Article · December 020 doi: 10. 26739/2181-9416-2020-6-17 citations reads 75 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 84-моддаси биринчи


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana27.05.2022
Hajmi1.98 Mb.
#716451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
C.
Doc1, dokument2, Gramatika, Документ, TARIX METOD BIRLASHMA BAYONNOMASI, Aziza english, Ilmiy referat, Motivational letter, Bazar infradúzilmesi, Muxtarbaev Begis, 2-lekciya (1), O1, Cуний интелектив, 3000 most common words
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 84-моддаси биринчи 
қисмининг 1–3, 8-бандларида назарда тутилган асослар бўйича жиноят иш тугатиладиган бўлса, 
жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарнинг мулкий ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини амалиётда 
кўришимиз мумкин. Фикримизни қуйида асослашга ҳаракат қиламиз.
Мисол учун шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса, агар айбланувчи ёки 
судланувчи (айрим ҳолатларда уларнинг яқин қариндошлари) ариза билан мурожаат қилмас экан, 
тергов ёки суд томонидан шахснинг айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб жиноят ишини 
тугатиш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқарилади. 
Ушбу ҳолатда фуқаровий даъвогар ёки жабрланувчининг мулкий ҳуқуқлари бузилади. 
Ваҳоланки, жиноят ишини тугатиш қарорида жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарга мулкий 
ҳуқуқлари бўйича фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтириб ўтилади. 
Шахсга 
нисбатан 
жиноят 
иши 
ЖПК 
84-моддаси 
биринчи 
қисмининг
1–8-бандларибешинчи қисмининг 1,3-бандларига мувофиқ тугатилган ҳолда унга нисбатан 
фуқаровий даъво кўрмай қолдирилади ва манфаатдор шахсларга уларнинг фуқаровий суд ишларини 
юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи тушунтирилади. Жиноят иши апелляция, кассация ёки 
назорат тартибида юқорида кўрсатилган асосларга биноан тугатилганда ҳам фуқаровий даъвога 
нисбатан шундай оқибатлар юзага келади [7].
Ушбу ҳолатда агар фуқаровий даъвогар ёки жабрланувчи фуқаролик ишлари бўйича судга 


113
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
2020
жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашни сўраб мурожаат қиладиган бўлса, суд томонидан 
умумий тартибда айбсизлик презумпциясига асосан (чунки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги 
қарорида ёки суд ажримида айблилик масаласи ҳал қилинмаган бўлади) даъво талаблари 
қаноатлантиришдан рад этилади.
Гумон 
қилинувчи, 
айбланувчи 
ёки 
судланувчи 
унинг 
жиноят 
содир 
этишда 
айбдорлиги 
қонунда 
назарда 
тутилган 
тартибда 
исботлангунга
ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. Агар фуқаровий 
даъвогар ёки жабрланувчи судга умумий тартибда даъво киритадиган бўлса, иш судда кўриб 
чиқиш вақтида (агар умумий даъво муддати ўтиб кетган бўлса) тарафларнинг талабига кўра даъво 
муддати ўтиб кетилганлиги сабабли даъво рад этилади.
Хусусан, шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги боис жиноят иши тугатиладиган 
бўлса, (Жиноят кодексининг 64-моддасига кўра жавобгарликка тортиш муддати энг камида 2 
йилни ташкил этади) катта эҳтимол билан умумий тартибда фуқаровий даъвогар ёки жабрланувчи 
учун умумий даъво муддати ўтиб кетиши мумкин.

Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling