Аудитор — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс; Аудиторлар реестри


Download 187.13 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi187.13 Kb.
#1554692
  1   2
Bog'liq
ЎРҚ-677 25.02.2021




[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар;

2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]

[ТСЗ:

1.Молия / Аудиторлик фаолияти]

Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни
Аудиторлик фаолияти тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 10 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 5 февралда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади аудиторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аудитор — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
Аудиторлар реестри — аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган аудиторларнинг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати, бундан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан шакллантириладиган реестр мустасно;
аудиторлик ташкилоти — аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;
Аудиторлик ташкилотларининг реестри — аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати;

Download 187.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling