Андижон вилоятида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилган тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Андижон вилояти аҳолиси 3 млн 127 минг 683 нафар бўлиб, уларнинг 1 млн 650 минг 725 нафарни (жами аҳолининг 52 фоизи) ёшларни ташкил этади.
2021 йилда ўтказилган хатловда 18-30 ёшгача бўлган ёшлар 593 минг 796 нафарни ташкил этган.
Шундан, расмий банд бўлганлар сони 189 минг 811 нафарни, норасмий банд бўлганлар сони 243 минг 284 нафарни, бандлиги таъминланмаганлар 3 минг 648 нафарни, олий таълим муассасаларида таҳсил олувчилар 29 минг 511 нафарни, хорижда таҳсил олиш учун кетганлар 1 минг 529 нафарни, ҳарбий хизмат ўташ учун кетганлар 1 минг 776 нафарни,имконияти чекланган ёшлар сони 6 минг 849 нафарни ташкил этган.
“Ёшлар дафтари” бўйича;
“Ёшлар дафтари”га 44 минг 854 нафар ёшлар киритилиб, бугунги кунга қадар уларнинг 43 минг 380 нафарига
ёрдам кўрсатилиб, дафтардан чиқарилди. Жумладан;
– 8 минг 560 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди,
– 125 нафар ёшлар ташкиллаштирилган мехнат миграцияси орқали бандлиги таъминланди,
– 6 минг 496 нафарига имтиёзли кредит маблағлари ажратилди,
– 23 минг 420 нафарига 2 минг 342 гектар ер майдонлари ажратилди,
– 234 нафари “Устоз-шогирд” анъанаси асосида уста ҳунармандларга бириктирилди.
– 392 нафарига (57 нафар ижара харажати, 335 нафар мехнат қуроллари ва асбоб-ускуна учун) субсидия маблағлари ажратилди.
– 920 нафарининг (703 нафар Ёшлар дафтари, 217 нафар “Тадабага мадад лойиҳаси” орқали) тўлов-шартнома маблағлари тўлаб берилди.
– 430 нафарининг сафарбарлик чақирув резерви харажатлари қоплаб берилди,
– 592 нафар ёшлар хайдовчиликка ўқитилди,
– 2 минг 336 нафарига ижтимоий, иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.
“Ёшлар дафтари”да мавжуд 1 нафар 474 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.
Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича;
Бугунги кунга қадар 84 минг 612 нафар (шундан, 42 минг 980 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган) ёшларнинг бандлиги таъминланди;
Do'stlaringiz bilan baham: |