Амир темур ва темурийлар даври тарихий манбаларда термду педагогика ва психология кафедраси ўқ. Норбоева С. М


Download 255.8 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.11.2022
Hajmi255.8 Kb.
#930018
Bog'liq
amir temur va temurijlar davri tarixij manbalarda
Ma’lumki, ishlab chiqaruvchi kuchlar va uning eng muhim elementi, Qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti ishlab chiqarishda buxg, 4-laboratoriya, Google docs, appterms, 2 5399887954048980234, 2 5399887954048980234, Titul Hujjet, aids and materials implementing, ETAN 632 0215, INTERNET, Mavzu Kognitiv psixologiya, funksional tenglamalar, 2 5192902257305196268, 7-mavzu


АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ТАРИХИЙ МАНБАЛАРДА 
ТермДУ педагогика ва психология кафедраси ўқ. Норбоева С.М. 
Ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигига эришгач, унинг бир неча минг йиллик 
ижтимоий-сиёсий тарихини ҳар тарафлама ўрганиш учун кенг имкониятлар яратилди. 
Айниқса, марказлашган Амир Темур салтанати, унинг ўзбек давлатчилиги ва маданиятини 
ривожлантиришдаги ўрни масалаларига ойдинлик киритилиб, тарихчи, шарқшунос 
олимларимиз кўплаб биринчи манба аҳамиятидаги асарларни ўзбек тилига таржима 
қилиб, нашр эттирдилар. 
Давлатимизнинг сиёсати ва халқимиз хоҳиш-иродасига асосланган Вазирлар 
Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрда «Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини 
нишонлаш тўғрисида»ги қарори, 1995 йил 26 декабрда эса биринчи Президентимизнинг 
«1996 йилни Амир Темур йили деб эълон қилиш тўғрисида»ги фармонлари қабул 
қилинди. 1996 йил мартида «Темурийлар тарихи» давлат музейини ташкил қилиш 
хусусида, «Амир Темур» орденини таъсис этиш тўғрисида фармонлар чиқди. ЮНЕСКО 
қарори асосида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги бутун дунёда кенг нишонланди. 
1996 йил апрелида шу ташкилотнинг Париждаги бош қароргоҳида «Темурийлар даврида 
фан, маданият ва таълим равнақи» мавзуида илмий конференция ўтказилиб, Буюк давлат 
арбобининг тарихдаги ўрнига юксак баҳо берилди. «Амир Темур жаҳон тарихида 
қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби 
сифатидагина мавқеи тутмайди. У ўз пойтахти бўлмиш Самарқандни ер юзининг чинакам 
маданий ва илмий марказларидан бирига айлантирди. Бу улуғ зот қурдирган меъморчилик 
ва халқ санъатининг жавоҳирлари янглиғ бугунгача қад кўтариб турган осори атиқалар 
шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшиб келяпти. 
Соҳибқирон замонасининг ажойиб дипломати, давлатлар ўртасида дўстона 
муносабатлар ўрнатилиши ва иқтисодий алоқалар ривожланишининг тарафдори сифатида 
ҳам машҳур эди. У олимлар ва ҳокимлар, меъморлар ва шоирларнинг буюк ҳомийси 
янглиғ донг чиқарган».
1
Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи асосий тарихий манбалар бениҳоя кўп ва 
хилма-хил бўлиб, бу унинг номи, жаҳон тарихидаги роли беқиёс эканлиги ва ғоят 
машҳурлигидан далолат беради. Бу масалаларга оид манбаларнинг илмий таҳлили 
жамиятшунос олимларимиз асарларида, айниқса, ўзбек, рус, инглиз тилларида нашр 
этилган «Амир Темур жаҳон тарихида» номли фундаментал тадқиқотда батафсил 
берилган. Ушбу тадқиқотда мазкур мавзу бўйича жаҳоннинг турли тилларида нашр 
1
«Амир Темур ва унинг жаҳон тарихидаги ўрни» мавзусидаги халқаро конференция тезислари тўпламига ёзилган сўз 
боши. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996, 4-б. 


этилган адабиётлар рўйхати ҳам келтирилган
2
, шунингдек, Амир Темур, Темурийлар 
давлати, унинг ташкил топиши масалаларига бағишланган, чет элларда ва 
Республикамизда олиб борилган тадқиқотларнинг илмий таҳлили ҳам бир қатор 
олимларимизнинг китобларида ёритилган. 
1969 йилда ЮНЕСКО томонидан Самарқандда Темур ва Темурийлар даврида 
Марказий Осиёнинг санъати ва маданиятини ўрганиш бўйича халқаро конференциянинг 
ўтказилиши муносабати билан бу тарихий манбага эътибор кучайди. Айниқса, академик 
И.М. Мўминов бу борада катта жонбозлик кўрсатдилар. 1968 йилда Н.Остроумов 
томонидан рус тилига қилинган таржиманинг фотонусхаси матни И.Мўминовнинг сўз 
бошиси билан «Фан» нашриётида чоп этилди.
3
Шунингдек, олимнинг «Амир Темурнинг 
Ўрта Осиё халқлари тарихидаги ўрни ва роли» рисоласи ҳам нашр этилди.
4
Бу асарда 
Соҳибқироннинг хизматларига холисона баҳо берилди.
Булардан ташқари, ўзбек давлатчилиги, хусусан, Темур ва Темурийлар давлатининг 
ташкил топиши, ижтимоий хусусиятлари масалалари бир қатор тарихчи олимларимиз, 
жумладан, А.Аҳмедов, Ҳ.З.Зиёев, А.Ҳ.Зиёев, А.Муҳаммаджонов, Р.Г.Муқминова, 
А.Соғуний, А. Ўринбоев, У.Уватов, Т.Файзиев; ҳуқуқшунослардан А.Х. Саидов, 
А.Тўлаганов, А.Ш.Жўзжоний, М.М.Файзиев, С.М.Хидиров ва бошқаларнинг ишларида у 
ёки бу даражада тадқиқ этилди.
Амир Темур ва темурийлар сулоласи тарихни чуқур билиш нима учун зарур. 
Биринчидан, Ўз тарихини , насл-насабини, меросини билмаган миллатнинг келажаги 
бўлмайди. Чунки ҳар бир халқнинг ўз тарихи мавжуд. Ўз тарихини билмаган,унинг 
ижобий ва салбий тажрибаларини ўрганиб, тегишли хулосалар чиқармаган халқ бугунги 
ҳаётининг қадрини ва муаммоларини тушуниб ета олмайди, Ўз келажаги ҳақида аниқ 
тасаввурга , пухта ишланган дастурга эга бўла олмайди. Биз келажаги буюк 
Ўзбекистонни барпо этишга киришган эканмиз, бобокалонимизнинг улуғ ҳаёти ва 
фаолияти бизга катта ишонч, интилиш, қатъият ва куч қувват бахш этади. 
Иккинчидан, Амир Темур ва темурийлар тарихини ҳар томонлама чуқур ўрганиш 
фақат илмий маърифий аҳамият касб этиб қолмасдан, тарбиявий ва амалий аҳамиятга 
ҳам эгадир. Бу даврда шаклланган ва ривожланган тарих сабоқларидан мустақиллик 
йўлида фойдаланиш зарур. Тарих ҳар бир инсонни ўз Ватанига муҳаббат, садоқат, ўз 
ҳалқининг ўтмиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш, унинг ҳозирги куни ва келажаги 
билан ғурурланиш руҳида тарбиялашнинг муҳим воситаларидан биридир. Шу боисдан 
Амир Темур ва темурийлар даври тарихини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳозирги кунда ҳам 
2
Амир Темур жаҳон тарихида. БМТ. ЮНЕСКО. – Париж, 1996, 119-128, 256-293-б. 
3
Уложение Тимура. – Тошкент: Фан, 1968. 
4
Мўминов И.М. Амир Темурнинг Ўрта Осиё халқлари тарихидаги ўрни ва роли. – Тошкент: Фан, 1968. 


ўз аҳамиятини юқотмаган хулосалар чиқариш имконини беради. Буларни Амир Темур 
тарихи сабоқлари деб аташ мумкин. Сабоқларнинг энг асосийлари қуйидагилардир. 
Биринчиси Амир Темур бир юз эллик йиллик қарамликдан сўнг Ўзбек миллий 
давлатчилигини тиклаган, мамлакат ва минтақаларни бирлаштирган, ўз замонаси учун 
дунё миқёсидаги тараққийпарвар марказлашган давлат бошқарув тизимини яратган. 
Иккинчиси, Сохибқирон ўз салтанатида тинчлик, осойишталик ва барқарорликни 
таъминлашга энг асосий вазифа деб қараган ва бу борада барча чораларни ишга 
солган..Бунинг натижасида иқтисодий ва маънавий соҳаларда улкан ютуқларга эришган. 
Бу ул зотнинг адолатли ҳалқпарвар сиёсати натижасидир. Бундай сиёсат туфайли ҳалқ 
билан давлат ўртасида ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш юзага келган, 
давлат бутун чоралар билан ўз фуқаролари ҳақида ғамхўрлик қилган. Аҳолига жабр-зулм 
ўтказганларни, ўғри талончиларни, босқинчиларни қаттиқ жазолаган, ҳалқ эса бунга 
жавобан Амир Темур олиб борган сиёсатини қўллаб-қувватлаб у ўрнатган қонун-
қоидаларга риоя этган. 
Учинчиси, Амир Темур деҳқончилик, хунармандчилик, ички ва ташқи савдони 
ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратган. Унинг ҳукмронлик даврида ва 
шундан кейинги мулкчилик муносабатлари, солиқ тизими тараққий этган. 
Тўртинчиси, Амир Темур фан ва маданият равнақига кенг имкониятлар яратган, 
дин пешволари, олимлар, санъаткорлар, меъморлар, ёзувчилар, шоирларга алоҳида 
ғамхўрлик кўрсатиб турган. Бундай сиёсатнинг натижаси ўлароқ шарқ уйғониш даврини 
иккинчи босқичига асос солинган. 
Бешинчиси, Амир Темур моҳир ва музаффар саркарда сифатида мамлакатнинг 
мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, ҳарбий қўшиннинг моддий таъминоти, уни 
қуроллантириш, ҳарбий интизом масалаларига алоҳида эътибор берган. 
Олтинчиси, Амир Темур салтанатининг барча минтақаларидаги ҳақиқий аҳвол, 
маҳаллий амалдорларнинг ҳалққа муносабати, бозорлардаги нарх-наво, жойлардаги 
тартиб-интизом хақида аниқ, тўғри маълумотга эга бўлишга катта эътибор берган. 
Еттинчиси, Амир Темур мансабдор шахсларни танлаш, уларни жой-жойига 
қўйиш,улар фаолиятини назорат қилиш масалаларига катта эътибор берган. Мансабдор 
фаолиятига баҳо беришда халқнинг улар хақидаги фикри, адолат ва инсоф билан иш 
кўришлари, масалаларни қонуний ҳал қилишлари асосий меъёр бўлиб хизмат қилган. 
Саккизинчиси, Амир Темур салтанатида давлат аҳамиятига молик масалалар 
кенгашларда маслаҳатлашиб ҳал этилган. 
Тўққизинчиси, Амир Темур шариат қоидалари ва «Тузуклар» асосида жамият 
ҳақиқий ҳаётини бошқаришни йўлга қўйган. 


Ўнинчиси, Амир Темур жамият ривожида барча ижтимоий табақалар фаолиятини 
назарда тутган ва уларнинг манфаатларини хисобга олган ва таъминлаган. 
Ўн биринчиси, Амир Темур ўз даври шарт-шароитига кўра, ташқи сиёсатда 
қатъий, фаол ҳамда мақсадга мувофиқ ҳаракат қилиб, ўз салтанатини жаҳон миқёсига 
олиб чиққан. 
Ўн иккинчиси, Амир Темур салтанатида ибратли ижобий жиҳатлар, тадбирлар 
ҳукм сурганлиги билан бир қаторда иллатлар, қонунбузарликлар, хақсизликлар, хатто 
ёвузликлар ҳам бўлган. Буни унутмаслик, тарихга ҳаққоният кўзи билан қараш зарур ва 
баҳо бериш керак. 
Ўн учинчиси, Амир Темур даври тарихини ўрганиш шуни курсатадики, ҳар бир 
мустақил давлат ўзининг миллий мафкурасига эга бўлиши шарт. Бусиз том маънодаги 
миллий давлатнинг бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун миллий истиқлол мафкурасини 
шакллантиришда Амир Темур салтанати ва шахсияти намуналари ва тажрибалари 
назарий, амалий ва тарбиявий аҳамиятга эгадир. 
Маълумки жаҳон шарқшунослигида Темур ва Темурийлар даврига муносабат 
анча юқори. Сохибқиронни Искандар Зулқарнайн, Юлий Сезар, Чингизхон ва 
Напалеонга қиёслашади. Хўш, бунинг сабаби нимада ?. 
Биринчидан, Амир Темур дунёда энг катта Марказий Осиёдан то Ўрта ер 
денгизигача Кичик Осиё ва Шимолий Кавказиянинг катта қисмини ўз ичига олган йирик 
марказлашган давлат ташкил этган. 
Иккинчидан, Амир Темур мағлубият нималигини билмаган ғолиб саркарда 
сифатида бирор бир халққа қарши эмас, балки Мовароуннаҳрни сиёсий, иқтисодий ва 
маънавий жиҳатдан бирлаштириш ва обод қилиш учун юришлар олиб борди.
Учинчидан, Амир Темур буюк давлат арбоби ўлароқ ўз замонаси учун энг 
мукаммал давлатчилик ва ҳуқуқий тизимини яратган. 
Туртинчидан, Амир Темур буюк бунёдкор, фан, маданият, санъат ва таълим-
тарбия хомийси сифатида шарқдаги уйғониш даврининг иккинчи босқичини бошлаб 
берган, бу билан жахон, ҳусусан, шарқ цивилизасиясига улкан ҳисса қўшган. 
Бешинчидан.Амир Темур ўзининг шахсий фазилатлари, яъни камтаринлик
эътиқодлилик, одиллик, жасоратлик, бағрикенглик олдиндан кўра билишлик, 
тадбиркорлик каби ҳислатлари билан ажралиб турган. 
Олтинчидан, Амир Темур дунё давлатчилиги ва маданияти тарихида бутун бир 
давр, яъни Темурийлар даврига асос солган. Буюк жаҳонгир ташкил этган салтанат 468 
йил ҳукм сурган ва Темурийлар сулоласи вакиллари Соҳибқирон анъаналарини давом 
эттирганлар. 


Жаҳон шарқшуносларини Соҳибқирон Амир Темурнинг шахсий фазилатлари, 
билимдон давлат бошлиғи, ва моҳир дипломат сифатида шаклланиши , Темурийлар 
салтанати юксала борганлигининг сирлари ҳамда инқирозининг сабаблари қизиқтиради. 
Мазкур ҳолатларни билиш учун ўнлаб саволлар пайдо бўлади, уларни Морлоси 
фожеасини ёзишга, Волтерни Эссе битишга, Гётени ўз девонидан унга ўрин беришга, 
Генделни унга бағишлаб опера яратишига мажбур қилди. 
Жаҳон Шарқшунослигида 600 йилдан бери Амир Темурга бағишлаб кўплаб 
илмий, бадиий асарлар, рисола ва мақолалар чоп қилиб келинмоқда Авваламбор, бу 
соҳибқирон билан замондош ва бевосита мулоқотда бўлган, уни кўрган ёки эшитган 
муаллифнинг асарлари, шарқона тарихнавислик анъаналарига риоя қилиб битилган 
солномалардир. 
Бундай асарлар қаторига шарқнинг машхур олим ва адибларидан Шараффуддин 
Али Яздий ва Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома»лари, Ибн Арабшохнинг «Амир 
Темур тарихи», Хофиз АбрЎйнинг «Тарих сираси», Абдураззоқ Самарқандийнинг 
«Матлаус-саъдайн», Ғиёсиддин Алининг «Темурнинг Ҳиндистонга юриши», 
Мирхонднинг «Софлик боғи» ва бошқалар киради. 1425 йилда ёзилган Яздийнинг 
«Зафарнома»сида Темур кўкларга кЎтарилган бЎлса, Ибн Арабшохнинг «Амир Темур 
тарихи» асарида Темур салбий инсон сифатида тасвирланади. Европада Руи Гонсалес де 
Клавихоннинг «Самарқандда Темур саройига саёҳат кундалиги (1403-1406) номли 
китоби Оврупада энг мухим манбалардан ҳисобланади 
Немис олими М.Даген Хорт 1913 йилда Оврупа шарқшуносларининг Амир Темур 
ва Темурийлар даврига бағишланган асарлар рўйхати-библиографияси чоп эттирди. 
Француз олимлари Керен, «Тамерлан ёҳуд сохибқирон салатанати (Нютабел, Сҳвесария 
1978) Ж.П.Ру Тамерлан (Париж, 1994) номли китобларида ҳар бири Амир Темур 
хақидаги 100дан ортиқ асар рўйхатини келтирганлар. 
Абулҳай Хабибий 1974 йилда Теҳронда 1018 саҳифадан иборат «Темур даври 
санъатлари» асарини чоп эттирди. 
«Ахмад Закий Валидий асарларини тартиби» китобида 23 асар ва китоб 
кЎрсатилган. Н.Мухиддиновнинг «Темурийлар тарихи халқимиз тарихи» мақоласида 
Темурийлар сулоласи хақидаги 44 дан ортиқ манба асарлар рЎйхати берилган. Академик 
Б.Аҳмедовнинг «Тарихдан сабоқлар» (1994),»Амир Темур» (1995) асарларида Темур ва 
темурийлар хақида маълумотлар берилган. 
Рус шарқшуносларидан Н.Остроумов франсуз тилидан «Темур тузуклар»(1994) 
,Е.Лангленинг «Темур ҳаёти» (1890) асарларини нашр эттирди. Бундан ташқари Руи 
Гонсалес де Клавихонинг» Амир Темур саройига саёхати Кундаликлари» (1881), 


Х.Вамбериннинг «Бухоро тарихи» (1873), Ўзбек тилида Амир Темурнинг «Таржимаи 
холи»ни Ликошин 1894 йилда рус тилида нашр қилдилар. 
Т.Н.Грановский, М.И.Иванин, Д.Н.Логофет, И.И.Умняков, Я.Зимин ва бошқалар 
Амир Темурнинг саркардалик махоратига алохида эътибор берилган мақолалар чоп 
эттирганлар.
В.В.Бартолд « Туркистон муғул истилоси даврида» ,» Улуғбек ва унинг даври» , 
А.Ю.Якубовскийнинг « Ўзбекистон халқлари тарихи» нинг Амир Темур ва 
Темурийларга бағишланган бўлими, унинг Б.Д.Греков билан ҳаммуаллифликда ёзган « 
Олтин Ўрда ва унинг қулаши» ва бошқа асарлар темуршуносликда рус тарихчилари 
томонидан ёзилган машхур асарлар сарасига киради. 
Аммо, ХХ асрнинг 60-80 йилларида совет тарихчилари Амир Темур шахсини 
фақат қаро кўзойнак орқали қараб талқин этдилар. 
Умуман олганда шарқ ва ғарб тарихчилари томонидан Амир Темур шахси ва 
унинг тарихда тутган ўрни кенг ўрганилди ва ўрганилмоқда. 
Мустақиллик Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганишга ҳам ижобий 
таъсир ўтказди. 
«Қизил империя « даврида «Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларидан қора 
бўёқлар билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг юрагидан 
миллий онг, миллий ғурур туйғусини юқотиш учун, қарамликка, тобеликка кўндириш 
эди. Лекин, ўзбек халқи ўз аждодларини ўз баҳодирларини унутмади, уларни ҳамиша 
юрагида, қалб тўрида сақлади.(И.А.Каримов. Эҳтиром Халқ сЎзи. 1993 йил 1 сентабр). 
Буюк бир давлатга асос солган, оламни тебратган, номи етти иқлимга машхур 
бўлган бобокалонимизнинг от устидаги сиймоси мустақиллик ва эркинлик рамзи 
сифатида азим шаҳар Тошкентнинг марказий хиёбонига қўйилди. Бу соҳибқирон 
туғилган юрт Шахрисабздаги ёдгорлик тақдирига жахонгирлик битилган навқирон 
йигитнинг тажассумига ўхшайди. Самарқанддаги ҳайкалда Соҳибқирон тахтда Ўтирган 
холатига буюк давлат асосчиси, тадбиркор раҳбар ва донишманд сиёсатчи сифатида 
тасвирланади. (Халқ сўзи. 1996 йил 27 январ). 
Зеро маънавиятимизнинг энг теран ўқ томирларидан бири зоти улуғ Амир Темур 
сиймосидир. Соҳибқирон сиймоси инсоният тарихида бизгача бўлган, биздан кейин ҳам 
бўладиган катта бир оламшумул воқеликдир. 
Дархақиқат, тарих такрорланади ва элагида ўз қахрамонларини элайди. Комилни 
комил танийди , буюкларни буюклар тан оладилар. Амир Темурдек улуғ бобомиз ҳақида 
олимларимиз ва адибларимиз сўнгги йилларда бир қатор илмий, тарихий ва бадиий 
асарлар яратдилар. 


Соҳибқирон бобомизнинг ҳозирги кундаги қадрланишига замин тайёрлаган 
сиймолардан бири таниқли Ўзбек олими академик И.М.Мўминовдир. У бу ёълда 
мардонавор курашди ва жонини фидо қилди. И.Мўминовнинг «Амир Темурнинг Ўрта 
Осиё тарихида тутган ўрни ва роли « (Тошкент, 1968) номли Ўз даврида катта шов- 
шувга сабаб бўлган рисоласининг 1993 йилда қайта нашр этилиши муҳим воқеа бўлди. 
Амир Темур ва темурийлар даврида ёзилган тарихий асарлар анчагана бўлиб, улар 
орасида"Темур тузуклари" буюк жаҳонгар ҳаётига ва фаолиятига бағишланган асарлар 
ичида шубҳасиз алоҳида аҳамият касб этади. "Темур тузуклари" жаҳоннинг машҳур 
кутубхоналаридан жой олган қимматли асардир. 
"Темур тузуклари" икки қисм, 56 та банддан иборат тарихий ва ҳўқуқий асар бўлиб, 
унда соҳибқироннинг давлат тузилиш ва мамлакатни бошқариш хусусидаги нуқтаи назари 
баён қилинади. Бу асардан кўплаб шарқ ҳукмдорлари ўзларининг фаолиятлари давомида 
фойдаланганлар ва унга юқори баҳо берганлар. Жумладан, Шоҳ Жаҳон (1628-1657), 
Қўқон хони Муҳаммад Алихон (1821-1842), Бухоро амири Абдулаҳадхон (1885-1910) 
"Тузукот" дан парчалар кўчиртириб, улардан ўз фаолиятларида фойдаланганлар. 
"Тузуклар"нинг биринчи қисмида Амир Темурнинг етти ёшидан то вафотига қадар 
(1342-1405 йил 18 феврал) кечган ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти, унинг 
Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни қўлга киритиши, ижтимоий тарқокликка барҳам 
бериши ва марказлашган, давлат тузиши, қўшни юрт ва мамлакатларни, масалан, Эрон ва 
Афғонистонни ўз тасарруфига киритиши, Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон (1376-1395), 
турк султони Боязид Йилдирим (1389-1402)га қарши ва ниҳоят буюк жаҳонгарнинг 
Озарбайжон, Гуржистон ва Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришлари ихчам тарзда баён 
этилган. 
Иккинчи қисми Соҳибқироннинг номидан айтилган ва унинг тожу тахт ворисларига 
аталган ўзига хос васият ва панду-насиҳатларидан иборатдир. Унда давлатни идора 
қилишда кимларга таяниш, тожу-тахт эгаларининг бурчи ва вазифалари, вазир ва қўшин 
бошликларини сайлаш, сипоҳийларнинг маоши, мамлакатларни бошқариш тартиби, 
давлат арбоблари ва қўшин бошликларининг бурч ва вазифалари, амирлар, вазирлар ва 
бошқа мансабдорларнинг тожу-тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматларини такдирлаш 
тартиби ва ҳоказолар хусусида гап боради. 
Амир Темур ўз олдига улуғ давлатнинг ички сиёсати ва ишчан давлат тизимини 
қадимий тажрибалардан ижодий фойдаланган ҳолда тузиш, ҳарбий сиёсатни замон талаби 
асосида тобора такомиллаштириб, мўғул истилоси асоратларини тезроқ бартараф этиб, 
хўжаликни оёққа турғизиш, савдо-сотиқ, ҳунармандчиликни бир меъёрга тушириш ва 
ривожлантириш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, ислом динига ривож бериш, илм-


фан, маданият, мсъморчиликни тубдан ривожлантириш, ободонлаштириш ишларини кенг 
кўламда жадаллаштириш каби долзарб вазифаларни қўйган эди. Унинг бундай сайъи-
ҳаракатлари катта куч-ғайрат, маблағ, билим ва оқилона тадбирларни талаб - этар эди. 
Темур етук сиёсатдон ва моҳир давлат арбоби бўлиб, у ўзидан аввал ўтган ҳукмдорлардан 
фаркди равишда, давлат ва мамлакатни бошқа-ришда бир ёки икки табақага эмас, балки 
аҳолининг барча табақаларига суянади. 
Темур маънавияти ва ҳозирги замон маънавий илдизларимиздан бири - бу Темур 
маънавиятидир. Бу қудратли манба инсоният тарихида тенги йўқ марказлашган 
давлатчиликка, қонунчиликка асос солиш билан ер юзининг деярли ҳамма 
мамлакатларида ўрганилиб, ҳозирги кунда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз фақат 
ҳозирги кунга келгандагана бу маънавиятни нақадар зарур эканлигини ва буюк келажак 
сари қадам ташлаётган халкимиз учун ниҳоятда қадрли эканлигани англамоқцамиз. 
Амир Темур инсонни қадрлай оладиган ва уни фарқлай оладиган улкан арбоб эди. 
Мусулмончиликда "энг яхши кишининг икки қўли ҳам тўғри бўлади, у бир қўли билангана 
эмас, икки қўли билан ҳам яхшилик қилади" деган ҳикматли ибора бор. Амир Темур 
дўстига ҳам, душманига ҳам худди ана шувдай икки қўли билан яхшилик қилди. 
Қолганларни ҳам шунга ундади. "Тузукот"да ҳам, тарихий асарларнинг муаллифлари ибн 
Арабшоҳ, Низомиддин Шомий, Шарафуддин Али Яздий, Абдураззоқ Самарқандий, 
Давлатшоҳ Самарқандий асарларида ҳам, де Клавихо кундалигида ҳам буни яққол кўриш 
мумкин. 
Темур ўз фаолияти давомида Оллоҳ буюрган олий инсоний фазилатларга астойдил 
амал қилди. Темур ўз фарзандларига қилган васиятда шундай дейди: "...Миллатнинг 
дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни қўринг, йўқсилларни зангинлар 
(бойлар) зулмига ташламанг. Адолат ва ийилик (яхшилик) қилмоқ дастурингаз ва 
раҳбарингиз бўлсин". Адолатни шунчалик қадрлаган ҳукмдор албатта халк. орасида катта 
обрў-эътиборга зга бўлиши табиий ҳол эди. 
Темурнинг "Куч-адолатда" деган сўзи ҳақиқатда шиорга айланиб, ҳамма даврлар учун 
жаранглаб турувчи ибора тусини олганлигани шоҳиди бўлишимиз мумкин. Темур 
халқнинг шикоятлари ва арзларини ўрганувчи махсус арзбеги лавозимини жорий қилган. 
Арзбеги шикоят, аризаларни кўриб чиқар, уларда кимлар айбдорлигани аниқлар ва бу 
хусусда кенгашга хабар қилар эди. Айбдорлар ким бўлишидан қатьи назар қаттиқ 
жазоланган. Солиқлар, молиявий масалаларда қатьий тартиб-қоида ўрнатилган. Рус 
шарқшуноси Д.Н.Логофет бу хусусда шундай деб ёзади: "...биз ҳозир зўр бериб 
интилаётган даромад солиғи деган нарса унинг ҳокимиятида ўшандаёқ мавжуд эди". 


Темур маънавияти-улкан манба ва туганмас бир булокдир. Ҳозирги мустақилликка 
эришган давримизда, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда бу манбанинг 
аҳамияти беқиёсдир. Шунинг учун ҳам Президентимизнинг Амир Темур таваллудининг 
660 йиллик тантаналари ва кейинга вақтдаги қатор чикишларида бу манбанинг аҳамияти 
такрор ва такрор қайд этилмокда. Темур маънавиятининг бизга ўргатувчи, сабоқ бўлгувчи 
жойлари жуда кўпдир. Зеро, бу маънавият-бобокалонларимизнинг бебаҳо маънавий 
бойлиганинг бир бўлаги бўлиб юртимиз равнақи ва порлоқ келажаги учун ҳамиша хизмат 
қилажакдир. 
Адабиётлар: , 
1. И.А. Каримов. Амир Темур давридага бунёдкорлик ва ҳамкорлик руҳи бизга
намуна бўлаверсин. Асарлар. 4-жилд. Тошкент, "Ўзбекистон". 1996. 
2. И.А.Каримов. Амир Темур ҳақида сўз. Тошкент, Ўзбекистон, 
3. Темур тузуклари. Тошкент, Ғафур Ғулом нашриёти, 1991. 
4. Низомиддин Шомий. Зафарнома. Тошкент, "Ўзбекистон", 1996. 
5. Шарафуддин Али Яздий. Зафарнома. Тошкент, "Камалак",1994. 
6. Б.Аҳмедов. Амир Темур: ривоят ва ҳақиқат. Тошкент, "Қомуслар" бош 
таҳририяти, 1996. 
7. Б. Аҳмедов. Амир Темурни ёд этиб. Тошкент, "Ўзбекистон",1996. 
8. Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи. 1-П ж. Тошкент, "Меҳнат" 1992. 
9. Ҳерман Вамбери. Бухоро, ёҳуд, Мовароуннаҳр тарихи. Тошкент, 
10. Иванин М. Икки буюк саркарда. Чингазхон ва Амир Темур. Тошкент, 1994. 
11. Амир Темур ва темурийлар даврида маданият ва санъат. Тошкент, "Ғафур 
Ғулом", 1996. 
12. И. Мўминов. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли.Тошкент, 
Фан, 1993. 

Download 255.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling