Антенналар ва УҚТ диапазони антенналарининг ўзига хос хусусиятлари


Download 149.92 Kb.
bet1/8
Sana18.06.2022
Hajmi149.92 Kb.
#764619
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 маъруза Симсиз алоқа антенналарининг ўзига хос хусусиятлари (2)
test po russkomu yazyku i literature, 2-semestr majmua Akademik yozuv.18.02, дастурлаш 1-амалий, 2 5242576680819623641, non, non, Azarbayjon vs O'zbekiston jazo turlri, 3-маъруза., O'T1-маъруза., Документ Microsoft Word, Fizika-ish-rejasi, Fizika-ish-rejasi, Intagral tenglamalar nazariyasi, 1 kurs yakuniy savollari, 2 sinf mat. takrorlash. ochiq dars

Симсиз алоқа антенналарининг ўзига хос хусусиятлари

3-маъруза



Антенналар ва УҚТ диапазони антенналарининг ўзига хос хусусиятлари



Радиотўлқинларни узатиш ва қабул қилиш учун мўлжалланган қурилма антенна дейилади.Ўгарувчан токни ўтказадиган ҳар қандай жисм электромагнит тўлқинларни нурлантира олади. Бу нурланиш сезиларли бўлиши ва ва амалий мақсадларга хизмат қила олиши учун жисмнинг ўлчамлари нурлантириладиган тебранишларнинг тўлқин узунликлари билан тенглаштирса бўладиган бўлиши керак.
Квазистационар тизимларда бундай элементлар, масалан, узунлиги тўлқин узунлигига қараганда кичик бўладиган индуктивлик ғалтаклари, конденсаторлар ҳисобланади, улар бўйлаб тебранишларнинг тарқалишини ҳисобга олмаса ҳам бўлади (жуда қисқа тўлқинлардан ташқари). Агар бунда энергиянинг иссиқлик йўқотишлари ҳисобга олинмаса, у ҳолда бундай тизимларда ток ва кучланиш орасидаги фазаларнинг сурилиши 90°ни ташкил этади ва бу тизимлар актив қувватни ютмайди, натижада нурлантирмайди ҳам. Агар у ёки бу тизим бўйлаб тебранишларнинг тарқалиши қандайдир вақт оралиғига кечикса, у ҳолда тизимнинг учларида 900га қўшимча ток ва кучланиш орасидаги фазаларнинг сурилиши (соs j ) пайдо бўлади. соs j нолдан фарқли бўлиб қолиши билан тизим ток манбаидан энергияни истеъмол қилади ва уни нурлантиришга сарфлайди.
Узунлигини тўлқин узунлиги билан тенглаштирса бўладиган ўтказадиган жисм нурлантириш тизими сифатида қўлланилиши энг қулай бўлади. Бу ҳолда ток ва кучланиш орасидаги фазаларнинг сурилиши ортади, бунда ўтказгичнинг нурлантириш қобилияти ортади.
Узатувчи антенна генератор ҳосил қиладиган юқори частоталар токлари энергиясини электромагнит тўлқинлар энергиясига ўзгартирилади.
Қабул қилувчи антенна тескари вазифани бажаради, қабуллагичнинг чиқишида юқори частоталар кучланишини ҳосил қилади.
Ўзаролик принципига асосан исталган узатувчи антенна у қабул қилиш антеннаси сифатида ишлатилганида конструктив жиҳатдан фарқланиши мумкин бўлсада, ўз асосий характеристикаларини сақлайди.
Ўзаролик принципи қабуллаш ва узатиш антенналари қайтар хоссасига эгалигидан иборат.
Ҳар қандай антенна ҳам қабуллаш, ҳам узатиш антеннаси бўлиши мумкин. Антенна радиочастоталар энергиясини қанчалик яхши нурлантирса, у шунчалик уни яхши қабул қилади.
Модомики, узатиш антенналарининг назарияси ва ҳисоблаш усуллари оддий ва яхши ишлаб чиқилган экан, у ҳолда исталган қабуллаш антеннасини узатиш антеннаси сифатида ҳисоблаш мумкин ва ўзаролик принципига асосан олинган натижаларни қабуллаш режими учун қўллаш мумкин.
Замонавий радиоэлектрон аппаратуралар миллиметрнинг улушларида ўн минглаб метрлардаги тўлқин узунликлари диапазонларида ишлайди. Антенналарнинг конструктив ўзига хос хусусиятлари, шунингдек уларнинг характеристикалари сезиларли даражада антенналар ишлаши керак бўладиган тўлқинлар диапазонларига боғлиқ бўлади.

Download 149.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling