Қарши шаҳар Мактабгача таълим бўлимга қарашли Давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тўғрисида маълумот


Download 21.27 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi21.27 Kb.
#1608117
Bog'liq
дхш оилавийлар ҳақида маълумот.


Қарши шаҳар Мактабгача таълим бўлимга қарашли Давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тўғрисида маълумот.
Қарши шаҳрида ҳозирги кунда 14 та ДХШ шаклида ва 109 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ўз иш фаолиятларини олиб бормоқда. Шулардан 3 та онмтт ўз билдиришномаларига асосан иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб турибди.Ушбу мттларимизда 326 нафар тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячиларимиз фаолият олиб бормоқда. Каи мфйда жойлашаган Сароймулкхоним НТМ ўрганилганда 30 нафар тарбияланувчи борлиги ва 2 нафар тарбиячи иш жойида эканлиги аниқланди. Феврал ойигача таомномалар бор. Иш ҳужжатлари тўлиқ юритилмаган ишчилар формада эмас. Тозалик ва ободонлаштириш ишлари қониқарли эмас.
Табассум мфйда жойлашган ЯТТ Набиева Лолага қарашли онмттда 22 нафар тарбияланувчи борлиги, тарбиячилари иш жойида ҳамда иш ҳужжатлари юритилган, таомномага асосан 2 хил овқат тайёрланган. Яна ушбу мфйда 50 нафар тарбияланувчи билан фаолият олиб бораётган ЯТТ Ҳакимова Дилдорага тегишли онмттда тарбиячилари томонидан кунлик машғулотлар олиб борилаётганлиги ва кун тартибига риоя қилинаётганлиги аниқланди. Иш ҳужжатлари юритилган, таомномага асосан 2 хил овқат тайёрланган. ЯТТ Мухлисов Фарход Анварович номли онмтт ўрганилганда 34 нафар тарбияланувчи борлиги уларнинг 13 нафари 3 ёшга тўлмаган болалар эканлиги аниқланди. Давомат дафтар тутилмаган, таомнома юритилмаган. Бола сонига нисбатан овқат кам тайёрланган. Тарбиячи иш ҳужжатлари ўз вақтида юритиб борилмаган. Ҳожатхоналар замонавий.
Мағзон мфйда жойлашган ЯТТ Азимова Севара Ғулом қизи номли нмттда 25 нафар 3-7 ёшли тарбияланувчилар борлиги ҳамда тарбиячилар ўз иш ўрнида эканлиги аниқланди. Тарбиячи ва ятт раҳбарига тегишли барча меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юритиб борилган. Режага асосан машғулот ўтилмоқда ва таомнома асосида 2 хил овқат тайёрланган. Шу мфйда фаолият олиб бораётган Ятт Артикова Дилнноза номли нмттда 23 нафар тарбияланувчи қатновда ва тарбиячи томонидан ҳафта мавзуси бўйича дидактик ўйин ўтказилаётган экан. Тарбиячи ва ятт раҳбарининг иш ҳужжатлари мавжуд лекин тўлиқ юритилмаган. Икки хил овқат тайёрланиб синамалар олинган . ЯТТ Шамсиддинова Хуршида онмттда 25 нафар тарбияланувчидан 2 нафари 3 ёшга тўлмаган. Ишчи-ходимлар формада эмас, ой мавзуси бўйича кўргазмалар тайёрлагнган. Ободонлаштириш ишлари ва тозалик ишлари яхши ташкил этилган. Ҳожатхонада 3та унитаз ва 2 та қўл ювадиган ўрнатилган. Таомнома асосида 2 хил овқат тайёрланган.
Қиличбек қўрғонча Мфйда жойлашган Асилабегим номли НТМ 100 ўринли бўлиб, қатновда 98 нафар бола борлиги аниқланди. Ишчи –ходимлар формада, давомат дафтари юритилган. Тарбиячиларни иш ҳужжатлари мавжуд ўз вақтида юритиб борилган. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари намунадагидек. Ошхона ҳолати санитария талабларига мос. Таомномага асосан 2 хил овқат тайёрланган. Шу мфйда фаолият олиб бораётган Ятт Назарова Малика ҳамда Гиясова Гулчеҳра номли нмттлар бориб ўрганилганда, бола сони битим билан тўғрилиги ва барча меъёрий иш ҳужжатлари тарбиячилар томонидан вақтида юритилиб борилаётганлиги аниқланди. Озиқ-овқат маҳсулотлари тартибли сақланган, ювиниш хоналари санпин талабларига мос. Ривожлнтириш харитаси чала юритилган. Хонтепа мфйда ташкил этилган 50 ўринли Нилуфар эркатойлари номли ДХШ НТМда жами 38 нафар тарбияланувчи бўлиб, шундан 16 нафари 3 ёшга тўлмаганлар. Таомнома бор юритилган, санитария ҳолати талаб даражасида эмас. Барча меъёрий иш ҳужжатлари бор лекин апрел ойининг ярмидан бўён чала юритилган. Отчопар мфйда фаолият олиб бораётган Ятт Очилова Шербўтаевна номидаги онмттда 19 нафар тарбияланувчи бор. Тарбиячи иш ҳужжатлари тўлиқ эмас. Таомнома юритилган ва 2 хил овқат тайёрланган. Хоналар санитария ҳолати талаб даражасида эмас. Ободонлаштириш ишлари қилинган. Ҳожатхона оддий уй шароитидагидек. Ушбу мфйда фаолият олиб бораётган Ятт Носирова Ойгул Пардаевна номли онмттда 23 нафар 3-7 ёшли тарбияланувчилар бўлиб, тарбиячининг барча меъёрий иш ҳужжатлари бор юритилган. Замонавий санузеллар ўрнатилган. Ятт Қаюмова Раъно Рустамовнада болалар сони 21 нафар борлиги аниқланди. Нмттнинг санитария ҳолати санпин талабларига мос. Озиқ-овқат маҳсулотлари жуда яхши сақланаяпти. Маҳсулотлар овқатга меъёрида ишлатилган. Ободонлаштириш ишлари қилинган. Яна шу мфйда фаолият олиб бораётган ЯТТ Шукурова Дилфузага тегишли онмттда 26 нафар тарбияланувчи бор. Тарбиячининг иш ҳужжатлари бор, юритиб борилган. Ўз устида ишлаш бўйича портфолиялар тайёрланган. Таомномага асосан икки хил овқат қилинган.
Гурилловик номли ДХШ НМТТда 46 нафар 2-7 ёшли болалар қатновда. Санитария ҳолат яхши эмас. Тарбиячилар иш ҳужжатлари чала юритилган. Ошхонада идишлар тартибсиз, синамалар олинмаган. Ободонлаштириш ишлари чала қилинган. Таомномага кўра икки хил овқат ва салат тайёрланган. Ятт Ҳазратова Олима онмттда 24 нафа тарбияланувчи бўлиб, шундан 2 нафари 3 ёшга етмаган. Тарбиячи формада, иш ҳужжатлари мавжуд юритилган. Тозалик яхши. Ҳожатхона оддий уй шароитида қилинган. Таомнома чала юритилган. Икки хил овқат тайёрланган , маҳсулотлар яхши сақланган. ЯТТ Холмуродова Моҳинабонуга қарашли онмттда 20 нафар тарбияланувчи бор. Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Таомномага асосан тушлик берилган, синамалар олинган. Ҳожатхона замонавий қилинган. Давомат дафтар юритиб борилган. Яна шу мфйда фаолият олиб бораётган Ятт Равшанова Гулрухбегим номли онмттда қуввати бўйича тўлиқ 40 нафар тарбияланувчи бор. Ишчи –ходимлар бир хил формада, ҳафта мавзусига мос машғулот ўтилиб боряпти. Таомнома бор ўз вақтида юритиб борилган.
Орзу Гений номли дхш Нтм 100 ўринли бўлиб, қувватга мос қамров амалга оширилган. НТМ биноси ҳудуди замонавий қилиб безатилган. Ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Тарбиячилар формада, режа асосида машғулотлар олиб бормоқда. Санитария ҳолати талаб даражасида. Таомномалар ўз вақтида юритилиб бормоқда. Ўйин майдонлари ҳар бир гуруҳга мослаштирилган. Араловул МФЙда жойлашган Вундер чилдрен номли ДХШ нтм 90 ўринли бўлиб, 75 нафар 2-7 ёшдаги тарбияланувчилар бор. Ишчи- ходимлар ҳаммаси формада. Ободонлаштириш ҳамда тозалик ишлари намунадагидек, таомномага асосан овқат тайёрланган. Тарбиячилар иш ҳужжатлари методист томонидан назорат қилиб борилган. Боғча ҳудуди замонавий ўйингоҳлар билан безатилган. Қувватга нисбатан бола кам. Шу мфйда фаолият олиб бораётган Ятт Ражабова Нилуфар Тоштемировна номли нмттда 25 нафа тарбияланувчи бор бўлиб, тарбиячи томонидан режага асосан кун тартибига мос машғулот олиб бормоқда. Тозалик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган. Ошхона ҳолати Санпин меъёрига мос. Таомнома бор, лекин чала юритилган.
Боғча ҳудуди замонавий безатилган , ҳожатхонага унитазлар ўрнатилган. Ятт Гаппорова Юлдуз онмттда 20 та тарбияланувчи бор, Ободонлаштириш ишлари чала қилинган, тозаликка эътибор берилмаган. Ошхона санитария ҳолатига жавоб бермайди. Тарбиячи формада лекин иш ҳужжатлари чала юритилган. Дидактик ва кўргазмалар кам. Яна шу мфйда фаолият олиб бораётган Ятт Орзиева Чарос Холиқуловна номли онмттда 32 нафар тарбияланувчи бор бўлиб, шундан 7 нафари 3 ёшга тўлмаганлар. Боғча ҳудудида ободонлаштириш ишлари чала қилинган. Тарбиячи иш ҳужжатлари тўлиқ юритилмаган. Таомнома асосида икки хил овқат тайёрланган. Араловул мфйда фаолият олиб бораётган ЯТТ Қурбонова Гўзал Эгамовна номли онмттда жами 28 нафар тарбияланувчи бўлиб шундан 4 нафари 3 ёшга тўлмаган. Кундалик режага асосланиб машғулот ўтказилмоқда. Хоналар гуруҳга мос жиҳозланган. Кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган, тозалик санитария талабларига жавоб беради. Таомнома бор юритилган. Тарбиячи иш журналлари ўз вақтида юритиб борилган. Болалар учун ўйин майдончалари ва ўйинчоқлар бор. ЯТТ Ражабова Нилуфар Дилмуратовнага қарашли онмттда 25 нафар тарбияланувчи қатновда. Тарбиячилар формада иш ҳужжатлари юритиб борилган. Ободонлаштириш ишлари қилинган, болалар ўйин ҳамда спорт майдончалари ташкил этилган. Ой мавзуси бўйича машғулот олиб борилган. Таомнома асосида икки хил овқат тайёрланган. ЯТТ Икромова Тамара онмттда ҳам 25 нафар тарбияланувчи борлиги аниқланди. Тозалик ва ободонлаштириш ишлари талаб даражасида. Тарбиячи кундалик режага асосан машғулот олиб бормоқда. Ой мавзусига мос қилиб ҳамма фаоллик марказлари жиҳозланган. ЯТТ раҳбарининг ҳамма ҳужжатлари юритиб борилган. Қавали мфйда жойлашган Худойназарова Дилдор Сафаровнага қарашли онмтт 50 ўринли бўлиб, ўрганилган вақтда 43 нафар бола борлиги аниқланди. Тарбиячилар формада, кундалик режа асосида машғулот ўтилмоқда. Ободонлаштириш ва тозалик ишлари талаб даражасида эмас. Таомномага асосан икки хил овқат тайёрланган. Яна шу мфйдан Ятт Бекматова Қурбонхолга қарашли онмттда 25 нафар тарбияланувчи қатновда. Ишчи –ходимлар формада, ҳафта мавзусига мос кўргазмалар дидактик ўйинлар ташкил этилган. Ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ҳожатхона оддий уй шароитдаги. Ятт Сувонова Гулнозага тегишли онмттда 19 нафар тарбияланувчи бор. Ишчи- ходимлар формада, иш ҳужжатлари юритиб борилган. Кундалик режа асосида машғулот ўтилмоқда. Кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилган. Ятт Рахимова Ферузага қарашли онмттда 25 нафар тарбияланувчи бор. Болалар ўйин майдончаси ва спорт майдончалари ташкил этилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари яхши сақланган. Чармгар мфйда жойлашган Турдалиев Расулга тегишли онмттда 27 нафар тарбияланувчи бор бўлиб, шундан 5 нафари 3 ёшга тўлмаган. Тарбиячининг иш ҳужжатлари йўқ. Гуруҳ методикаси тўғри ташкил этилмаган. Ободонлаштириш ишлари қилинган, таомнома йўқ юритилмаган. Ятт Халилова Гулнора номли онмттда 25 нафар тарбияланувчи қамраб олинган. Тарбиячилар формада, иш ҳужжатлари чала юритилган. Таомнома юритиб борилган. Режага асосан машғулот ўтилмоқда. ЯТТ Дилмуродов Акмал онмттда 28 нафар тарбияланувчи қатновда. Таомномага асосан икки хил таом тайёрланган. Ҳожатхоналар ва ювиниш хонаси замонавий. Ой мавзусига мос қилиб кўргазмалар тайёрланган. Яна шу мфйга қарашли Ятт Турсунова Шахноза номли онмттда 25 нафар тарбияланувчи бор. Ҳожатхоналари оддий уй шароитидаги. Ишчи –ходимлар формада, барча меъёрий иш ҳужжатлари юритиб борилган. Таомнома юритиб борилган. Зоғза мфйда фаолият олиб бораётган ЯТТ Хушматова Гулнорага қарашли онмттда 28 нафар тарбияланувчи бор, шундан 3 нафари 3ёшга тўлмаган. Ободонлаштириш ишлари қилинган Ишчи-ходимлар ўз ўрнида. Режага кўра машғулот олиб борилган. Қўрғонча мфйдаги Ятт Ҳамроева Дилдора номли онмттда 21 нафар бола бўлиб шундан 4 нафари 3 ёшга тўлмаган. Кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилган. Тарбиячи иш ҳужжатлари мавжуд юритиб борилган. Кундалик иш тақдимоти қилинган. Ятт Худойқулова Сурайё онмттда 24 нафар тарбияланувчи қатновда. Болалар ўйин майдончаси ташкил этилган. Ишчи-ходимлар барча иш ҳужжатлари юритиб борилган. Таомнома чала юритилган. Ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ҳарамжўй мфйда фаолият олиб бораётган ЯТТ Боқиева Сурайё онмттда 28 нафар тарбияланувчи бор , шундан 4 нафари 3 ёшга етмаган. Боғча ҳудуди санитария ҳолати яхши эмас. Ҳожатхона оддий уй шароитидаги, ишчи-ходимлар формада иш ҳужжатлари юритиб борилган. Ятт Джураев Комил Зоировичга қарашли онмттда 24 нафар тарбияланувчи бор. Болалар ўйин майдончалари ва спорт майдонлари ташкил этилган. Ишчи-ходимлар формада, иш ҳужжатлари ўз вақтида юриьиб борилган. Ятт Джураев Бехруз номли онмттда 23 нафар тарбияланувчи борлиги аниқланди. Кундалик режага кўра машғулот ўтилмоқда. Ободонлаштириш ишлари амалга оширнилган. Ҳожатхона замонавий санпин меъёрига мос. Ятт Хўжамуродова Назира Шавлаевнага қарашли онмттда 21 нафар тарбияланувчи қатновда. Гуруҳ хоналари меъёрга мос қилиб жихозланган. Бэби Индиго номли НТМ 100 ўринли бўлиб, қувватга мос қамров амалда. Ишчи-ходимлар барчаси формада, меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юритиб борилган. Ўйин майдончалари замонавий қилиб жиҳозланган. Планета детей номли НТМ 100 ўринли бўлиб тўла қувватда ишламоқда. Тарбиячилар формада, методик жараён кундалик режага мос. Кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган. Таомнома юритиб борилган, икки хил таом салатлар тайёрланган. Болалар ўйин майдончалари замонавий ўйинчоқлар билан ташкил этилган. ЯТТ Хушвақтов Даврон ҳамда Ятт Джабборова Зилола номли онмттларда тўла қувватга мос тарбияланувчилар қамраб олинган. Ишчи-ходимлар бир хил формада. Иш ҳужжатлари юритиб борилган. Ой мавзусига мослаб очиқ турдаги машғулот ўтилмоқда. Ҳожатхонада санпин меъёрига мос унитазлар ўрнатилган. ЯТТ Дўстярова Шаходат ҳамда Ҳусанова Ораста номли онмттлар ҳам тўлиқ қувватда иш фаолиятини олиб бормоқда. Тарбиячилар ўз ўрнида , иш ҳужжатлари юритиб борилган. Ювиниш ва ҳожатхона замонавий ўрнатилган. Бўстон мфйда фаолият олиб бораётган Ятт Базарова МаърифатТоировна ҳамда Ятт Муртазаева Шохсанам номли онмттларда жами 75 нафар тарбияланувчилар қатновда. Ишчи-ходимлар формада Ой мавзусига мос машғулотлар ўтилган. ЯТТлар Азимова Мавлуда ҳамда Нигматов Бобур номли нмттларда ҳам бола тўла қувватда фаолият олиб боришмоқда. Тарбиячиларнинг барча меъёрий ҳужжатлари мавжуд. Шу мфйда фаолият олиб бораётган Каримова Машҳура номидаги онмттда 22 нафар тарбияланувчи бор. Тарбиячи иш ҳужжатлари ўз вақтида юритиб борилган. Таомномага асосан таом тайёрланган. Гул кўчатлар экилган. Каманди мфйдаги ЯТТ Худойбердиев Жасур нттда 28 нафар тарбияланувчи бўлиб, шундан 5 нафари 3 ёшга тўлмаган. Ишчи-ходимлар ҳафта мавзусига мос дидактик ўйинлар ташкил этган. Яна шу мфйда фаолият олиб бораётган Қўлдошева Азиза Комиловна номли онмттда 25 нафар тарбияланувчи бор. Кундалик режага мос машғулот ўтилган. Қарлиқхона мфйда ташкил этилган Кенжаева Муштарий номли онмттда 17 нафар тарбияланувчи бор. Тарбиячи ўз иш ўрнида эмас. Болаларни қабул қилиш бўйри ва ота-она шартномалари мавжуд эмас. Фаоллик марказлари ташкил этилмаган. Таомнома юритилмаган, синамалар олинмаган. Самарқанд мфйда ташкил этилган Норқулов Ғулом номли онмтт 50 ўринли бўлиб 47 нафар тарбияланувчи қатновда. Тарбиячи иш ҳужжатлари бор юритиб борилган. Таомномага асосан икки хил таом тайёрланган. Болалар ўйин майдончалари ташкил этилган. Қарлиқхона мфйда фаолият олиб бораётган ЯТТ Эргашева Ирода Жамоллидиновна номли онмттда 25 нафар тарбияланувчи қамровда. Ободонлаштириш ва тозалик ишлари ташкил этилган. Ишчи–ходимлар формада, иш ҳужжатлари ўз вақтида юритилиб борилган. Таомнома юритилган. Барча меъёрий иш ҳужжатлари бор. Болалар ўйин майдончалари ҳамда фито бар ташкил этилган. Комилон мфйда фаолият олиб бораётган ятт Ҳамидов Шакир Авлияевич номли онмттда 50 нафар тарбияланувчи бор. Ишчи –ходимлар ўз ўрнида, кун тартибига риоя қилган ҳолда таълим-тарбия жараёнини олиб бормоқда.
Таомнома бор, юритиб борилган, икки хил таом тайёрланган. Ободонлаштириш ҳамда тозалик ишлари олиб борилган . Замонавий спорт майдончаси ва ўйингоҳлар ташкил этилган. Ҳожатхоналари санпин талабларига мос қилиб жихозланган.
Download 21.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling