Article · December 020 doi: 10. 26739/2181-9416-2020-6-17 citations reads 75 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana27.05.2022
Hajmi1.98 Mb.
#716451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
C.
Doc1, dokument2, Gramatika, Документ, TARIX METOD BIRLASHMA BAYONNOMASI, Aziza english, Ilmiy referat, Motivational letter, Bazar infradúzilmesi, Muxtarbaev Begis, 2-lekciya (1), O1, Cуний интелектив, 3000 most common words
84-моддаси биринчи қисми 6-бандида белгиланган норма билан боғлиқ. Яъни мазкур бандда иш 
фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, ушбу 
Кодекснинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, иш тугатилиши белгиланган. 
Жиноят-процессуал кодексининг 325-моддасида эса, жабрланувчининг шикоятига асосан 
қўзғатиладиган жиноят ишлари берилган. Мазкур нормани таҳлил этадиган бўлсак, Жиноят-
процессуал кодекси 84-моддаси биринчи қисми 6-бандига асосан жабрланувчининг шикояти 
билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, жиноят иши тугатилиши лозим. 
Бироқ, 
мазкур 
банднинг 
ўзида 
Жиноят-процессуал 
кодексининг
325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно деган норма ҳам белгилаб қўйилган. 
Модда мазмунидан шуни тушиниш мумкинки, умумий маънода Жиноят-процессуал кодексининг 
325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (чунки мазкур норманинг ўзида 
жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят иши қўзғатиладиган ҳолатлар берилган) деган норма, 
жиноят иши жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, 
жиноят иши тугатилиши лозимлигини истисно этади. Аслида, Жиноят-процессуал кодекси 
84-моддаси биринчи қисми 6-бандининг бундай таҳрирда баён этилишига асосий сабаб, Жиноят-
процессуал кодексининг 325-моддасида прокурорнинг жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят 
ишини қўзғатиш мумкин эканлиги ҳақидаги норманинг белгилаб қўйилганлиги ҳисобланади.
Шунга кўра, Жиноят-процессуал кодекси 84-моддаси биринчи қисми 6-бандига қуйидаги 
мазмундаги таҳририй ўзгартириш киритиш лозим.
“Иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда унинг шикояти бўлмаса, 
прокурор жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиш ҳоллари бундан мустасно;”.
Таҳлил натижалари юзасидан, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини 
тугатиш институтини такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 84-моддаси биринчи 
қисмининг 1 – 3, 8-бандларида назарда тутилган асослар бўйича жиноят иш тугатиладиган бўлса, 



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling