Ҳаво, донадор ва суюқ озиқа муҳитларини стериллаш ва уларни тозалаш учун ускуналар
Download 101.07 Kb.
|
1 2
Bog'liqOziqa muhitlarini sterillashSterillash jarayonlari (1)
Ҳаво, донадор ва суюқ озиқа муҳитларини стериллаш ва уларни тозалаш учун ускуналар. Барча микробиологик ишлаб чиқаришларда тоза культурал ва инокулянт олишда стерил озиқа муҳитлари ишлатилади. Турли хил углерод манбаларидан ем ачитқилари ва этил спиртини ишлаб чиқаришда культивирлаш жараёни ферментёрларда ностерил муҳитларни ишлатган ҳолда амалга оширилади. Аммо ачитқи ва бошқа маҳсулотларни олишнинг асептик шароитларда стерил озиқа муҳитларини ишлатиб ўтказиладиган жараёнлари парспектив ҳисобланади. Ферментлар, антибиотиклар, аминокилоталар ва бошқалар биосинтезида озиқа муҳитлари ёки уларнинг компонентларининг стерилизация босқичи мажбурий ҳисобланади. Стериллаш ультрабинафша ва рентген нурлари, ионлаштирувчи нурланиш, ультратовуш, термик ишлов бериш ва кимёвий бирикмаларорқали амалга оширилади. Термолабил препаратларни стериллаш учун совуқ стерилизация қўлланилади. Аммо стериллашнинг асосий усули бўлиб 1400 С ҳароратда ишлов бериш ҳисобланади. Бошланғич озиқа муҳитида доимо турли хил микроорганизмлар мавжуд бўлиб, уларнинг вегетатив ҳужайралари 70-100 оС ҳароратдаёқ тез ва 1100 С да деярли шу заҳоти нобуд бўлади. Бактериялар ва айниқса Bacillus авлоди вакиллари барқарорликка хосдир. Шунинг учун қурилма ва ускуналарнинг ҳисоб-китобида озиқа муҳитларини термик стериллаш ва стериллаш режимларини танлаш учун асосан термик жиҳатдан энг барқарор бўлган Bacillus stearothermophilus штамм 1518 бактерияси спораларининг нобуд бўлиш константаларидан фойдаланилади. Шу сабабли озиқа муҳитлари ёки уларнинг компонентларининг, жиҳозлар ва арматуранинг термик стерилизациясини ушбу штамм спораларининг инактивацияси билан боғлаш керак бўлади. Микроорганизмларнинг иссиқлик таъсирида нобуд бўлишини қуйидаги тенглама орқали таърифлаш мумкин: , бунда, N – стерилланаётган суюқлик ҳажмида, τ - вақтга келиб ҳаётчан микроорганизмлар (споралар) миқдори, k - споралар нобуд бўлиши нисбий тезлигининг константаси, мин-1. Микробиологик саноатда стерил озиқа муҳитларининг юқори сарфида стериллашнинг узлуксиз усулларидан фойдаланилади, бунда муҳит бир неча сония давомида қизитилади ва совутилади. Углеводлар, витаминлар ва бошқа фойдали компонентларнинг максимал миқдорини парчаланишдан сақлаб қолиш мақсадида стериаллашни юқори ҳароратларда тех ўтказиш зарур. Аррениус тенгламасига биноан, стериллаш ҳароратининг кўтарилиши билан споралар нобуд бўлиши термик константасининг ( ) катталашуви термолабил компонентлар парчаланиш реакциялари константаларининг ўсишидан анча ортиқ бўлади: , бунда, Е ва Е1 - споралар нобуд бўлиши активацияси ҳамда термолабил компонентлар парчалашининг энергиялари. Озиқа муҳитида йиғилмалар бор бўлса, иситиш вақти узайтирилади. Бунда термолабил компонентларнинг парчаланиш ҳисобига озиқа муҳитининг сифати пасаяди. Стерилизациянинг узлуксиз шароитларида муҳитни йиғувчида танланган ҳароратда сақлаш вақти га тенг бўлиб, бунда, N0 – стериллашдан олдин суюқликнинг бутун ҳажмидаги ҳаётчан микроорганизмлар миқдори (τ = 0). Стерилизация ҳароратини билган ҳолда k топилади. Стериллашдан олдин озиқа муҳитининг бутун ҳажмидаги ҳаётчан споралар миқдори N0: , бунда, Download 101.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling