Аудитни режалаштиришга доир халқаро стандартлар


Download 423.81 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana06.05.2023
Hajmi423.81 Kb.
#1433363
  1   2   3   4
Bog'liq
05 AXS Muhimlik va risk



Халқаро амалиётда муҳимлик 
тушунчаси, муҳимлик даражасини 
аниқлаш ва аудитда анқланган хатоларни 
баҳолаш
1. Халқаро
амалиётда
муҳимлик
тушунчаси
ва
муҳимлик
даражасини аниқлаш услублари
2. АХС
450
«Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб
кўрсатишларни баҳолаш»


450 - «Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган
бузиб кўрсатишларни баҳолаш» номли АХСда (2009 й.
15
декабрда
тасдиқланган
таҳрири)
аудиторлик
фаолиятининг иккита муҳим жиҳати баён қилинган:
1. Аниқланган хатоларнинг аудитор фикрига
таъсири;
2. Тузатилмаган хатоларнинг молиявий ҳисоботга
таъсири.


Ўзбекистонда ушбу 450 - «Аудит ўтказиш
жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни
баҳолаш» номли АХСга мос келадиган 24-
«Молиявий ҳисоботнинг бузиб кўрсатилганлиги
аниқланганида аудиторлик ташкилотининг иш
тутиши» номли АФМС(ЎзР. АВ № 1045 30. 06.
2001 й.) мавжуд.


450 - «Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни
баҳолаш» номли АХС:

аудиторга молиявий ҳисоботдаги аниқланган бузиб кўрсатишларнинг
таъсирини, биринчидан, аудит жараёнида, иккинчидан эса, молиявий
ҳисоботда тузатилмаган бузиб кўрсатишларнинг мавжудлик эҳтимолини
аниқлаш учун баҳолаш мажбуриятини юклайди;

молиявий ҳисобот бўйича хулоса шакллантириш чоғида молиявий
ҳисоботда хатолар ва маълумотларни бузиб кўрсатишлар мавжудлигини
текширишнинг мақбул даражасига эришилганлиги тўғрисида хулоса қилиш
зарурлигини кўрсатади;

молиявий ҳисобот аудитини режалаштиришда ҳам, ўтказиш жараёнида
ҳам, стандарт қоидаларини қўллаш мажбуриятини аудитор зиммасига
юклайди.


450- «Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган
бузиб кўрсатишларни баҳолаш» АХСнинг 4-
параграфида
«бузиб кўрсатишлар», «тузатилган
бузиб
кўрсатишлар»
каби
тушунчаларнинг
мазмуни очиб берилган.


Бузиб
кўрсатиш
деганда
молиявий
ҳисобот
моддасининг қиймати, таснифланиши, тақдим этилиши ёки
очиб берилиши билан ушбу модданинг ўрнатилган
тартибда молиявий ҳисоботни тақдим этишга мувофиқ
қиймати, таснифланиш, тақдим этилиши ва очиб берилиши
ўртасидаги фарқ тушунилади. Ҳисоботдаги бундай бузиб
кўрсатиш хато ёки фирибгарлик натижасида юзага келиши
мумкин.


Тузатилмаган бузиб кўрсатишлар
деганда
аудитор томонидан аудит ўтказиш жараёнида
йиғилган ва, шу билан бирга, тузатилмаган бузиб
кўрсатишлартушунилади.


450 - «Аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни баҳолаш»
номли АХС қуйидаги бир қанча талабларни ўз ичига олган:
1. Аниқланган бузиб кўрсатишларни жамлаш(5 параграфи) бўйича талаблар. Ушбу
талабларга мувофиқ аудитор аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузиб
кўрсатишларни жамлаб бориши лозим. Аҳамиятсиз бўлган бузиб кўрсатишлар
бундан мустасно.
2. Аудит жараёнида аниқланган бузиб кўрсатишларни кўриб чиқиш талаблари(6,7
параграфлар).
3. Молиявий ҳисоботдаги бузиб кўрсатишлар тўғрисида раҳбариятга билдириш ва
бузиб кўрсатишларни тузишга қўйиладиган талаблар(8,9-параграфлари).
4. Тузатилмаган бузиб кўрсатишларнинг молиявий ҳисоботга таъсирини баҳолашга
қўйиладиган талаблар(10-13 параграфлар)
5. Ёзма шаклда ахборот беришга қўйиладиган талаблар(14-параграф).
6. Ҳужжатлаштиришга қўйиладиган талаблар(15-параграф).



Download 423.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling