Америка Қўшма Штатларининг хорижлик талабалар учун кириш ва чиқиш


Download 20.9 Kb.
Sana26.08.2022
Hajmi20.9 Kb.
#797700
Bog'liq
download (1)
ozbek tilida ish yuritish , 2 5190431633202742065, 2 5190431633202742065, 2 5260428901364009432, Амалий машгулот(1), 2-laboratoriya bajarilgani, L2 Press Releases and Their Purpose, Dars jadvali, Талаба психологик паспорти, 1, 1, android platformasida java dasturlashtrish tilidan foydalanib akt ga oid lugat yaratish (1), tim proba 160209 print[1], Без названия, Um.psix.naz. va amal.

Америка Қўшма Штатларининг
хорижлик талабалар учун кириш ва чиқиш
ҚОИДАЛАРИ

Америка Қўшма Штатларида таълим олиш истагидаги хорижлик талабалар учун қуйидаги виза турлари жорий қилинган:



  • F-1 визаси хорижий талабаларга Америка Қўшма Штатлардаги олий таълим муассасаларида таълим олиш учун берилади. F1 визасига эга бўлган талабалар (кундузги) ўз мақомини сақлаб қолиш учун белгиланган ўқув юкламаларидан муваффақиятли ўтишлари лозим. Ўқув дастурлари тамомланганидан сўнг талабалар қўшимча амалиёт ўкув дастурлари доирасида муайян вақтга иш топишлари учун АҚШ ҳудудида 60 кунгача қолишлари мумкин.

Эслатма! F-1 визасига эга бўлган талабалар Америка Қўшма Штатларидаги олий таълим муассасалари томонидан тақдим этиладиган I-20 шаклдаги (муҳожир мақомига эга бўлмаган талабанинг сертификати) таклифнома тугашидан аввал ўқишни тамомлашади.

  • M-1 - АҚШ таълим муассасасида амалиёт ўтовчи ва малака оширувчи талабалар учун бериладиган виза;

  • J-1 визаси - мамлакатга алмашинув дастурлари орқали кириб келадиган шахслар учун мўлжалланган. Улар таълимга ёналтирилган ҳамда маданий алмашув дастурлари бўлиши ҳам мумкин.

F-1 ва М-1 визасини олиш учун аризачилар АҚШ элчихонасига шаҳсан мурожаат қилишлари лозим.
Талабалик визаларга мурожаат этиш учун қуйидаги ҳужжатларни топшириш талаб этилади:
1. DS-160 электрон анкетаси. Бу анкета мазкур манзилда https://ceac.state.gov/GenNIV/Default.aspx электрон равишда тўлдирилиши керак. Шунингдек, бу анкета суҳбатнинг вақти ва куни ҳақидаги маълумотларни билиш учун ҳам керак бўлади. Юқоридаги анкета тўлдирилганлиги тасдиқловчи саҳифа варағини принтерда чоп этиш, суҳбатга олиб келиш, шунингдек анкетанинг штрих кодини тиниқ қилиб чоп этилганлигига ахамият бериш лозим. Тасдиқлов варағидаги штрих коди қандай кўринишда бўлиши кераклигини мана бу манзил орқали кўришингиз мумкин: https://photos.state.gov/libraries/uzbekistan/5/all/example_NIV.png.
2. Хорижий сафарлар учун яроқли бўлган паспорт.
3. Сўнгги 6 ой мобайнида олинган фотосурат (фотосуратлар 5х5 см ҳажмда, оқ фонда бўлиши керак). Фақат асл фотосуратлар қабул қилинади. Бирор усул билан ўзгартирилган (нусхаси олинган, сканер орқали тайёрланган, ўзгартирилган ва ҳоказо) фотосуратлар қабул қилинмайди. Қўшимча маълумотлар учун https://www.fmjfee.com/i901fee/index.html кўринг. DS-160 анкетаси фотосуратни Интернет-анкета орқали бириктириш имконини беради. Консуллик бўлими фотосурат Интернет-анкетага мувоффақиятли юклангандан кейин ҳам суҳбатга фотосуратларнинг асл нусҳасини олиб келишни тавсия этади.
4. Талабалар учун I-20 (F-1 ва M-1) шакли. Бу шакл талабалар учун ўқув юрти томонидан юборилади.
5. Таҳсил олган ўқув юртларидан олинган дипломлар ва баҳолар.
6. Сиз ёки хомийингиз сизнинг бутун ўқишингиз давомида зарур ўқиш ва яшаш ҳаражатларини қоплашга етарли маблағлари мавжудлигини исботловчи молиявий ҳужжатлар. Масалан, сиз ёки сизнинг ҳомийингиз маош асосида ишласа, солиқ ҳужжатлари ва/ёки банк хати ва китобчасини олиб келиш мумкин. Агар сиз ёки ҳомийингиз бизнес эгаси бўлса, бизнеснинг рўйхатдан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, лицензиялар, молиявий ҳужжатлар ҳамда банк китобчаси ва хатларини олиб келиш мумкин.
7. Талаба билан биргаликда визага мурожаат этувчи оила аъзолари (турмуш ўртоқлар ёки фарзандлар) учун қариндошлик ришталари борлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, мисол учун турмуш қурганлик тўғрисидаги ёки туғилганлик ҳақида гувоҳномалар.
J-1 визасига мурожаат этган шахслар АҚШ элчихонасига ёки консулликга қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:

  • DS-2019 шакли, алмашинув дастури мақомига эга бўлган шахснинг мувофиқлик сертификати;

  • DS-7002 шакли, таълим ва (ёки) стажировка режаси (алмашув дастури талабалари ёки стажёрлар учун);

  • DS-160 шакли, иммигрант бўлмаганлар учун электрон виза сўровномаси;

  • 2×2 ҳажмдаги бир дона фотосурат;

Халқаро талаба сифатида Америка Қўшма Штатлардаги олий таълим муассасаларига қандай мурожаат қилиш лозим?
Кўплаб Америка Қўшма Штатлардаги олий таълим муассасалари кампусларини глобаллаштиришга интилишади, шунинг учун ҳам халқаро талабаларни қабул қилишга доимо очиқ. Шу билан бирга АҚШда чет эллик талабалар учун жойлар маҳаллий талабаларга нисбатан чегараланган, шу сабабли олий таълим муассасасига кириш жараёнини (ҳужжатлар топшириш) тушунишингиз ва ишончли қабул аризасини юборишингиз тавсия қилинади.
Ҳар бир АҚШнинг коллежлари/олий таълим муассасалари ўзининг сиёсати ва талабларига кўра фарқ қилади, лекин уларнинг барчаси кўпинча бир ҳил ҳужжатларни талаб қилишади. Булар қуйидаги ҳужжатлар:

  • қабул аризаси;

  • умумтаълим мактаблари тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси ва ўзлаштирилган фанлар бўйича олинган баҳолар (баллар);

  • SAT ёки ACT баҳолари;

  • TOEFL баҳоси;

  • шаҳсий иншо/таржимаи хол;

  • тавсияномалар.

Download 20.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling