Аммонификация процесси
Download 71.19 Kb.
|
15 maʼruza 1)
hisobot, Mehriban metodik travsiya, Qosimshalar, 1-mavzu maruza, 1-mavzu amaliy, §1. Sızıqlı teńlemeler sistemasın sheshiwdiń Gauss usılı. Matrica hám olar ústinde ámeller. , §2. Kishi tártipli determinantlar. Orın almastırıwlar hám ornına qoyıwlar , Academic-Data-346201100214, 11, 0 ‘ZBEKIST0N RE-WPS 131 buyruq, 2 5388927794510048099, Culture.mid.term, Qaraqalpaq tili hám ádebiyatı páninen 8, Qayta dasturlash usullari va tavsiyalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мочевинанинг парчаланиши
Аммонификация процесси. Ўсимликлар ва ҳ+айвонлар қолдиғида жуда кўп миқдорда органик моддалар бўлади. Уларнинг минерал моддаларга айланиши ўсимликларнинг азот билан озиқланиши учун муҳ+им аҳ+амиятга эга. Оқсилларнинг чириши процессида NН3 ҳ+осил бўлгани учун аммонификация процесси дейилади. Чириш процесси аэроб ва анаэроб шароитда бораверади, лекин аэроб шароитда тезлашади. Чиритувчи микроорганизмлар группасига хилма-хил бактериялар мисол бўлади. Анаэроблардан энг кенг тарқалгани Clostridum putrificus бўлиб, таёқча шаклида, узунлиги 5-6 мкм, диаметри 0,6-0,8 мкм, перитрих типда хивчинланган. Спора ҳ+осил қилганда ҳ+ужайраси барабан таёқчаси шаклига киради. Бу бактерия асосан оқсилларни парчалайди. Патоген чиритувчи бактерияларга қоқшол касаллигини келтириб чиқарувчи В.tetani мисол бўлади. Факультатив анаэробларга ичак таёқчаси - Eschirichia coli ва протей таёқчаси - Вас. proteus vulgaris мисол бўлади. Перетрих типда хивчинланган ҳ+аракатчан, узунлиги 1-3 мкм, диаметри, 0,5-1 мкм га тенг. Вас. mesentericus, Вас. subtilis, Вас. mycoides, Вас. megaterium оқсилларни аэроб шароитда парчалайдиган бактериялардир. Буларнинг ҳ+аммаси спора ҳ+осил қилади (53-расм). Кичик таёқчасимон Pseudomonas fluorescens спора ҳ+осил қилмайди. 53-расм. I-Вас. megaterium; 2-Ваc. mycoides. Оқсиллар парчаланганда сув, карбонат ангидрид, аммиак, водород сульфид, метилмеркаптан (СН3SН) ҳ+осил бўлади. Ёқимсиз ҳ+идли индол, скатол ҳ+ам ҳ+осил бўлади. Бунда оқсилларга энг аввал протеолитик ферментлар таъсир этиб, пептонлар, полипептидлар ва аминокислоталар ҳ+осил қилади. В. Н. Шапошников кўрсатганидек, оқсилларнинг парчаланиши икки йўл билан боради: биринчидан, аминокислоталар бактериялар танасининг тузилиши учун сарфланади; иккинчидан, аминокислоталардан углерод манбаи сифатида фойдаланилади. Бу процессда ҳ+осил бўлган ортиқча NН2 группа NН3 га айланади ёки NН3 органик кислоталар билан боғланади: RCH(NН2)COOH nСО2 ҳ+ mН2О ҳ+ NН4ОН ёки реакция охирига етмасдан баъзи кислоталар ёки спиртлар ҳ+осил бўлиши мумкин. Масалан, аланин аминокислотасидан пироузум кислота ва аммиак ҳ+осил бўлади: СН3(NН2)СООН ҳ+ О2 → СН3СОСООН ҳ+ NН3 аланин пироузум кислота аммиак ёки аланин аминокислотасидан сут кислота ва аммиак ҳ+осил бўлиши мумкин: СН3СН(NН2)СООН ҳ+Н2О →СН3СН(ОН)СООН ҳ+ NН3 аланин сут кислота аммиак Тупроқда органик моддаларнинг парчаланиш процесси иқлим шароити, тупроқ намунаси ва қўлланилган агротехника усулларига боғлиқ ҳ+олда турлича бориши мумкин. Масалан, Ўрта Осиёнинг бўз тупроқларида аммонификация жуда тез боради, чунки температура анча юқори ва баҳ+орда намлик етарли бўлади. Аксинча, Шимолий районларда температура паст бўлганлиги учун бу процесслар жуда секин боради, қора ва каштан тупроқли зоналарда ҳ+ам органик моддаларнииг парчаланиши секин боради. Оқсилларнинг парчаланиши учун оптимум температура 25—30°С бўлиши, шунингдек, парчаланадиган маҳ+сулотда етарли даражада намлик бўлиши керак. Мочевинанинг парчаланиши. Мочевинани аммонификаторларнинг алоҳ+ида группаси бўлган уробактериялар парчалайди. Бу бактерияларни 1862 йили Луи Пастер кашф этган. Уробактериялар мочевинани парчалаб, Н2О, NН3 ва СO2 ҳ+осил қилади: NН2 CО ҳ+ 2H2O = (NН4)2 СO3 ҳ+2NН3 ҳ+ H2O ҳ+ СO2 NН2 мочевина Уробактериялар аэроб типда нафас олувчилар бўлиб, буларда уреаза ферменти бўлганлиги учун мочевинани парчалайди. Мочевинани парчалаб, аммоний тузлари ҳ+осил қилиш уробактериялар учун муҳ+им аҳ+амиятга эга, чунки улар мочевинадан на углерод, на азот манбаи сифатида фойдалана олмайди. Бу бактериялар аммонийли тузларда, органик кислоталарнинг тузларида яхши ривожланади. Уробактерияларнинг электив культурасини қўйганда мочевина миқдори 3—10% бўлиши керак, натижада уробактериялар кўп миқдорда (NН4)2СОз ҳ+осил қилади ва муҳ+итнинг рН-и ишқорий томонга ўзгаради. Уробактериялар учун рН-7,5-8,5 бўлиши керак. Бу бактериялар юмалоқ ва узун таёқча шаклида бўлиши мумкин. Кўпчилиги спора ҳ+осил қилади (54-расм). Масалан, Plonosarcina ureae спора хосил қилади. Urobacillus pasteurii йирик, ҳ+аракатчан, перитрих типда хивчинланган, спора ҳ+осил қилади. Urobacterium miquelii эса спора ҳ+осил қилмайдиган таёқчасимон бактерия. 54-расм. А-Urobacteriae Download 71.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling