚ
Мақсад: Олий таълим муассасаларида инфратузилма ва ахборот-коммуникация технологияларининг жорий ҳолати таҳлил қилиш орқали «Университет 3.0» концепциясини жорий этиш муаммолари ва истиқболлари бўйича ғоялар ишлаб чиқиш.
Ички муҳит – бу таълим жараёни иштирокчиларининг ва уларнинг функционал ўзаро алоқалари жараёнида таълим муассасасининг мақсадларини амалга оширадиган компонентлар йиғиндисидир. Стратегик режалаштириш доирасида ички муҳитни таҳлил этишнинг машҳур усулларидан бири – бу SWOT- таҳлили ҳисобланади. Бу ерда, “S” ташкилотнинг кучли томонлари, “W” – унинг ожиз томонлари, “O” бизнинг ташкилотимиз учун ташқи муҳит яратадиган қулай имкониятлар ва унинг кутилаётган ўзгаришлари, “T”- ташкилот учун ушбу муҳит келтириб чиқарадиган таҳдидлар, хавфлар, рисклардир.
Ушбу вазиятда таҳлилнинг мазмуни ва кўлами у амалга ошириладиган вазифанинг кўламига боғлиқ бўлади. Фараз қилайлик, ушбу вазифа - ОТМда тизимли ўзгаришларнинг имкониятларини умумий баҳолаш - етарлича катта(мураккаб) ва мавҳум(абстракт).
Иш тартиби:
Ўз таълим муассасангизнинг муаммоли (долзарб) вазиятига эътиборни қаратган ҳолда, масалан, Сиз фаолият юритаётган Олий таълим муассасасида инфратузилма ва ахборот-коммуникация технологияларининг жорий ҳолатининг таҳлили SWOT-таҳлил бўйича унинг кучли ва ожиз томонларини, имкониятлари ва унга бўлиши мумкин бўлган таҳдидларни аниқланган. Кейинчалик ОТМ ташқи муҳити таҳлилининг барча омилларининг ижобий томонларидан фойдаланган ҳолда улар орасидан ОТМ ушбу йўналиш бўйича ривожланишининг салбий томонларини бартараф этишга қодир имкониятларни танланг.
Қуйидаги “Олий таълим муассасаларида инфратузилма ва ахборот-коммуникация технологияларининг жорий ҳолати таҳлили” SWOT-таҳлил ички муҳити таҳлили деб номланган 1-жадвалда келтирилган маъумотларни диққат билан ўрганинг, таҳил қилинг ва шу асосида ўзингиз фаолият юритаётган ОТМдан келиб чиқиб шунга ўхшаган жадвал чизинг ва мос графаларни тўлдиринг.

Download 296.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling