Аргументация назарияси ва гипотеза р е ж а


Download 47.09 Kb.
Sana31.01.2024
Hajmi47.09 Kb.
#1831108
Bog'liq
Аргументация назарияси ва гипотеза


АРГУМЕНТАЦИЯ НАЗАРИЯСИ ВА ГИПОТЕЗА
Р е ж а :
1. Аргументация назариясининг умумий характеристикаси.
2. Исботлаш ва унинг қоидалари. Бевосита ва билвосита исботлаш.
3. Раддия ва унинг аҳлоқий асослари.
4. Исботлаш ва раддияда вужудга келадиган хатолар. Софизмлар. Парало-гизмлар. Парадокслар.
5. Гипотеза-билимлар ривожининг шакли.
- 1 -
Ҳар қандай билим тўғри деб тан олиниши учун асосланиши зарур. Билимларни асослаш,тўғри тафаккурни таъминлашга қаратилган мантиқий операциялар аргументация назариясида ўз ифодасини топади.
Аргументация назариясининг структурасини исботлаш,раддия исботлаш ва раддия қоидалари, бунда вужудга келадиган хатолар ва уларни бартараф этиш йўллари ташкил этади.
- 2 -
Исботлаш – фикрнинг кенглигини асослаб беришга қаратилган мантиқий операциялар йиғиндисидир. Унинг структурасини тезис, аргументлар ва намо-йиш ташкил этади.
Тезис – чин исботланиши керак бўлган ҳукмдир.
Аргументлар – тезисни асослаб берадиган ва аввал чинлиги исботланган ҳукмлардир. Аргумент вазифасини фактлар (статистик маълумотлар, илмий маълумотлар ва ҳоказо), таърифлар (фан томонидан тўғрилиги тан олинган ҳукмлар), аксиомалар (исбот талаб этилмайдиган хулосалар), фан қонунлари ва теоремалар, цитаталар ўтайди.
Тезис ва аргументлар ўртасидаги мантиқий боғланиш намойиш дейилади.
Исботлаш бевосита ва билвосита амалга оширилиши мумкин.
Бевосита исботлашда тўғридан тўғри тезис асослаб берилади.
Билвосита исботлашда антитезиснинг нотўғрилигини очиб бериш орқали тезиснинг чинлиги асосланади. Унинг икки тури мавжуд. Апагогик исботлашда антитезисдан келиб чиқадиган оқибатларнинг ҳақиқатдан йироқлиги кўрсати-лади. Дизъюнктив исботлашда тезисга муқобил бўлган барча вариантлар аниқ-ланади ва уларнинг хатолиги асослаб берилади.
Исботлашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур:
1. Тезис аниқ ифодаланган бўлиши зарур.
2. Исботлаш жараёнида бир тезис қолиб бошқасини исботлаб кетиш мумкин эмас.
3. Танланган аргументлар тезисни исботлаш учун етарли бўлиши,чин бўлиши,тезисга алоқадор бўлиши шарт.
- 3 -
Раддия – фикрнинг хатолигини очиб беришга қаратилган мантиқий операциялар йиғиндисидир. Унинг уч усули мавжуд.
Тезисни рад этиш - раддиянинг энг кенг қўлланадиган усулидир. Те-зиснинг хатолигини асослаб бериш учун зарурий фактлардан фойдаланиш, ун-дан келиб чиқадиган оқибатлар ва хулосаларнинг нотўғрилигини очиб бериш, антитезиснинг тўғрилигини исботлаш мумкин.
Аргуметлар танқидида тезисни исботлаш учун танланган аргументлар-нинг хатолиги асослаб берилади.
Намойишнинг нотўғрилигини кўрсатиш учун танланган аргументлар те-зисга дахлдор эмаслигини очиб бериш керак.
Раддия аҳлоқ доирасида амалга ошириш керак. Тезисни рад этиш ўрнига шахсни танқид қилиш мантиққа тўғри келмайди.
- 4 -
Маълум қоидаларга риоя этмасдан исботлаш ёки рад қилишга уриниш қатор хатоларни юзага келтиради. Бу хатолар қуйидагилардан иборат:
1. Тезисга доир хатолар:
а) тезисни алмаштириш. Бунда тезисни исботлаш ёки рад этиш ўрнига бошқа тезисга мурожаат эта бошланади;
б) шахсга мурожаат. Бунда тезисни исботлаш ёки рад этиш ўрнига шахс-нинг фазилатлари муҳокама эта бошланади.
2. Аргументга доир хатолар:
а) асосларнинг нотўғрилиги. Бунда тезисни исботлаш учун хато аргумент-лардан фойдаланилади.
б) айланма фикр. Бунда тезисни исботлаш ёки рад этиш учун аргументдан, аргументнинг ҳаққонийлигини кўрсатиш учун эса тезисдан фойдаланилади.
3. Намойишга доир хатолар:
а) ёлғондакам алоқадорлик. Бунда тезисни исботлаш ёки рад этиш учун унга дахлдор бўлмаган аргументдан фойдаланилади.
б) шартли равишда тўғри бўлган аргументдан фойдаланиш. Бунда маълум меъёрда, алоқада, шароитдагина тўғри бўлган фикр мутлақ ҳақиқат сифатида талқин этилади. (масалан, ароқ кам меъёрдагина соғлиққа фойда, уни соғлиққа бутунлай фойда келтиради, деб бўлмайди).
Юқорида тилга олинган хатоларга онгли ва онгсиз равишда йўл қўйилиши мумкин. Онгли равишда йўл қўйилган хатоларга софизмлар, онгсиз равишда йўл қўйилган хатоларга эса паралогизмлар дейилади.
Баъзи мулоҳазаларнинг на тўғрилигини, на нотўғрилигини асослаб бў-лади. Бундай мулоҳазаларга парадокслар дейилади (шаҳар ҳокими).
- 5 -
Исбот қилинган ва танқидга дош берган фикрлардан гипотезалар тузиладики, уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини вақт кўрсатади. Гипотеза – табиат,жамият,инсон ва унинг тафаккурига доир ҳодиса ва воқеалар ҳақидаги илмий асосланган фараздир. Унинг уч тури мавжуд:
Умумий гипотезалар бутун объект,нарсалар синфи ҳақидаги фаразни акс эттиради.
Жузъий гипотезалар объектнинг бир бўлагига доир фикрни жамлайди.
Хусусий гипотезалар объектнинг бир элементи ҳақидаги фаразни ифодалайди.
Гипотезаларнинг шаклланиши жараёни беш босқични ўз ичига олади:
1. Мавжуд назарияга „сиғмаган” фактлар гуруҳини аниқлаш;
2. Гипотезани ифодалаш.
3. Гипотезадан келиб чиқадиган оқибатларни аниқлаш;
4. Гипотезадан келиб чиқадиган оқибатларни фан қонунлари ва тажриба натижалари билан солиштириш.
5. Гипотезани назарияга айлантириш.
Фан қонунлари ва тажриба натижалари билан асосланмаган гипотезалар назария даражасига кўтарилмайди.
Download 47.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling