Баённомаси 29 –сентябр 2020 йил 3- сонли. Йиғилиш раиси : А. Равшанов Йиғилиш котиби: С. Туропова. Кун тартиби


Download 14.94 Kb.
Sana08.06.2022
Hajmi14.94 Kb.
#743157
Bog'liq
66 мактаб вариатив пед кенгаш байонномаси
ozbekistanda agroekosistemalar (1)-конвертирован, 1. Davlat ta’lim standartlarining mazmuni, SARTAROSHXONA NARXNOMASI, Ameliy, 6lab ES, es, Dars jadvali 1-kurs TAT 2-semestr, 9-mavzu, 1-2-мавзулар, O\'chirma ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI, rele ct-ere, S7-300 CPU r, S7-300 CPU r, 66-O\'qituvchi va texlar jadvali 2020

66-умумий ўрта таълим мактаби педагогик кенгаш йиғилиш
БАЁННОМАСИ
29 –сентябр 2020 йил 3- сонли .
Йиғилиш раиси : А. Равшанов
Йиғилиш котиби: С.Туропова.
Кун тартиби .
1.Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режани тажриба – синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 144 – сон буйруғи ижроси тўғрисида.

ЭШИТИЛДИ
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори А.Равшанов маърузаси тингланди ..
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2020 йил 15 июнда “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режани тажриба – синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 144 – сон буйруғи қабул қилинди . Ушбу буйруқ ижросини таъминаш мақсадида мамалакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида вариатив ўқувни ташкил этиш мақсадида ўқувчилар ва уларнинг ота – оналари ўртасида сўровномалар ўтказилиши назарда тутилган.
Худди шу масала юзасидан мактабимизнинг 7-8- синфларида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан сўровномалар ўтказилди.Вариатив ўқувни ташкил этиш учун ўқувчилар сони синфлар бўйича 25 тадан кам бўлмаслиги кераклиги кўрсатиб ўтилган, ҳамда бу ўқувни ташкил этиш учун мактабда тажрибали ўқитувчи бўлишлиги лозим. Мактабда тажрибали ўқитувчилар мавжуд , лекин вариатив ўқувни ташкил этиш учун синфларда танлов ўтказилганда ўқувчилари сони 25 нафарга ҳам етмаслиги аниқланди. 7 синфларда 56 нафар. Ўқувчи бўлиб шундан 15 нафари Veb – frilanser yo’nalishiga
8 синфларда 19 нафари, Veb – frilanser yo’nalishiga вариатив ўқувда қатнашиш истагини билдирди.9-10-11 синфларда ўқувчилар сони кам бўлганлиги сабабли улардан сўровнома ўтказа олмадик.Шу сабабли мактабимизда вариатив ўқувни ташкил этиш имконияти йўқ эканлиги аниқланди .
Шунингдек пандемия даврида ўқувчиларни анъанавий дарсларга қатнашиши юзасидан назоратни кўчайтириш ўқувчиларнинг кунлик саломатлиги тўғрисидаги маълумотларни доимий назорат остида олиб бориш лозимлигини қайта таъкидлаб ўтаман. Онлайн тарзда ўқишни ҳохловчи ўқувчиларнинг ота- оналари ва ўқувчининг ўзи билан барча фан ўқитувчилари доимий телефон алоқада бўлиши , уларнинг уй вазифаларини назоратга олиб бориши, агарда онлайн дарсларни кузатиб бормаётган бўлса , уларни анъанавий дарсларга жалб қилишимиз лозим.Албаттда бунда ўқувчининг соғлигига жиддий аҳамият бериб,дарсга қатнашишига рухсат бериш керак.

Йиғилишда кўрилган масала юзасидан музокарада ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ғ.Мавлонов, ўқитувчилардан К.Абдалимов, М.Болиевалар қатнашиб ўз фикр – мулохазаларини билдирдилар.

Йиғилиш савол-жавоб ва музакаралардан сўнг
ҚАРОР ҚИЛАДИ.


  1. Ўзбекистон еспубликаси Халқ таълими Вазирлигининг 2020 йил 15 июнда Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги

“Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режани тажриба – синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 144 – сон буйруғи асосида мактабда вариатив ўқув режа асосида синфлар кесимида сўровномалар ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2.Ўтказилган сўровномаларга кўра мактабда 7-8-9-10-11- синфларда вариатив ўқувни ташкил этиш учун буйруқда кўрсатилган бўйича синф ўқувчилари сони 25 нафарга етмаганлиги сабабли мактабда 7-8-9-10-11-синфларда вариатив ўқувни ташкил этиш имконсиз деб белгилансин.

Йиғилиш раиси А.Равшанов



Котиби С.Тўрапова



Download 14.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling