Асосий воситаларни туркумлаш ва бахолаш. Асосий воситаларнинг таъмирлаш хисоби Асосий воситаларнинг инвентаризацияси


Download 20.04 Kb.
bet1/3
Sana07.04.2022
Hajmi20.04 Kb.
#628275
  1   2   3
Bog'liq
асосий воситалар
Nazorat savollari, Oligopolistik bozor tushunchasi va xususiyatlari, Oligopolistik bozor tushunchasi va xususiyatlari, счетлар режаси-2018, Oligopolistik bozor tushunchasi va xususiyatlari, HISOBVARAQLAR RO, Kurs ishi Biznes moliyasi Uslubbiy qo'llanma, Kurs ishi Biznes moliyasi Uslubbiy qo'llanma, gaznachilik, gaznachilik, istemolchi tanlovi nazariyasi, Korxonalarda innovatsiya Nuriddinova, HBA 60 kurs ishi, Saidov Nodirjon Kurs ishi, Saidov Nodirjon Kurs ishi

План:

  1. Асосий воситаларни туркумлаш ва бахолаш.

  2. Асосий воситаларнинг таъмирлаш хисоби

  3. Асосий воситаларнинг инвентаризацияси



  1. Асосий воситаларни туркумлаш ва бахолаш.

Асосий воситалар бажарадиган вазифасига кура ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш воситаларига булинади. Ишлаб чикариш асосий воситаларини бевосита моддий неъматларни яратишда иштирок этадиган воситаларидир. Ноишлаб чикариш асосий воситалари гурухига уй – жой хамда каммунал – хужалик, маиший хизмат, согликни саклаш, таълим ва бошкаришнинг асосий воситалари киритилади.
Ишлаб чикариш ва хужалик фаолиятида асосий воситалар объектларидан фойдаланиш даражасига кура куйидаги гурухларга булинади:

  • Фойдаланилаётган;

  • Захирада турган;

  • Бузук ёки ишлатиш холатида булмаган асосий воситалар;

Асосий воситаларнинг бундай гурухланиши улардан фойдаланиш самарадорлигини бахолаш, эскирган воситаларни алмаштириш, кераксиз асосий воситаларни бошка корхонага бериш ёки сотиш тугрисида карор кабул килиш, шуненгдек уларни эскиришини тугри хисоб – китоб килиш учун зарур.
Асосий воситалар натурал – моддий таркибига кура куйидаги гурухларга булинади:

  • Ер;

  • Ерни обододонлаштириш буйича капитал таълим;

  • Иморатлар;

  • Иншоатлар;

  • Узатувчи мосламалар;

  • Машина ва жихозлар;

  • Транспорт воситалари;

  • Асбоб – ускуналар;

  • Ишлаб чикариш инвентарлари;

  • Хужалик инвентарлари;

  • Иш хайвонлари ва махсулдор чорва;

  • Куп йиллик дарахтлар;

  • Бошка асосий воситалар;

«Асосий воситалар» номли 5 – сон БХМА га биноан асосий воситалар куйидаги бахоларда бахоланади;

  • Дастлабки киймат;

  • Сотиш киймати;

  • Тугатиш киймати;

  • Колдик киймати;

  • Уринни коплаш киймати.

Дастлабки киймат – активни харид килишда хакикатда туланган пул маблаглари ёки уни барпо этишда амалга оширилган хакикий харажатлардир. Харид килишнинг хакикий киймати асосий воситани харид килши ва уни ишлатиш учун тайёр холга келтиришда килинган барча харажатларни, яъни; харид нархи, юридик йигимлар ва бошка харжатларни уз ичига олади. Ташкилот текинга олган асосий воситани кирим килинган санада амал килган нарх асосида жорий бозор киймати шакллантирилади. Амалдаги нарх тугрисидаги маълумотлар хам хужжатлар ва эксперт йули билан тасдикланиши керак.
Сотиш киймати асосий воситаларни битим пайтида манфатдор тарафлар уртасида айрибошлаш мумкун булган суммадир.
Тугатилиш киймати чикиб кетишга доир кутилаётган харажатларни чикриб ташлаган холда активнинг фойдали хизмати натижасида уни тугатиш пайтида пайдо буладиган активларнинг тахмин килинаётган кийматидир.
Колдик киймати актив хисоб ва хисобда акс эттириладиган жамгарилган амортизацияни чикариб ташлаган холда асосий воситаларнинг дастлабки ёки жорий кийматидир.



  1. Download 20.04 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling