Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Заинатдинович Миркамиловнинг таълим тизимида май ойи 11-синф битирувчиларини олий таълимга тайёрлаш ойлиги муносабати билан таълим муассасалари раҳбарлари


Download 0.6 Mb.
Sana22.05.2020
Hajmi0.6 Mb.
#108904
Bog'liq
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи


Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Заинатдинович Миркамиловнинг таълим тизимида май ойи 11-синф битирувчиларини олий таълимга тайёрлаш ойлиги муносабати билан таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчилар ва ота-оналарга МУРОЖААТИ

May 01, 2020



Мамлакатимизда давлат ва халқнинг ҳамжиҳатлигида коронавирус пандемиясига қарши олиб борилган кураш ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. Юртимиз аҳли қатори вилоятимиз аҳолиси ҳам одатий фаол ҳаётга қайтишга янги куч ва ғайрат билан интилмоқда.

Шундай кунларда барчамиз учун ҳаётимиз мазмуни, умримиз гултожи ва эртанги кундан ишонган умидларимиз бўлган азиз фарзандларимизнинг иқболи ва истиқболини ўйлаган ҳолда Сизларга мурожаат қилмоқчиман.

Муҳтарам Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида ёшларга замонавий билимлар ва касб-ҳунар сирларини эгаллашлари учун яратилаётган имкониятлар йил сайин кенгайиб, янги босқичга кўтарилмоқда. Шунингдек, мазкур масалалар вилоятимиз ҳокимининг ҳам доимий диққат-эътиборида бўлиб, айниқса,  11-синфлар битирувчиларининг олий таълим муассасаларига тайёрлаш ва кириш кўрсатгичларини ошириш халқ таълими тизими олдига доимий долзарб вазифа сифатида қўйилмоқда.

Қанчалик оғир бўлмасин, ўтган ўқув йили сарҳисобида битирувчиларимизнинг олий таълим муассасаларига кириши бўйича республикада 11-ўринни эгалладик. Бу илм - маърифатни азал-азалдан қадрлаб келган, жаҳон таниган тарихий шахслар, олимлар ва ижодкорларни тарбиялаб вояга етказган биз – андижонликлар учун хос эмас. Бу ҳаммамизни фикрлашга ва хулоса қилишга чорламоғи зарур.

  Ҳурматли таълим муассасалари директорлари!

       Бугун ҳар бир умумтаълим мактаби раҳбари – ўзининг раҳбарлик фаолиятини айни шу мезон, яъни битирувчиларнинг олий таълим муассасалари талабалари бўлишга тайёрлиги билан ўлчамоғи шарт. Мактабда таълим сифати ҳам бундан буён айни шунга қараб баҳоланишини ҳеч қачон унутмаслиги, бутун раҳбарлик салоҳиятини айни шу мақсадга йўналтирмоғи лозим.

       Шу боисдан, барча раҳбарлардан мактабларда бу борадаги ишларни  шахсан ўз қўлларига олишлари лозимлигини яна бир марта эслатган ҳолда, масъулият, талабчанлик ва жонкуярлик билан фаоллик кўрсатишга чақирмоқчиман.

       Азиз устозлар!

       Биз учун ҳамиша қадрли ва азиз бўлган сафимиздаги минглаб фидойи ва заҳматкаш ўқитувчиларимизга мурожаат қилар эканман, ёш авлоднинг эртага ким бўлиши ва ҳаётда қандай ўрин эгаллаши бевосита Сизнинг меҳнатингиз билан боғлиқ эканлигини биргина Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг “Сиздан бошланади асли тафаккур” деган хитоби билан ифодалашни жоиз деб биламан.

      Олдимизга қўйган бундай эзгу мақсадларимизнинг рўёбини ҳар жиҳатдан  Сизларнинг 11-синфлар ўқувчиларини  олий таълим муассасалари талабалари бўлишга руҳлантириш, ўзларига бўлган ишончларини янада мустаҳкамлаш, таълим йўналишларини қобилият ва иқтидорига мос танлаш борасида уларга тўғри йўл кўрсатиш, ота-оналарнинг бу борадаги яқин маслакдоши ва маслаҳатгўйи сифатида иш олиб боришингиз, энг муҳими ўқувчиларимизни кириш синовларига бор билим ва маҳоратингизни сафарбар этган ҳолда тайёрлашингиз хал этади.

       Бунинг учун Давлат тест марказининг E-sinov ва abitur.dtm.uz каби бепул платформаларидан самарали фойдаланишингизни сўрайман ҳамда вилоятимиз халқ таълими тизимида жорий йилнинг май ойини “11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш ойлиги" деб эълон қилишни таклиф этиб, барчангизни мазкур ойликда фаол иштирок этишга чақирмоқчиман.     

       Қадрли ота-оналар!

       Сизларга мурожаат қилиб, бугун фарзандларингиз катта ҳаёт остонасида ёруғ орзу - ниятлар билан турган бир пайтда, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кириш синовларига тайёргарлик кўришида барча зарур шарт-шароит ва имкониятларни яратиб бериш, биргаликда тайёргарлик кўриш ҳамда ўқитувчилар билан онлайн алоқаларни янада мустаҳкамлашга чақириб қоламан.



       Зеро, фарзандларимизнинг истиқболи билан, нафақат Сизу бизнинг, балки бутун юртимиз ва халқимизнинг келажаги ва тараққиёти узвий боғлиқдир.

        Жаннатмакон юртимизда муборак Рамазон ойи нафаси уфуриб турган муаззам кунларда мана шу эзгу ният ва мақсадларимизнинг бекаму кўст амалга ошиши, фарзандларимиз ва шогирдларимиз камолидан мудом юзимиз ёруғ ва қаддимиз баланд бўлишига тилакдошман!
Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling