Автоматлаштирилган ахборот технологиялари ва таснифи


Download 61 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi61 Kb.
#1340146
Bog'liq
1352574181 35887


www.arxiv.uz

Режа:




  1. Автоматлаштирилган ахборот технологиялари.

  2. Иктисодий ахборотлар тизими.

  3. Автоматлаштирилган иш жойлари.

  4. Автоматлаштирилган ахборот тизими тузилмаси.

  5. Автоматлаштирилган ахборот тизимининг кулланиш сохаси.

Автоматлаштирилган ахборот технологияси-бошкарув вазифаларини хал килиш учун тизимли ташкил этилган ахборот жараёнларини амалга ошириш усул ва воситалари мажмуидир. У хисоблаш техникаси ва алока воситаларидан фойданиладиган ривожланган дастурий таъминотни куллаш базасида бажарилади. Ахборот технологиясини амалга оширишдаги техник воситаларнинг асосий кисмини компьютер техникаси ташкил этса, замонавий ахборот технологияси деганда компьютер ахборот технологияси тушинилади. Ахборот технологиясининг базавий технологияси куйидагилар: техник таъминот технологияси, телекоммуникация технологияси, дастурий таъминот технологияси. Бу технологиялар хисоблаш тизимлари ва тармоклари архитектурасининг аник вариантлари доирасида биргаликда харакат килади ва бирлашади. Шундай килиб, автоматлаштирилган ахборот технологияси техник воситалардан, купрок компьютерлар, коммуникация техникалари, ташкилий техника воситалари, дастурий таъминот, ташкилий-услубий материаллар ва технологик занжирга бирлашган персоналдан иборат булади. Ушбу харакат занжири ахборотни йигиш, узатиш, туплаш, кайта ишлаш, фойдадалниш ва таркатишни таъминлайди.
Автоматлаштирилган ахборотлар тизими-ахборотлар, ахборотларни ишлаб чикишда кулланиладиган иктисодий математик усуллар ва моделлар ва бошкарув карорларини кабул килишга мулжалланган техник, дастурий технологик воситалар ва мутахассисларнинг мажмуасидир.
Тизим атамаси юнонча «systema» сузидан келиб чиккан булиб, узаро богланган ва белгиланган яхлитлик, бирликни ташкил килувчи кисмлар ёки купгина элементлардан ташкил топган бир бутунликни билдиради. «Тизим» остида фаолият юритилиши аник фойдали натижа олишга йуналтирилган кисмлар ва элементларнинг узаро мантикий ва ташки мухит билан богликлиги мажмуаси тушинилади. Мисол сифатида таълим, энергетика, транспорт, иктисодий ва бошка тизимларни айтиш мумкин.
Тизим учун куйидаги асосий хусусиятлар хосдир:
Мураккаблик;
Булинишлик;
Яхлитлик;
Элементларнинг куп турлилиги ва улар табиатининг хилма-хиллиги;
Таркиблаштирилганлиги.
Тизимнинг муракккаблиги – унга кирувчи таркибий кисмларнинг куплиги, уларнинг таркибий узаро хамкорлиги, ишлаб чикариш ва ташки алокаларнинг мураккаблигига хамда динамиклигига боглик.
Тизимнинг булинувчанлиги-унинг белгиланган аломати буйича ажратилган, аник максадлар ва вазифаларга жавоб берувчи бир катор тизимчалар ва элементлардан иборатлигини билдиради.
Тизимнинг яхлитлиги-тизимнинг купгина элементларини фаолият юритиши ягона максадга буйсинишини билдиради.
Тизим элементларининг куп турлилиги ва улар табиатининг хилма-хиллиги уларнинг вазифавий узига хослиги ва автономлиги билан боглик.
Тизимнинг таркиблаштирилганлиги тизим ишлаб чикаришидаги элементлар уртасида урнатилган алокалар ва муносабатлар мавжудлигини, тизим элементларининг иерархик погоналари буйича таксимланишини белгилаб беради.
Иктисодий ахборотлар тизими-бу иктисодий объект, усуллар, воситалар, ахборотларни ишлаб чикариш ва бошкарув карорларини кабул килишда иштирок этувчи мутахассисларнинг тугридан-тугри ёки тескари ахборотли алокаларининг ички ва ташки окимлари мажмуасидир. Ахборот тизими бошкарув хизматлари ходимларига ахборотли хизмат курсатувчи тизим сифатида ахборотларни жамлаш, саклаш, узатиш ва ишлаб чикариш буйича технологик вазифаларни бажаради.
Жамиятни ахборотлаштиришнинг замонавий даражаси иктисодий объектларнинг турли туман ахборот тизимларида энг янги техник, технологик, дастурий воситалардан фойдаланишни такоза килади.
ААТнинг ташкил килиниши иктисодий объектнинг ишлаб чикариш самарадорлигини оширишда кумаклашади ва бошкарув сифатини таъминлайди. Хозирда бошкарув фаолиятининг ААТ куплаб ташкил килинмокда.
Бошкарув объектларининг фаолият юритишининг сохаси.
Бошкариш жараёнининг турлари.
Давлат бошкарув тизимидаги ААТ.
Хозирги пайтда бошкарув сохаси ходимларининг фаолияти ривожланган технологиялардан фойдаланишга йуналтирилган. Автоматлаштирилган иш жойи–якуний фойдаланувчига маълумотларни ишлаб чикиш ва аник муаммоли сохада бошкарув вазифаларини автоматлаштиришни таъминловчи ахборот, дастурий ва техник ресурслар мажмуаси сифатида намоён булади.
АИЖ ташкил килиниши шуни назарда тутадики, ахборотларни жамлаш, саклаш ва кайта ишлаш буйича асосий операциялархисоблаш техникасининг зиммасига юкланади, иктисодчи эса кулда бажарилган операциялар ва бошкарув карорларини тайёрлашда ижодий ёндашишни талаб килувчи операцияларнинг бир кисмини бажаради. Ахборотли-маълумотий хизмат курсатиш АИЖнинг энг оддий вазифасидир.
АИЖ аник муаммо соха сифатида муаммоли-касбий йуналишга эга. Касбий АИЖ автоном иш жойлари, катта ЭХМларнинг аклий терминаллари, махаллий тармоклардаги ишчи станциялар ролини уйнаган холда инсоннинг хисоблаш тизимлари билан мулокотининг асосий воситаси булади.
АИЖларни бир жойга туплаш маълумотлар келиб тушган захоти дархол тезкор ишлаб чикаришнинг амалга ошишига, ишлаб чикариш натижаларини фойдаланувчининг талаби буйича керагича булганида узокрок саклашга имкон беради. ШК нинг пайдо булиши билан уларни тугридан-тугри ходимнинг иш жойига урнатиш ва дастурчи булмаган фойдаланувчига мулжалланган янги аслахавий воситалари билан жихозлаш мумкин булди. Касбий йуналтирилган вазифавий ва таъминловчи ахборот технологиялари билан жихозланган ва бевосита иш жойига урнатилган ШКни автоматлаштирилган иш жойи дейила бошланди.
Хар кандай ахборот технологияларидан фойдаланишда маълумотлар, дастурлар ва компьютерларни химоялаш воситаларини мавжудлигига эътибор керак. Шунинг учун химоялаш даражаси улар таснифининг аломатларидан бири булади.
Ахборот технологияларини ахборот манбаларининг тури буйича таснифлашда когозли ва когозсиз технологияларга ажратилади. Когозли технологиялар когозли манбалардан кирувчи ва чикувчи хужжатлар сифатида фойдаланилди. Когозсиз технологиялар ЭХМнинг махаллий ва глобал тармоклари базасидаги тармокли технологиялардан, оргтехниканинг ривожланган воситалари, электрон хужжатлардан фойдаланишни кузда тутади.
Ахборот технологияларни танлаш бир катор омилларни хисобга олиш керак: сотишнинг жамланган хажми; фойдаланувчининг мехнат унумдорлигини усишини; ишончлилик; ахборот ва компьютерли хавфсизликни таъминлаш даражасини; хотира ва бошка курилмаларнинг талаб килинадиган ресурсларини; вазифавий кувватини; фойдаланишда осонликни; урнатиш учун вактни; ЭХМни тармокка улаш имкониятини; нархини; яна фойдаланувчи дастурий таъминланиш ва улар билан уланишни хам хисобга олиш керак.
АИЖ иктисодий ахборотларни таксимланган маълумотлар базаси таркибидаги фойдаланувчиларнинг иш жойларига марказлашмаган бир вактда ишлаб чикаришини таъминлайди. Бунда улар тизимли курилмалар ва алока каналлари оркали бошка фойдаланувчиларнинг ШК ва МБ га кириши, шунингдек, жамоавий ишлаб чикариш жараёнида Шкнинг хамкорликда фаолият юритишини таъминлаш имкониятига эга. ШК лар заминида ташкил килинган АИЖ ташкилий бошкарув сохалари учун автоматлаштирилган иш жойининг энг содда ва кенг таркалган вариантидир.
Дастурий таъминланиш, энг аввало, фойдаланувчининг касбий даражасига мулжалланади, унинг вазифавий эхтиёжлари, малакаси ва ихтисослашуви билан боглик. Дастурий мухит томонидан фойдаланувчи исталган тартибда фаол ёки суст ишлашга уз хохишини доимо куллаб кувватланишини хис килиши керак. Техника билан ишлашда фойдаланувчининг устунлиги шубхасиз. Шу боис улар узаро хамкорликда дастурий воситаларни такомиллаштириш хисобига инсон мехнати кулайлигининг энг катта таъминланиши кузда тутилади.
Адабиётлар:



  1. Гуломов С.Сва бошк. «Ахборот тизимлари ва технологиялари». «Шарк», Тошкент, 2000. 137-147 бетлар

  2. Миллий иктисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари. Укув кулланма С.С. Гуломовнинг умумий тахрири остида Т: 2004 65-119 бетлар.

  3. Гуломов С.С. ва бошк. Иктисодий информатика. Тошкент, 1999.

  4. www.ziyonet.uz

  5. www.uzedu.uz

Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling