Амирхон методикаси


Download 37 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi37 Kb.
#1240160
Bog'liq
Амирхон методикаси(1)


Амирхон методикаси

Кўрсатма: Ҳар қандай одамнинг ҳаётида муаммолар ва қийинчиликлар юзага келиб туради. Одамлар эса уларни турлича ҳал қиладилар. Сўнгги йилларда сиз дуч келган ва сизни анчагина ташвишланишга мажбур қилган жиддий муаммолардан бири ҳақида эсланг. Яъни, шунга ўхшаш “Жиддий муаммо юзага келиб қолганида” сиз нима қилган бўлардингиз?
Қуйида, одамлар ўзлари дуч келган ҳаётий муаммоларини қандай ҳал қилишларига оид тасдиқлар берилган. Сиз, шу таклиф этилган вариантлар билан танишиб чиқиб, сўнг улар сизга қанчалик мос келишини баҳоланг. Жавобларингизни жавоблар учун берилган бланкнинг тегишли (тасдиқ тартиб рақами ва жавоб вариантига тўғри келган) катагига “+” ишорасини қўйиб белгиланг. Бунда:
1 – йўқ, бу мен ҳақимда эмас;
2 – гоҳида бу мен ҳақимда, гоҳида – йўқ;
3 – ҳа, бу аниқ мен ҳақимда, деган жавобларни билдиради.


Методика материаллари матни:


Муаммоли вазият юзага келганда:



  1. Ўз кечинмаларимни дўстим билан ўртоқлашаман.

  2. Бирон қийин вазиятга тўқнаш келсам, бу муаммони энг мақбул йўл билан ҳал қилиш учун қўлимдан келадиган ҳар нарсани қиламан.

  3. Муаммони ҳал этишда бирон ҳаракатни бошлашдан олдин барча мавжуд ечимларни ўйлаб чиқаман.

  4. Бирон қийин вазиятга тўқнаш келсам, шу муаммодан бошқа нарсаларга чалғишга ҳаракат қиламан.

  5. Раҳбарим нотўғри қарор қабул қилган пайт бўлган

  6. Қийин вазиятга тўқнаш келганимда кимдир менга ҳамдард бўлишини ва мени тушунишини кутаман.

  7. Муаммоли вазиятни ҳал қилиш билан банд эканман, бошқалар менинг ишларим ёмон эканлигини билмаслиги учун ҳар нарса қиламан.

  8. Бирон қийин муаммо билан тўқнаш келарканман, ушбу вазиятни ким биландир муҳокама қиламан, чунки бундай муҳокама ўзимни анча тетик ҳис этишга ёрдам беради.

  9. Менинг ота-онамга нисбатан жаҳлим чиққан пайт бўлган.

  10. Қийин ва муаммоли вазиятда ўз олдимга қатор мақсадларни қўяманки, булар орқали вазиятни ҳал қилишга эришишим мумкин.

  11. Муаммоли вазиятда барча ечимларни пухта ўйлаб, ўзаро солиштириб чиқаман.

  12. Илиқ муносабатимиздан фойдаланган ҳолда менга ёқмайдиган баъзи одамларни алдашим ҳам мумкин.

  13. Бирон қийин муаммога тўқнаш келарканман, хаёлан энг яхши дамларимга қайтаман.

  14. Қийин вазиятда хар хил йўллар билан билан муаммони ҳал этишга уриниб кўраман, токи энг яхши ечимни топмагунимча.

  15. Муаммони ҳал қилиш бўйича қийин вазиятда ўз кечинмаларимни яқин дўстимга, бирон қариндошимга ишониб айтаман.

  16. Менда бирор бир кимсани ёқтирмаган ҳолат бўлмаган.

  17. Қийин вазиятга тўқнаш келганимда, одатдагига кўра кўпроқ вақтимни яккаликда ўтказаман.

  18. Қийин вазиятда ўз муаммоимни яқинларимга айтиб бераман, чунки муҳокама орқалигина тўғри ечимни топишим мумкин.

  19. Бирон қийин муаммо билан тўқнаш кесам, вазиятни ўзгартириш учун нима қилишим ҳақида ўйлайман.

  20. Қийин вазиятларда бутун эътиборимни муаммони ечишга тўплайман.

  21. Бирон қийин муаммога тўқнаш келарканман, ўз ичимда ҳаракатларим режасини ўйлаб чиқаман.

  22. Қийин ва муаммо ли вазиятга тўқнаш келганимда ўзимни сал чалғитиш учун одатдагига нисбатан кўпроқ телевизор кўраман.

  23. Агар кимдир мендан нимадир илтимос қилса, бунга ҳечам жахлим чиқмайди.

  24. Бирон қийин муаммога тўқнаш келарканман, ўзимни яхшироқ ҳис этиш мақсадида ким биландир мулоқот бўлишга ҳаракат қиламан.

  25. Қийин вазиятда тиришқоқ бўламан ва ушбу вазиятда менга нима керак бўлса шунга курашаман.

  26. Қийин бир муаммони ҳал қиларканман, одамлар билан мулоқотда бўлишдан ўзимни олиб қочаман.

  27. Ўз кучимга ишонмаганим туфайли бирон ишни ташлаб кетган пайтим бўлган.

  28. Қийин вазиятда муаммодан чалғиш учун ўз юмушларига эътиборимни қаратаман ёки спорт билан шуғулламанаман.

  29. Бирон қийин муаммони ҳал қилишга киришарканман, менга вазиятни яхшироқ тушунтириб бериши мақсадида бирон дўстимнинг олдига бораман.

  30. Қийин муаммоли вазифани ҳал қилиш пайтида вазиятни қандай ўзгартириш ҳақида бирон дўстимдан маслаҳат сўрайман.

  31. Мен доимо қандай кийинишимга эътибор бераман.

  32. Қийин вазият юзага келаркан, худди шу каби муаммо билан тўқнаш келган ўртоқларим ва танишларимнинг ҳамдардлигини қабул қиламан.

  33. Қийин ва муаммоли вазиятни ҳал этиш чоғида одатдагидан кўра кўпроқ ухлайман.

  34. Қийин вазият юзага келганда, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эдику, деб хаёл сураман.

  35. Баъзан даврамизда йўқ одамни муҳокама қилиш менга ёқади.

  36. Қийин ва муаммоли вазиятни ҳал қиларканман, ўзимни бирон китоб ёки фильм қаҳрамони сифатида тасаввур қиламан.

  37. Айрим пайтда одатдагига нисбатан ёмонроқ фикрлайман.

  38. Қийин муаммони ўзим билган барча йўллар билан ҳал қилишга урунаман.

  39. Бирон қийин муаммони ҳал этиш чоғида одамлар мени тинч қўйишини истайман.

  40. Қийин ва муаммоли вазятларда дўстим ёки қариндошим берган ёрдамни қабул қиламан.

  41. Нимани гапиришидан қайтъи назар мен суҳбатдошмни диққат билан тинглайман.

  42. Муаммоли ва қийин вазиятга тўқнаш келганимда кимга ишонсам шулардан ўзимга таскин (тинчлаштириш) излайман.

  43. Қийин муаммога тўқнаш келсам, дабдурустдан ҳаракат қилмай, балки ўз ҳаракатларимни пухта режалаштиришга интиламан.

  44. Мен доимо ўз айбимга иқрор бўламан.

Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling