АНЖИР КЎЧАТИНИ ЙЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
РЕЖА:
АНЖИР ЎСИМЛИГИНИНГ БОТАНИК ТАСНИФИ ВА БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
РАЙОНЛАШТИРИЛГАН АНЖИР НАВЛАРИ ТАВСИФИ
АНЖИРНИ ЭКИШ УЧУН ЕРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЭКИШ
АНЖИРГА БУТАШ ВА ШАКЛ БЕРИШ
Республикада қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини, шу жумладан узумчиликни жадал ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини кўтариш, мева ва узум экинлари ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда уларни мавсумдан ташқари даврда сақлаш ҳалқимизни мева ва узум маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондиришига қаратилиши зарур.
Боғдорчиликка ва узумчиликка итисослашган фермер хўжаликларини мамлакатимизда мева ва узум маҳсулотларига бўлган эътиборини янада кучайтириб, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини кўтариш ҳамда узум маҳсулотини сақлаш ва уларни чет мамлакатларга экспорт қилиш имкониятлари яратилади.
Фермерлар зиммасига мева ва узумни етиштиришда унинг ҳосилдорлигини кескин кўтариш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва аҳолини ҳамда қайта ишлаш саноатини хом-ашё билан тўлиқ таъминлаб, юқори сифатли маҳсулотни четга чиқариш юклатилади.
Боғдорчилик ва узумчиликни юқори поғонага кўтаришда фермерларимиз фан ютуқлари ва тавсия этилган технологияларни ўз вақтида ва юқори агротехника даражасида амалга оширишлари зарурдир.
Тупроқ-иқлим шароитларини қулайлиги мева ва узумнинг ажойиб навларини мавжудлиги, улардан юқори ва сифатли ҳосил олиш имкониятини беради. Иқлим шароитларини кескин ўзгарувчанлиги шароитда мева ва узум экинларидан кўп ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, мавжуд ресурслар, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда суғориш сувидан унумли фойдаланишни фермерларимиз яхши тушунадилар.
Янги токзорлар барпо этиш, реконструкция қилиш, кўчатлар экиш ва парваришлаш бўйича агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли бажарилиши қуйидаги тавсияномада баён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |