Асосий иш №2-1105-2103/3408 судья: Ш. Астанов
Download 470.23 Kb. Pdf ko'rish
|
3-1810 .
Hujjat (6)(1), Mavzu Formal aksiomatik nazariya. Mulohazalar hisobi, 2-topshiriq. Mustaqil ish mavzulari., Hujjat (4), органик Арыу, KT 4-lab, Avazbek 3-ish, Signallarning ixchamlashtirish algoritmlari o’rganish-fayllar.org, Pedagogika Ro\'za, mmmmm, Qarshi davlat universiteti pedagogikua fakulteti maktabgacha ta, ISSIQLIK ALMASHTIRGICH, 125, Burg\'ilash ishchi o\'quv dasturi..docx12 (3)4 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-1810/21-сонли А Ж Р И М И
- А Ж Р И М Қ И Л А Д И
1 Асосий иш № 2-1105-2103/3408 судья: Ш.Астанов маърузачи судья: С.Зайниева Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 3-1810/21-сонли А Ж Р И М И 2021 йил декабрь ойининг “22” куни, Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи: Г.Муллабаева Ҳайъат аъзолари: Ҳ.Бегалиева ва С.Зайниевадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Қўзибоевнинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даьвогар ХХХХнинг жавобгар “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖнинг собиқ раҳбари ХХХХга нисбатан ҳал қилув қарорининг ижросини жамият раҳбари зиммасига юклаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар ХХХХнинг апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХХ жавобгар “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖнинг собиқ раҳбари ХХХХга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖда бош ҳисобчи вазифасида ишлаб келганлигини, у билан тузилган меҳнат шартномаси 31.12.2013 йилда жамият раҳбари томонидан қонунга зид равишда бекор қилинганлигини, унинг меҳнат дафтарчаси жамият томонидан 14.11.2018 йилга қадар берилмаганлигини, мазкур суднинг 25.11.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖдан унинг фойдасига 38.200.000 сўм миқдорида иш ҳақи ундириш белгиланганлигини, бироқ унга ҳозирги кунга қадар иш ҳақи тўлаб берилмаганлигини кўрсатиб, суддан жавобгар “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЖЧ раҳбари ХХХХнинг зиммасига суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан 38.200.000 сўм миқдоридаги иш ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини юклатишни сўраган. Ишни судда кўриш жараёнида даъвогар ХХХХ даъво талабини Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 44-моддасига асосан ўзгартириб ва қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, суддан жавобгар “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЖЧ раҳбари ХХХХдан унинг фойдасига жами 103.700.000 сўм миқдорида иш ҳақи ва маънавий зарар учун 40.000.000 сўм компенсация ундириб беришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даьвогар ХХХХнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар ХХХХ томонидан апелляция шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқариш сўралган. 2 Апелляция инстанцияси суди иш бўйича маърузани, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши ҳужжатларини ўрганиб, шикоят важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 396-моддасига кўра, суд ишни апелляция тартибида кўраётганда суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди суд ҳужжатини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шарт. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖ шаклидаги ММТП Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 15.02.2007 йилда 2710-сон билан рўйхатдан ўтган. “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖ шаклидаги ММТП таъсисчиларининг 25.11.2009 йилдаги 24-сонли умумий йиғилиш баённомаси билан ХХХХ жамият раиси этиб тайинланган. Жамиятнинг 04.02.2007 йилда тузилган таъсис шартномасига кўра, жамиятнинг таъсисчилари 27 та фермер хўжаликларидан иборатлиги кўрсатилган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 27.01.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖ соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритилиши белгиланган. Жуманиёзов Азизбек Шавкатович тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Даъво аризасида даъвогар сифатида “Тугатиш бошқарувчисининг вакили ХХХХнинг манфаатида ХХХХ” деб кўрсатган бўлсада, бироқ иш варағининг 16-бетидаги Тугатиш бошқарувчисининг ХХХХга берган ишончнома муддати 01.09.2021 йилгача бўлиб, унинг амал қилиш муддати тугаган. Бундан ташқари бу ишончномада ХХХХга Тугатиш бошқарувчиси номидан судга даъво ариза киритиш ваколати берилмаган. Шунга кўра, судлов ҳайъати фуқаро ХХХХ ўзининг манфаатида даъво ариза билан судга мурожаат қилган деб баҳолаб, биринчи инстанция суди томонидан даъвогар сифатида ХХХХ тўғри кўрсатилганлигини инобатга олади. Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2019 йил 25 ноябрда сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖдан ХХХХнинг фойдасига 38.200.000 сўм иш ҳақи ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори ижрога қаратилган ва хозирги кунда қонуний кучда. Даъвогар ХХХХ жавобгар “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖ томонидан ҳозирги кунга қадар унга суд қарорида белгиланган 38.200.000 сўм иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги сабабли, қарздорликни жамият раҳбари ХХХХдан ундириш ҳақидаги мазкур даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Фуқаролик кодексининг 48-моддасига кўра, юридик шахс муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг эгаси юридик шахснинг 3 мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассис (иштирокчи) ёки мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, ушбу кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Агар юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. Муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга. Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириш оқибатида ночор (банкротлик) бўлиб қолишни олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) уларнинг томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади. Тугатиш бошқарувчиси томонидан 30.07.2021 йилда Юқоричирчиқ туман прокуратурасига “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖ ММТПнинг сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари тўғрисида хулоса юборилган. ЖПКнинг 23-моддасида белгиланган айбсизлик презумпциясига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади. Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Биринчи инстанция суди, мазкур ҳолатда жавобгар “MUQOBIL AGRO SERVIS” МЧЖ раҳбари ХХХХ жамиятнинг иш ҳақидан қарздорлиги учун жавоб бермаслигини, даъвогар судга даъво талабларини асословчи бирон бир далил тақдим қилмаганлигини ва бундай далиллар мавжудлиги суд мажлисларида ҳам аниқланмаганлигини инобатга олиб, даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хулосалари қонун нормалари ва ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ бўлганлиги сабабли улар билан келишади. Чунончи, қонун чиқарувчи ФКнинг 48-моддаси тўртинчи қисм меъёрларининг қўлланиши учун ўрнатган меъёрга кўра, муассис ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори айнан ана шу шахс юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган бўлишлиги шарт қилиб қўйилган. Бироқ, мазкур ҳолатда, 4 ХХХХ жамият раҳбари бўлиб, у жамиятнинг таъсисчиси, улушли мулкдори эмас. Шу билан бирга, жамият раҳбари ХХХХ томонидан айнан корхонанинг ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб ва шу мақсадни кўзлаб, қасддан банкротликка олиб келиш жинояти содир этилганлиги аниқланмаган. Шунга кўра, апелляция инстанцияси шикоятда келтирилган важлар қонуний ва тўғри чиқарилган суд қарорини бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 399-моддаси 1-бандига мувофиқ, суд ишни аппеляция тартибида кўриб чиққач, ўз ажрими билан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасликка ҳақли. Судлов ҳайъати аниқланган ҳолатлар ва қайд этилган қонун нормаларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, даъвогар ХХХХ томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 396, 399-моддаларига асосланиб, апелляция судлов ҳайъати, А Ж Р И М Қ И Л А Д И : Мазкур иш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Суд ҳужжатлари устидан ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят берилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: (имзо) Г.Муллабаева Ҳайъат аъзолари: (имзо) ) Ҳ.Бегалиева (имзо) ) С.Зайниева Ажрим нусха аслига тўғри, судья:___________ Download 470.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling