Қарз шартномаси Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, 


Download 19.12 Kb.
Sana20.02.2023
Hajmi19.12 Kb.
#1216423
Bog'liq
Қарз шартномаси (нотариал)


ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, 
01.05.2023

Биз Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, микрорайон ТашГрэсс, 26-уй 5-хонадонда яшовчи – 12.10.1986да туғилган Болтаев Санжар Ботирович (паспорт AD 1567405, Юнусобод тумани ИИБ томонидан 20.07.2022да берилган) бир томондан (кейинги ўринларда “Қарз берувчи”) ва Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-4 массив, 36-уй, 67/68 хон.да яшовчи – 23.12.1991 йилда туғилган Кошелев Андрей Владимирович (паспорт AD 2052412, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан 21.11.2022да берилган) (кейинги ўринларда “Қарз олувчи”) иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:


1. Мен – ҚАРЗ БЕРУВЧИ 3250$ (Уч минг икки юз АҚШ доллари эквивалентида) пул маблағини ҚАРЗ ОЛУВЧИга қарз сифатида 1 ой муддатга, яъни 01.06.2023гача бердим, мен – ҚАРЗ ОЛУВЧИ ушбу суммани ҚАРЗ БЕРУВЧИдан мазкур шартнома имзолангунга қадар тўлиқ олдим. Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-4 массив, 36-уй, 67/68 хонадон менга мерос сифатида расмийлаштирилганидан кейин ҚАРЗ БЕРУВЧИ га ўзаро келишилган 12500 $ (Ўн икки минг беш юз АҚШ доллари эквивалентида) га сотиш мажбуриятини оламан.
2. Қарз суммасини бериш ва олиш Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шахарда амалга оширилди.
3. Мен – ҚАРЗ ОЛУВЧИ қарзга олган 3250$ (Уч минг икки юз АҚШ доллари эквивалентида) пулни 01.06.2023дан кечиктирмасдан ҚАРЗ БЕРУВЧИГА қайтариб беришга мажбурман.
4. ҚАРЗ ОЛУВЧИ юқорида кўрсатилган пулни ҚАРЗ БЕРУВЧИГА шартномада кўрсатилган муддатдан олдин ҳам қайтариши мумкин.
5. Агар қарз суммаси шартномада кўрсатилган муддатда ҚАРЗ ОЛУВЧИ томонидан қайтарилиб берилмаса, ҚАРЗ БЕРУВЧИ томон қарз суммасини ҚАРЗ ОЛУВЧИдан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундириб олиши мумкин.
6. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни ҚАРЗ ОЛУВЧИ тўлайди.
7. Биз тарафлар шартнома матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-738-моддалари мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди ва бизга тушунарли, шартноманинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади. Мазкур шартномани тузиб, имзолаганимизда муомала лаёқатига эга бўлганимизни, ўз хатти-ҳаракатларимиз аҳамиятини тўлиқ тушунганлигимизни, ҳеч ким бизни алдамаганлигини, шартномани тузиб, имзолаш ҳақида зўрламаганлигини, тазйиқ ўтказмаганлигини, ушбу битимни тузишга мажбур қилишга олиб келган оғир ҳолатлар йўқлигини билдирамиз.
8. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси .хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси .да сақланади, қолган нусхалари тарафларга берилди.

ҚАРЗ БЕРУВЧИ ________________________________________________________




ҚАРЗ ОЛУВЧИ ________________________________________________________
Download 19.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling