Апеллация тартибида шикоят
Download 11.32 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Апеллация тартибида шикоят
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича апеллация судлов ҳайатига Узбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан судланган Пардаев Муҳаммад Шуҳрат ўғлининг ҳимоячиси Саъдуллаев Хусан томонидан Апеллация тартибида шикоят (24.02.2023 йилдаги жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан Пардаев Муҳаммад Шуҳрат ўғлига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳукмига нисбатан) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан айбланиб судга берилган Пардаев Муҳаммад Шуҳрат ўғлига 24.02.2023 йилдаги жиноят ишлари бўйича Бойсун туман туман судининг ҳукми билан асоссиз равишда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ушбу ҳукмдан қуйдагиларга асосан норозиман. Жумладан, ҳимоямда бўлган Пардаев Муҳаммад Шуҳрат ўғли Оллоқулов Бекзоджон Баҳодир ўғлини илгаридан танишини, у автомашинани кузов ва бошқа қисмларини Самарқанда ўқиб келиб уйи олдидаги устохонасига таъмирлаб боришини, Муҳаммад ҳам шогирд бўлиб Бекзоддан автомашина созлашни ўрганганини, доимий бўш вақтида таъмирлайдиган автомашиналарни эгаларини берган буюртмасига асосан узтози Бекзод айтганида ёрдам бериб юрганини, ўзидан ташқари Самар, Бекзод ва Фазлиддинлар ҳам Бекзодга шогирд тушиб автомашинани таъмирлаш ишларини Бекзоднинг уйини олдидаги устохонасига келиб таъмирлаш жараёнида унга ёрдам бериб ўрганиб шогирд тушиб юришларини билишлигини, бир бирларини танишларини, Холназаров Фазлиддин ВАЗ 21-07 русумли 70 С 047 ЬА давлат рақамли автомашинани 2021 йил ноябрь ойида Фазлиддин онаси билан пул қўшиб сотиб олиб ўгай отаси Мухаммадиев Кудратилло оила раҳбари бўлгани учун автомашинани уни номига олди-сотди шартномасини тузиб, Фазлиддини ўзи доимий ушбу автомашинани бошқариб келганини, бу автомашинани доимий фазлиддининг ўзи бошқариб юрганини, ҳатто орада пул зарур бўлганида бошқаларга ва Оллоқулов Бекзоджонга ҳам сотганини, охири шу автомашинани Бозоров Миржалол Баркамол ўғлидан яна Фазлиддини ўзи сотиб олганини миниб юрганини, Ф.Холназаров автомашинани доимий ўзи миниб юриб сотганида ҳам доимий ўзи савдолашиб ўзи сотганини, Қ.Муҳаммадиев автомашинани ҳайдашни билмаслиги ва бирон маротаба автомашина ҳайдамагани ва автомашинага эгалик қилмагани ҳамда автомашинани сотиш жараёнларига эга сифатида қатнашмаганини, ВАЗ 21-07 русумли 70 С 047 ЬА давлат рақамли автомашинани доимий Ф.Холназаровнинг ўзи ҳайдаб бошқариб юрганини, Фазлиддин автомашинани бошқариб юрганида автомашинани мотор остидаги тягаси ёрилгани ва жойидан яхши ўтолмаётганини Бекзодга айтиб автомашинани тузатиб таъмирлаб беришини сўраб мурожаат қилганидан сўнг, 2022 йил 24 ноябрь куни кечки вақт светофорга келганида, Самар ва Бекзод “Спарк” русумли автомашинада келиб, Холназаров Фазлиддини ВАЗ 2107 русумли автомашинасини таъмирлаш учун ишларни тугатиб кечроқ уйидан таъмирлаш учун олиб келишликни билдирганини, ўша куни Муҳаммадни Ласети русумли автомашинасида Аҳмад исмли бола билан бирга юрганини, автомашинада Бибиширин маҳалласига кетадиган бир килиент ўтирганини, шу килиентни манзилига ташлаб келганида унга Оллоқулов Бекзоджон Фазлиддин автомашинасини мотор ости блоки ва ўт олиш қисмини таъмирлашни айтганди, автомашинани Фазлиддини уйидан олиб келайлик Фазлиддин айтганди дегани учун Бекзоджон Дилмурод ва Самарлар билан биргаликда Фазлиддини уйига борганликларини, Дилмурд бориб уйидан Фазлиддини сўраганини, автомашинани эшиги очиқ бўлганлигини, автомашинани таъмирлаш учун олиб кетишга ўтолтитрганда ўтолмаганини, токи бор ёки йўқлигини билиш учун сигнал босганида сигнал чалинганини, лекин автомашина носозлиги туфайли ўтолмаганини, автомашина ўтолмаганидан кейин тўртовлашиб Фазлиддининг уйини эшигидан 100-150 метр пастликда автомашинани суриб ҳайдаганларида ҳам автомашина ўтолмаганини, кейин Бекзоджонинг уйини олдидаги устахонада ишлаб турган Аҳмедга телефон қилиб автомашинани тортиб олиб келиш учун арқон олиб боришликни айтганларида Ахмед арқони олиб борганида ВАЗ 21-07 русумли 70 6 047 ЬА давлат рақамли автомашинани арқонга боғлаб миниб борган автомашиналари билан тортиб Бибиширин маҳалласининг ички йўли билан Пасурхи маҳалласига чиқиб шаҳарга қараб энишликдаги йўл билан ҳайдаб борилганда энишда кўпрукнинг устида скорига уриб ўтолтирилганда автомашина Фазлиддининг уйидан тахминан 3 километрдан кейин ўтолганини, автомашинани ўтолгандан кейин, Бекзоджон автомашинани олиб келгунча роса кеч бўлди, бу кеча таъмирлаб бўлмайди устахонада ҳам иккита таъмирлайдиган автомашина турипди кўчамиз тор қўшниларни автомашинаси билан йўлдан юришига йўлга олиб бориб қўйсак халақт берадиган гапиришади, бу кеча уйингни олдига автомашинани олиб бориб қўйигин, эрталаб устахонадаги автомашиналарни таъмирдан чиқариб бўлганимни эгаларига чақириб топшираман жой бўшайди кейин бу автомашинани айтаман олиб борасан устохона ямасига олиб кириб таъмирлаймиз деб айтгани учун Муҳаммад бу автомашинани “Газа” маҳалласи ҳудудида жойлашган уйини орқасига олиб бориб қўйганини, Фазлиддин билан ўгай отаси Қ.Муҳаммадиев билан онасининг домулла бўлиб ишлашида олинадиган иш ҳақларини харажат қилиниши юзасидан келишмовчилиги мавжуд бўлгани учун автомашина гарчанд Қ.Муҳаммадиевни номига олди-сотди шартномаси нотариат идораси орқали тузилган бўлсада, аммо Фазлиддин ишлаб топгани пулига онасининг ойлик иш ҳақини розилиги билан қўшган ҳолатда ўзи миниб юриши учун шу автомашинани сотиб олиб эгалик қилиб бошқариб юрган бўлсада ва автомашинани расман техпаспорти Қ.Муҳаммадиевни номига ўтмаган бўлсада Қ.Муҳаммадиев туман ИИБ бошлиғи номига атаин Фазлиддин автомашинани таъмирлаш учун берганини била туриб автомашина яширин равишда олиб кетилгани ҳақида ёзма равишда ариза билан мурожаат қилганида Бекзоджони эрталаб 2022 йил 25 ноябрь куни ички ишлар ходимлари туман ИИБга олиб келганларини Муҳаммад эшитиб, қўрқиб ҳаяжонланиб, таъмирлаш учун олиб келинган автомашинага бирон бир моддий наф учун эмас устозига ёрдам қилиб тўҳматга қолиб ортиқча гап сўзлар бўлишидан қўрқиб у, автомашинани уйини эшигини олдидан туманинг Шўрсой маҳалласига ўтувчи кўприк ёнидаги йўлнинг четида мавжуд йўл четига уйларидан тахминан 200 метр узоқликдаги атрофида уй жойлар мавжуд кўринарли ва қаровли жойга олиб бориб қўяди ва кейинчалик ўзи ҳам ички ишларга чақирилади ва автомашина шу жойдан олиб келинади. Олдинроқ автомашинани Фазлиддин ўгай Қ.Муҳаммадиевдан сўрамасдан сотиб юбориб яна қайтадан Бозоров Миржалол Баркамол ўғлидан сотиб олиб орада тўлаш лозим бўлган пул қолганидан шу йўл билан фойдаланиш учун шикоят қилганида, туман ва вилоятдан келган ички ишлар ходимлари биринчи Қ.Муҳаммадиевдан тушунтириш хати олиб кейин иш Бекзоджони чақириб иш ҳолатига объектив баҳо берилмасдан, автомашина таъмир учун бошқарган Фазлиддини буюртмасига асосан олиб кетилганига баҳо берилмасдан, шошмашошарлик билан гуёки автомашина яширин равишда олиб кетилдию туман ва вилоятдан шу вақтида келган ички ишлар ходимлари жиноятни очдилар қилиб жиноят иши қўзғатганллар. Пардаев Муҳаммад Бойсун туман ички ишлар бўлимига олиб борилганда у тушунтириш сўраган вилоят ва туман ИИБ ходимларига юқорида қайд қилинган кўрсатмаларини баён қилганида вилоят ИИБ ЖҚ ходимлари Муҳаммадни, Бекзоджон, Дилмурод ва Самарни уриб қўрқитиб автомашинани эгасини рухсатисиз яширин равишда олиб кетдиларинг шундай деб ёзиб берасанлар деб жисмоний ва руҳий таъзиқ ўтказганини дастлабки тергов ва суд терговидаги кўрсатмаларида ҳар бир судланувчи айтиб ўтишган. Вилоят ИИБ ва туман ИИБ мутасадий шу ишга аралашган ходимлар атайин Муҳаммадни, Бекзоджон, Дилмурод ва Самарни жиноий жавобгарликга тортиб ЖКнинг 267-моддасидан назарда тутган жиноятни содир этилган ҳолат очилмай турганида гўёки ходимлар жон куйдириб очгандай қилиб, автомашинани доимий бошқариб юрган асл эгаси Ф.Холназаровнинг розилиги билан бу автомашина 2022 йил 24 ноябрь куни носоз ҳолатда ип билан тортилиб олиб келинган бўлсада ўзларини оғир жиноятни очган киши кўрсатиб махсус хабарнома бериб бу ҳолат бўйича Узбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан 2023 йил 25 ноябрь куни жиноят иши қўзғатиб, шу куни ўзи Муҳаммадни, Бекзоджон, Дилмурод ва Самарни ушлаб туриб эртаси куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаб қамоқга олган ҳолатда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, жиноят иши бўйича Муҳаммад, Бекзоджон, Дилмурод ва Самарлар дастлабки кўрсатмаларидан бошлаб юқорида баён қилингандай кўрсатмалар бериб, ҳаттоки воқеа жойини кўздан кечириш чоғида видео камера қўлланилганда савол берилганида Муҳаммад ва бошқалари автомашинани Фазлиддин айтгани учун таъмирлаш учун олиб кетишга келганларини, олиб кетишдан Фазлиддини хабари бўлганини, автомашина яширин равишда олиб кетилишини билганида Муҳаммад бу автомашинани олиб кетишга келмаган бўлардим моддий ва манфаатим бўлмаган деб кўрсатма берган. Мазкур жиноят ишини судда кўрилишида барча судланувчилар ва Холназаров Фазлиддин юқорида қайд қилинган М.Пардаевни кўрсатмасини тасдиқлаб худди шунақанги кўрсатмалар бергандилар. Судда сўралган Ф.Холназаровнинг берган тўғри кўрсатмаси биринчи инстанция судининг шу иш бўйича чиқарилган ҳукмига умаман атайин ёзилмасдан қолдириб кетилган, ваҳоланки Ф.Холназаров судда берган кўрсатмасида 2022 йил 24 февраль куни ҳақиқатдан ҳам автомашинасини мотор ости тиягасини ёрилганини ва ўтолишмай қолганини тузатиш учун Бекзоджони уйидаги прокатига Бекзодларни ўзи жойи бўшаганига қараб уйини эшиги орқасидан олиб келиб созлаб беришларини айтганини, автомашина ўғирлаб кетилмаганини, автомашинани ўзи ва онаси биргаликда сотиб олганини, отасини номига олди сотди бўлганини билан отаси Қудрат автомашинани умуман бошқаришни билмаслигини, автомашинани фақат ўзи миниб юришини учун сотиб олиб доимий Фазлиддини ўзи бошқариб келганини, ИИБ ходимлари у ва ўгай отасини арздан қайтсанг жавобгар бўласан деб уриб руҳий ва жисмоний таъзиқ қилиб автомашина яширин равишда олиб кетилди деб жиноят иши қўзғатиб тергов олиб борилганини, аслида автомашина таъмирлаш учун буюргани учун олиб кетилганини, ўғирланмаганлигини, автомашина эгаси сифатида судланувчиларга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирди Ф.Холназаровнинг ўгай отаси Қ.Муҳаммадиев ҳам судда берган кўрсатмасида Ф.Холназаровни кўрсатмасига ўхшаша кўрсатмалар бериб, судланувчиларга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини билдирди. Иш бўйича Сўралган Бозоров Миржалол Баркамол ўғли ҳам М.Пардаевни кўрсатмасига ўхшаш кўрсатма берди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасининг 3-қисмида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча-барча синчковлик билан ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши ишда юзага келган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчи ёки судланувчини ҳам фош қиладиган ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини, ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим дейилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 23-моддасида, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилинишлиги кўрсатилган. Судда барча судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, ҳимоямда бўлган М.пардаевни хатти-ҳаракатларида умуман жиноят тарткиби бўлмасада судда раислик қилган судья исбот далилларсиз ишни бир томонлама терговни ҳимоя қилган ҳолда айблов хулосасида қандай баён қилган бўлсай шу зайлда ишни кўриб, айбсизларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан ўта оғир жиноятни содир қилганлиқца асоссиз айбли деб топб адлолатсизларча даъво ва эътирозлар бўлмасада уч нафар ёш йигитларни бир эски автомашина учун ўғирлик ҳолатлари исботланмасдан озодликдан маҳрум қилиш жазосига аёвсиз ҳукм қилди. Суд ишга оид далилларни бевосита текширмаган, ишни амалдаги конун ҳужжатлари асосида ҳал килмаган, ишнинг ҳақиқий ҳолатини ва тарафларнинг ҳукуқ-мажбуриятларини аниқламаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламаган. Суд аниқланган деб ҳисоблаган иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар исботланмаган. Суд моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган, қўлланилиши лозим бўлган конун нормаларини қўлламасдан, қўлланилмаслиги лозим бўлган конун нормаларини кўллаган. Суд такдим этилган материаллар ва тушунтиришлар билан чекланмасдан, ишнинг хақиқий ҳолатларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлаш учун қонунга мувофиқ чоралар кўришга ҳақли эканлиги, ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши, уларни процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ёки амалга оширмаслик оқибатлари тўгрисида огоҳлантириши ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида кўмаклашиши кераклиги хусусидаги қонун нормаларининг талабига риоя этмаган. Юқоридагиларга асосан, апеллация шикоятини тўлиқ қаноатлантириб, мазкур жиноят иши юзасидан жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2023 йил 24 февраль куни асоссиз ва адолатсиз чиқарган ҳукмини бекор қилиб, ҳимоямда бўлган Пардаев Муҳаммад Шуҳрат ўғли ва бошқа судланувчиларни хатти-ҳаракатларида умуман жиноят таркиби ва аломатлари мавжуд эмаслигини инобатга оқлашни сўрайман. Ҳимоячи: Х.Саъдуллаев Download 11.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling