Қарор жиноят ишини иш юритувга


Download 30.5 Kb.
Sana05.07.2022
Hajmi30.5 Kb.
#784629
Bog'liq
1 Иш юритувга олиш
1 курс Дифференциальные уравнения итоговый контроль MTH1224 HEMIS (7), 1 курс Дифференциальные уравнения итоговый контроль MTH1224 HEMIS (8), 2 5379922154328429216, 1 мавзу вазифа, Farmatsevtika bozori va uni tartibga solish bo‘yicha xalqaro ama-fayllar.org, 3 турли мулкчилик мавзу вазифа, Тилакова Гулзира Тулкин Кизи, 6-seminar (2), 1-Mavzu Psixologiya fanining predmeti va rivojlanish tarixi, 1-Mavzu Psixologiya fanining predmeti va rivojlanish tarixi, QEF-7-ma'ruza, 6-sinf Fizika test, Shahzod anketa, 2 5447387539268703619, 110120 6min english musicality

ҚАРОР
Жиноят ишини иш юритувга
олиш тўғрисида

2022 йил 25 июнь Чироқчи тумани


Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси, капитан У.С.Муминов, 102422/2022-20VR-сонли жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИМ:

Чироқчи тумани “Паканди” МФЙ, Паканди қишлоғида яшовчи фуқаро Эшмўминова Ҳосият Эркинбоевна туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2022 йил 11 апрель куни яшаш уйида қайнонаси Бойқуватова Насиба Нортайлақовна ундан уйдан чиқиб кетишин талаб қилиб, уриб хақорат қилганини билдириб, қайнонаси Н.Н.Бойқуватовага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.


Ушбу ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори Д.Рўзиев томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор қабул қилинган. ЖИБ Чироқчи туман судининг 2021 йил 14 декабрь кунидаги қарорига асосан фуқаро Н.Н.Бойқуватова олдин Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси билан маьмурий хуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, жарима жазоси тайинлангани ва Н.Н.Бойқуватованинг ҳаракатларида қақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш жинояти борлиги сабабли, 2022 йил 14 июнь куни фуқаро Бойқуватова Насиба Нортайлақовнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят ишини кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш менга юклатилганлиги сабабли, жиноят ишини иш юритувимга олиш ва суриштирув ҳаракатлари олиб боришга киришиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381, 321-322, 330-моддаси 1-банди, 331, 345 ва 350-моддаларини қўллаб,


ҚАРОР ҚИЛДИМ:



  1. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган 102422/2022-20VR-сонли жиноят иши иш юритувимга олиниб, суриштирув ҳаракатларини олиб боришга киришилсин.

  2. Қарор нусхаси назорат учун Чироқчи туман прокурорига юборилсин.



Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги
ТБ суриштирувчиси, капитан У.С.Муминов
Download 30.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling