Қашқадарё вилояти Прокуратураси бош прокурорига Қарши шахар И. Каримов кўчаси


Download 34.39 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi34.39 Kb.
#1366926
Bog'liq
Ариза 133-мактаб


Қашқадарё вилояти
Прокуратураси бош прокурорига
Қарши шахар И.Каримов кўчаси
413 г уйда яшовчи фуқаро
Илёсов Мейли томонидан
Ариза
Ушбу хатимнинг мазмуни шундан иборатки мен 2019 йилдан бошлаб “Улуғбек ҳунарманд сервис” МЧЖ да мутахассислигим қувчи бўлганлиги учун фермада бўлаётган қурилиш ишларини тўлиқ олиб бораман.
2021 йил апрел ойида Чироқчи туманидаги 133 – мактабни қурилишини тендир ғолиби бўлдик ва ишни бошладик. Қурилиш фирмаси Маматова Гулноранинг номида бўлиб ўғли Козимов Отабек фермада бўладиган шартнома, иш хақи бўйича ишчилар билан келишувни ва банкда бўладиган кирим чиқимларга ўзи имзо чекади. Фирмада бўладиган ҳамма кирим чиқим ва ишчиларга тўланадиган иш хақилар ва бошқа тўловлар фирмани норасмий хўжайини Фармонова Нилуфар томонидан амалга оширилади. 2021 йил сентябр ойида ишчиларга тўланадиган иш хақини Фармонова Нилуфар томонидан бугун эрта бераман хали “обналичка” нақд қилиб ололганим йўқ деб бир ҳафтага кечиктирилди. Козимов Отабек ҳам ишга келмади. Ишчилар сиз бизларни олиб келгансиз иш хақини сиз тўлайсиз деб ҳаммаси иш ташлашди. Буни Фармонова Нилуфарга телефон орқали айтганимда пулни ишчиларингиз эрталаб олади деди. Эрталаб эса Отабек ишчиларнинг иш хақини 60 % фоизини келтириб шуни тарқатиб ишчиларни тинчлантиришимни илтимос қилди. Сизни айтганингизни қилади деб. Олиб келинган 60 % фоиз пулни Козимов Отабек билан биргаликда тарқатдик. Ишчилар мактаб қурилишига ишлатилиши керак бўлган маблағни Фармонова Нилуфар ўзининг шахсий ишларига яни Козимов Отабек номига олинган Тошкент шахридаги қурилаётган кўп қаватли уйлардан биридан квартира олганлиги малум бўлиб қолгандан кейин фирмани эгаси пулни шахсий ишларига ишлатди деб ишчиларнинг асосий қисми ишдан кетиб қолди. Буни эшитган Фармонова Нилуфар сиз бизларни молиявий ишларимизга аралашадиган бўлдингизми деб телефондан сизни иштан бўшатдим бундан кейин ойлик иш хақи тўламайман деди. Ишчиларнинг қилган иш хажмларини ёзиб бериб сентябр охирларигача ишлади.
2022 йил январ ойидан Чироқчи туманидаги 133-мактабни бориб кўрганимда мактаб учун қуриладиган қўшимча объектларни 30%-50% гача қисқартириб қурилганлиги кўриниб турибти.

  1. Мактабни олди қисмига териладиган лойиҳада бор бўлган – 460 м2 брусчатка ётқизилмаган.

  2. Мактабни бетон забори лойиҳадан 30 % атрофида қисқар тириб қурилган.

  3. Мактаб стадиони учун ўраладиган 200 м атрофида бетон забор қилинмаган .

  4. Қолган ёрдамчи объектлар ҳам сифатсиз лойихадан қисқартириб қурилган.

Мисол, лойихада кўрсатилган “Выгриб яма” 10 м 3 бўлиши керак. Лекин 5 м 3 лик қилиб қуриб 50 % маблағ ишлатилмаган. Ушбу хатимни ёзишимдан мақсад мен бу объектни қурилишига масъул эдим. Улар бу чала қурилган мактабни ҳужжатда топширишга кучи етади. Чунки Фармонова Нилуфарни органда қариндош уруғлари ишлайди. Ҳозирги кунда президентимиз коррупцияга қарши тадбир олиб бораётган бир вақтда 1- 2 йил ичида текширишлар бўлиб қолса ўзимдан жавобгарликни холис килиш учун сиз қонун ҳимоячиларига 133-мактабда бўлган кўз бўямачиликларга бархам бериб лойиҳада кўрсатилган ҳамма қурилиш – таъмирлаш ишларни тўлиқ бажартириб беришга амалий ёрдам беришингизни сўраб шу билан мактаб қурилишида бўлган
Download 34.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling