Аудиторлик фаолияти тўғрисида тушунча беринг?


Download 32.16 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi32.16 Kb.
#1550933
Bog'liq
вазифа 3.10.1


Аудиторлик фаолияти тўғрисида тушунча беринг?

25.02.2021 йилдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сон Қонуннинг қабул қилинишидан мақсад аудиторлик фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатларни унификациялаб ва тизимлаштириб ягона норматив-ҳужжатга жамлашдир.
Қонунда қуйидаги тушунчалар қўлланилган:

  • аудиторлик ташкилоти – аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;

  • рэнкинг – аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини тавсифловчи муайян кўрсаткичлар бўйича гуруҳларга ажратилган аудиторлик ташкилотларининг тартибга солинган рўйхатларини шакллантириш;

  • аудиторлик ташкилотларининг реестри ва аудиторлар ва бошқа тушунчалар.

Аудиторлик фаолияти соҳасидаги асосий принциплар ёритиб берилган.
Белгиланишича, аудиторлик фаолияти аудит, сифат назорати, таҳлилий текширувлар, ишончни таъминлайдиган топшириқлар, турдош хизматларнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилади. Стандартлар Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинади. 
Аудитнинг халқаро стандартларини Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун уларни тан олиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, МБнинг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди. 
Шунингдек аудитор малака сертификатини олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтиришни тартибга солувчи нормалар белгиланди. 
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш талаби бекор қилинди. Аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилган санадан эътиборан аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. У, аввалгидек, қонунчиликда назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, акциядорлик жамияти бундан мустасно, ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин. Бунда мажбурий тартибда қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:

  • аудиторлик ташкилоти ўзи учун асосий иш жойи бўлган аудиторларнинг энг кам сони штатдаги 4 нафар аудитордан иборат бўлади;

  • аудиторлик ташкилотининг устав фонди (устав капитали) аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантирилади;

  • устав фондидаги (устав капиталидаги) аудиторларга (аудиторга) тегишли бўлган улуш камида 51%ни ташкил этиши керак (аудиторлик ташкилоти – чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба хўжалик жамияти ташкил этилган ҳоллар бундан мустасно);

  • аудиторлик ташкилотига фақат ўзи учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак. 

Ушбу талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан 5 кун муддатда ваколатли давлат органини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва юзага келган номувофиқликни кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан 3 ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши ёхуд аудиторлик фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Номувофиқлик бартараф этилгунига қадар аудиторлик текширувлари ўтказилиши тақиқланади.
Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказадиган ташкилотлар рўйхатига тузатишлар киритилди. Энди ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми БҲМнинг 200 минг баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони 100 нафардан ортиқ бўлса, мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим.
Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказадиган аудиторлик ташкилотларига қўйиладиган талаблар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларга текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлиги учун жавобгарлик чоралари белгиланди.
Шунингдек аудиторлик ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган турдош хизматлар рўйхати белгиланди, улар жумласига қуйидагилар киритилди:

  • бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш;

  • юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш;

  • аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар берилган

Download 32.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling