Август 2022 йил “Маҳалла” телерадиоканалининг 2022 йил 29 август кўрсатувлари


Download 24.06 Kb.
Sana25.09.2022
Hajmi24.06 Kb.
#821295
Bog'liq
Обод маҳаллалар
2 5431558239730797238, 14-Mavzu, 67049, Six-Principles-of-Language-Development-Implications-for-Second-Language-Learners, Ekon.yakuniy, эконометрика тестлар мавзулар кесимида

«Тасдиқлайман»
«Mahalla» телерадиоканали»
"Ток-шоулар" муҳарририяти бош муҳаррири Б.Бобоназаров
«__29» __ август ______ 2022 йил

Маҳалла” телерадиоканалининг 2022 йил 29 август кўрсатувлари


дастурига

Кўрсатув номи- "Обод маҳаллалар"

Дирекция

Мавзу: Янги Ўзбекистон бағрида юксалаётган манзиллар

Муаллиф: С.Кўпасов


Режиссор: А. Мелиев

Урганч Хоразм вилоятининг бетакрор шаҳри. Шаҳар ҳамда унинг сўлим маҳалалари эса бугун янада файз очмоқда.


Қишлоқ хўжалиги, асосан, деҳқончиликка ихтисослашган. Туман ер майдони 26,8 минг га ни ташкил этади. Шундан 25,8 минг га ер сугорилади ва ҳайдалади. 11 минг га ерга пахта, 5,9 минг га ерга ғалла, 3,3 минг га ерга шоли, 835 га ерга полиз ва сабзавот экинлари экилади. Қолган майдонларда маккажўхори, оқ жўхори ва чорва учун озуқабоп экинлар етиштирилади. 1380 га ер боғ ва токзорлар билан банд. Боғларда ўрик, олма, анжир, нок, нашвати, шафтоли, узум, анор, олхўри ва бошқа мевали дарахтлар ўстирилади.
Шаҳардаги маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, кўп қаватли уйлар атрофларида тозанмоқда. Шунингдек, ҳудуддаги «Исломобод» маҳалласи атрофига экилган арча дарахатларига ишлов берилиб, оқлаш ишлари ҳам ҳамжиҳатликда қилинмоқда. «Зиёкорлар» маҳалласининг ички кўчаларида ҳам кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Дастур доирасида Урганч шаҳрининг биргина «Исломобод» ва «Зиёкор» маҳаллаларига 16 млрд 297 млн сўм маблағлар ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар сув иншоотлари, электр энергияси, алоқа тизими ва газ тармоғи билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга йўналтирилади. Бу каби ободонлаштириш ишлари ҳозирда шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.
«Қорамон» маҳалласи Урганч-Хива йўлининг чеккасида жойлашган. 2018 йил июнида Ўзбекистон Республикаси президентининг «Обод маҳалла» дастури тўғрисида»ги Фармони имзоланади. Унда маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, шунингдек, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа обектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш асосий вазифалар экани белгилаб қўйилади.
Фармон доирасида «Қорамон» маҳалласи ҳам «Обод маҳалла» дастурига киритилган. Маҳаллада йўллар таъмирланди, пиёдалар йўлаги барпо қилинди. Кўчани ёритувчи чироқлар ўрнатилди.
Урганч бўйлаб «Обод маҳалла» дастури доирасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти. Бу одамлар ҳаётига янгича руҳ олиб кирмоқда, десак, хато бўлмайди. Бу жараёнларда барча вазирлик ва ташкилотлар, фуқаролар фаол иштирок этаётир.

Мусиқа.
Маҳалла ватан ичра ватандир. Энг олий мақсадлар сари кичик қадамлар ҳам айнан шу нурхонадан бошланади. Тарақиётга ҳам нафас яшаётган Хива туманининг иқтидорли ёшлари туман вилоят миқёсида, 5 ташаббус асосида ўтказилган танловларда юқори ўринларни қўлга киритди. Китобхонлик танловларида республикага чиқган йигит-қизлар жуда кўплари олий ўқув юртларида талаба бўлиш бахтига муясар бўлди.


Ижодий гуруҳ:

Муаллиф: С. Кўпасов


Режиссор: А. Мелиев
Оператор: А. Қосимов
Овоз режиссори: З. Абдуллаев
Монтажчи Р. Машарипов
Муҳаррир: Б. Бобоназаров
Download 24.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling