Article · December 020 doi: 10. 26739/2181-9416-2020-6-17 citations reads 75 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


Жиноий жавобгарликка тортиш муддати


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/10
Sana27.05.2022
Hajmi1.98 Mb.
#716451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
C.
Doc1, dokument2, Gramatika, Документ, TARIX METOD BIRLASHMA BAYONNOMASI, Aziza english, Ilmiy referat, Motivational letter, Bazar infradúzilmesi, Muxtarbaev Begis, 2-lekciya (1), O1, Cуний интелектив, 3000 most common words
Жиноий жавобгарликка тортиш муддати – жиноят содир этилган пайтдан бошлаб ва 
ҳукмнинг қонуний кучга кирган пайтигача қонунда ўрнатилган муддатларнинг тугаши, шундан 
сўнг жиноятни содир этган шахс, тегишли шартлар мавжудлигида жиноий жавобгарликдан озод 
қилиниши лозим [8, Б.162].
Бундан ташқари, Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси иккинчи қисмига кўра, ушбу 
модда биринчи қисмининг 1,2,3 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолларда, агар айбланувчи
судланувчи ёки вафот этган айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошлари талаб қилса, 
ишни юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Бундай 
ҳолларда ҳукм қилиш учун асослар мавжуд бўлса, айблов ҳукми жазо тайинланмасдан чиқарилади. 
Шу сабабли, айбланувчи ёки судланувчининг суд томонидан айбдор деб топилишида фуқаровий 
даъвогар ёки жабрланувчи ҳам мулкий томондан манфаатдорлигини инобатга оладиган бўлсак, 
тергов ёки суд тергови амалда давом эттирилиб, айбланувчи ёки судланувчининг айбдорлик 
масаласини кўриб чиқишда уларга ҳам ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлигини 
киритилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Иккинчидан, Жиноят-процессуал кодекси 84-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида 
айбланувчи ёки судланувчи вафот этганлиги сабабли айблилик масаласини ҳал қилмасдан 
туриб жиноят ишининг тугатилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ, бугунги кунда суд-тергов 
амалиётида гумон қилинувчининг вафот этиш ҳолатлари ҳам мавжуд экангини унутмаслик керак. 
Амалдаги Жиноят-процессуал кодексида суришрув, тергов ёки суд давомида гумон қилинувчи 
вафот этган тақдирда жиноят ишини ҳал этиш тартиби аниқ белгилаб қўйилмаган. 
Бугунги кунда эса, гумон қилинувчи вафот этган ҳолларда ваколатли органлар томонидан унга 
дастлаб сиртдан айб эълон қилинади, кейин ушбу жиноят иши айбланувчининг вафот этганлиги 
муносабати билан айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб тугатилиш амалиёти мавжуд. 
Бироқ, агар жиноят иши қўзғатилмаган бўлса, шахс айбланувчи мақомида бўлиши мумкин 
эмас. Бу эса, Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасида кўрсатилган нормаларга зид ҳисобланади.
Шунга кўра, айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб жиноят ишини тугатиш учун вафот 
этганлиги асос бўлган шахслар доирасини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Шу сабабли, гумон 
қилинувчи вафот этганлиги ҳолатини ҳам айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб 
жиноят ишини тугатиш асосларидан бири сифатида Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасига 
киритсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу эса, ўз навбатида, қонунийдик принципини амалда тадбиқ 
этилиштга хизмат қилади.
Учинчидан, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш билан 
боғлиқ бўлган яна бир муаммо бу – Жиноят-процессуал кодекси 84-моддаси биринчи қисми 
6-бандида (иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг 
шикояти бўлмаса, ушбу Кодекснинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) 
назарда тутилган ҳолат ҳисобланади. Фикримизни қуйида асослашга ҳаракат қиламиз.



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling