Ансвер пилларc технологияси технология муаллифлари


Download 33.88 Kb.
Sana04.10.2022
Hajmi33.88 Kb.
#830299
Bog'liq
“Ансвер пилларc” технологияси
1-5- savollarga javoblar., List of irregular verbs noto’G’ri fe’llar jadvali, List of irregular verbs noto’G’ri fe’llar jadvali, fiziologiya, Mahmud Majidov android 2, Kompyuter grafikasi, Kompyuter grafikasi, 17-mavzu, Mundarija Kirish, Mundarija Kirish, резюме Мирзобек Йулдошев для Е Е новый (1), резюме Мирзобек Йулдошев для Е Е новый, Azizbek biznes m ish, pdfcoffee.com jsa-for-painting-works-on-storage-tanksdocx-pdf-free, 9-11 sinf imtihon biletlari


АНСВЕР ПИЛЛАРC ТЕХНОЛОГИЯСИ


Технология муаллифлари: Рахимов Зокир Тоштемирович, Чориева Зуҳра Толиб қизи, Келдиёрова Манзура Ғайбуллаевна.
Ансвер пилларc” технологияси (инг. “Answer pillars” - жавоб устунлари) ўқувчи-талабаларда ўрганилаётган мавзу, муҳокама қилинаётган масала ёки муаммонинг назарий моҳиятини ҳам фикран ҳам ёзма акс эттириш қобилиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Технологиянинг мазмуни: “Ансвер пилларc” технологиясини ўқув машғулотларида қўллаш юқори самарадорликка эришишга хизмат қилади. Ўқув машғулоти мавзусининг режасига мувофиқ муҳим бўлакларини алоҳида ажратиб чиқилади ва топшириқ сифатида ҳар бири алоҳида-алоҳида устунлар чизиб, устунларга ёзиб борилади. Талабаларни жуфтликка ёки кичик гуруҳларга ажратиб ўқув машғулотининг ажратилган қисмлари мазмунини ёритиш топшириқ сифатида берилади. Топшириқни олган ўқувчи-талабалар ўзлари бириктирилган устунга топшириқ жавобини ёзишлари керак. Топшириқни қайси жуфтлик ёки кичик гуруҳ биринчи бўлиб бажаришига қараб ғолиб томон аниқланади. Натижада талабалар ўртасида интеллектуал беллашув муҳити юзага келиши асосида улар топшириқни кимўзарга бажаришлари юзага келади.
Технологиянинг моҳияти: мазкур технологияни қўллашда ўқувчи-талабалар ўрганилаётган мавзунинг моҳиятини нафақат оғзаки ва ёзма матн кўринишида балки асосий ғоя, таянч тушунча, муҳим жиҳатларини очиб бериш малакаларига эга бўладилар. Ўқув машғулотларида ўқитувчи ўқувчи-талабалар фаолиятини кузатиб туради ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиб боради. Талабалар берилган топшириқни бажаришлари учун мустақил ўқишларини хам кучайтиришга мажбур бўлишади. Ўқитиш воситалари (китоблар, компьютер ва бошқалар) билан ишлаш жараёни жонланишига олиб келади. Ўқувчи-талабаларнинг ўқув-билиш фаолияти фаоллашишига, таълим жараёнида аниқ вазифаларни ҳал қилишда унинг ҳар қандай ҳаракати ва ижодий ишлашини юзага келтиради. Талаба ва ўқитувчининг фаолиятига ўз вақтида керакли тузатишлар киритиш, уларни ўқитувчи ва талаба томонидан доимий ўзгариб турадиган, аммо бошқариладиган вазиятга мослаштириш имконини беради.



П
Download 33.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling